Усманалиев Нажмиддин Қўшбоқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритиш босқичида процессуал муддатларни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Yu1194.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Ботаев Мурод Джуманшикович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритиш босқичида процессуал муддатларнинг ҳуқуқий табиатини, моҳиятини ва аҳамиятини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш, уларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини таҳлил қилиш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш орқали процессуал муддатларни такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ишни судга қадар юритиш босқичида ушлаб туриш процессуал мажбурлов чорасининг қўллаш муддати шахс амалда ушланганидан, яъни унинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқлари ҳақиқий чекланган пайтдан бошлаб ҳисобланиши лозимлиги асослантирилган;
ишни судга қадар юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилиниб, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида ажрим қабул қилинганида, ушлаб туриш процессуал мажбурлов чорасининг охирги муддати тугаган ёки тугамаганлигидан қатъи назар гумон қилинувчи (айбланувчи) суд залидан озод қилиниши лозимлиги асослантирилган;
ушлаб туриш ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган тақдирда, шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чоралари қўлланилганлиги ва у сақлаб турилган жой ҳақида дарҳол гумон қилинувчи, айбланувчининг оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда — қариндошларига ёки яқин кишиларига ёзма равишда хабар берилиши, шунингдек бу ҳақда иш ёки ўқиш жойига маълум қилиниши шартлиги асослантирилган;
далилни мақбул эмас деб топиш тўғрисидаги илтимоснома давлат ва жамоат айбловчилари, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, унинг ҳимоячиси, жамоат ҳимоячиси ёки қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари томонидан ишни судга қадар юритишнинг ҳар қандай босқичида, дастлабки эшитув ва суд мажлисида арз қилиниши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритиш босқичида процессуал муддатларнинг назарий ва амалий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалари қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
ишни судга қадар юритиш босқичида ушлаб туриш процессуал мажбурлов чорасининг қўллаш муддати шахс амалда ушланганидан, яъни унинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқлари ҳақиқий чекланган пайтдан бошлаб ҳисобланиши лозимлигига доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022-йил 14-майдаги 9-сонли қарорининг 20-банди иккинчи хатбошисида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 21-декабрдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши ушланган шахснинг процессуал ҳуқуқларини таъминлашда хизмат қилган;
ишни судга қадар юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилиниб, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида ажрим қабул қилинганида, ушлаб туриш процессуал мажбурлов чорасининг охирги муддати тугаган ёки тугамаганлигидан қатъи назар гумон қилинувчи (айбланувчи) суд залидан озод қилиниши лозимлигига доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022-йил 14-майдаги 9-сонли қарорининг 20-банди бешинчи хатбошисида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил
21-декабрдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши ушланган шахснинг процессуал ҳуқуқларини таъминлашда хизмат қилган;
ушлаб туриш ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган тақдирда, шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чоралари қўлланилганлиги ва у сақлаб турилган жой ҳақида дарҳол гумон қилинувчи, айбланувчининг оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда — қариндошларига ёки яқин кишиларига ёзма равишда хабар берилиши, шунингдек бу ҳақда иш ёки ўқиш жойига маълум қилиниши шартлигига доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022-йил 14-майдаги 9-сонли қарорининг 20-банди олтинчи хатбошисида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 21-декабрдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши мажбурлов чораларини қўллашни тўғри процессуал расмийлаштиришга хизмат қилган;
ишни судга қадар юритиш босқичида ҳимоячиларнинг илтимосномаларини коʻриб чиқиш муддатларини белгилашда далилни мақбул эмас деб топиш тўғрисидаги илтимоснома давлат ва жамоат айбловчилари, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, унинг ҳимоячиси, жамоат ҳимоячиси ёки қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари томонидан ишни судга қадар юритишнинг ҳар қандай босқичида, дастлабки эшитув ва суд мажлисида арз қилиниши мумкинлигига доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022-йил 14-майдаги 9-сонли қарорининг 41-банди учинчи хатбошисида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 21-декабрдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши процесс иштирокчиларининг исбот қилишдаги ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилган.