Джалалова Шахноз Бадамбаевнанинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёқилғи ва мойларни гидротозалаш жараёни учун каталитик системалар технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/T209.

Илмий маслаҳатчи: Юнусов Мирахмат Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

II. Ихтирога патенти:

«Ҳимоя қатламнинг форконтактини олиш усули», №IАР 03578-2008 й.,  Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 11 июлдаги 02-11/1852-сон хулосаси; «Ҳимоя қатламнинг катализаторини олиш усули», №IAP 05063-2015 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 11 июлдаги 02-11/1891-сон хулосаси; «Нефть фаркцияларини гидротозалаш катализатори ва уни тайёрлаш усули», №IAP 05423-2017 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 11 июлдаги 02-11/1890-сон хулосаси.

III. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида ёқилғи ва мойларни гидротозалаш жараёни учун катализаторлар системасини таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

IV. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий хомашёлар Ангрен каолини, минерал тўлдирувчилар ва ортофосфор кислотаси асосида механик мустаҳкам, кислота-асосли хоссалари ва геометрик формалари жиҳатдан оптимал катализаторлар системасининг каолинфосфатцемент ҳимоя қатлам форконтактини таркиби ва олиш  технологияси яратилган (№IАР 03578);

яратилган ҳимоя қатлам бир вақтда тақсимлаш билан бирга форконтактининг шакли Рашиг халқа ва ғоваклари ҳисобига метал оксидларини, смола асфальтенларни адсорбция қилиши, шу билан бирга регенрациялашаро ишлаш вақтини 50% ошиши  исботланган (№IАР 03578);

таркибида 2,5мас.%гача V2O5 гамма оксид алюминий структурасига эга бўлган полиэтилен ишлаб чиқариш технологиясидаги иккиламчи адсорбент ва Ангрен каолини асосида металсизлантириш ҳимоя қатлам катализаторини олиш таркиби ва технологияси яратилган (№IАР 05063);

йирик дисперсли ишлатилган адсорбент зарралари ва юпқа дисперсли гидрооксид алюминий ва каолин зарраларининг ўзаро нисбати орқали металсизлантириш ҳимоя қатлам катализаторининг йирик ғоваклари икки баробаргача ортиши аниқланган (№IАР 05063);

паст 3,0 МПа босим ва 300–3200С ҳароратда металсизлантириш ҳимоя қатлам катализаторида метал бирикмаларини 20% ютиши, асфальтенларни адсобциялаши 41мг/г, ноорганик коррозия махсулотларини ютилиши 16%, шу билан бирга гидравлик қаршиликни камайиши, маҳсулотнинг ранги ва коксланиши камайиши исботланган (№IАР 05063);

кобальт, никель, молибден оксидлари ва фосфор кислотаси билан биргаликда лимон кислотаси қўшилиши асосида хилат комплекслар орқали фаол компоненталарининг юқори концентарциясини шимдириш имконини берувчи янги гидротозалаш катализаторини олиш технологияси яратилган (№IАР 05423);

яратилган катализатор асосида мой ва дизель фракцияларини 3,0МПа, 4МПа, 5МПа босимларда ва 3800Сда гидротозалаш республика ва жаҳон стандартларига тўғри келиши асосланган (№IАР 05423).

V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёлар асосида ёқилғи ва мойларни гидротозалаш жараёни учун катализаторлар системасини  таркиби  ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

яратилган ҳимоя қатлам катализатори Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида мойни гидротозалаш-Г-24 саноат қурулмаси №Р-2 реакторига жорий этилган («Oʻzbekneftgaz» АЖнинг 2018 йил 13 сентябрдаги 02/12-1-188-сон маълумотномаси). Натижада республика стандартлари талабларига мос мой фракциялари ишлаб чиқариш ҳамда бир вақтда реакторда босимлар фарқини ошмаслиги давомида теромрегенерациясиз узлуксиз ишлаш имконини берган;

яратилган ҳимоя қатламнинг форконтакти Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида дизель дистиллятини гидротозалаш-ГДС саноат қурулмасига жорий этилган («Oʻzbekneftgaz» АЖнинг 2018 йил 13 сентябрдаги 02/12-1-188-сон маълумотномаси). Натижада давлат стандарт талабларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси ишлаб чиқиш, босим ошиш фарқи камайтириш, смолали бирикмалар ютилиш ва жараён бир текис олиб борилиш имконини берган;

яратилган ҳимоя қатламнинг форконтакти Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида
Г-24 қурулмаси мой ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган («Oʻzbekneftgaz» АЖнинг 2018 йил 13 сентябрдаги 02/12-1-188-сон маълумотномаси). Натижада реактор ичида хомашёни бир текис тақсимланиш, масса алмашинувни такомилаштириш, кокссимон бирикмалар форконтакт юзасида ютилиш ва жараённи самарадорлигини ошириш имконини берган;

яратилган ҳимоя қатлам форконтакти ва металсизлантириш катализаторлари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Г-24 қурулмасининг №Р-3 реакторига жорий этилган («Oʻzbekneftgaz» АЖнинг 2018 йил 13 сентябрдаги 02/12-1-188-сон маълумотномаси). Натижада хориждан олиб келинадиган катализаторларни 100%га алмаштириш, регенерациялашаро ишлаш вақтини 50% ошириш имконини берган;

яратилган гидротозалаш катализаторлари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Г-24 қурулмасининг №Р-2 реакторига жорий этилган («Oʻzbekneftgaz» АЖнинг 2018 йил
13 сентябрдаги 02/12-1-188-сон маълумотномаси). Натижада хориждан олиб келинадиган катализаторларни 100%га алмаштириш ва тайёр маҳсулотнинг сифатини 21%га ошириш ҳамда яратилган каталитик системани қўлланилиш ҳисобига 3,5 млрд. сўмдан ортиқ умумий иқтисодий самара олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish