Юсупова Фаризабону Зарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Корхоналарда молиявий натижалар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш” 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4761
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ташназаров Самиддин Низамович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Костаев Умиджон Умирзакович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эргашева Шахло Турғуновна
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Корхоналарда молиявий натижалар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш боʻйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
даромадлар ва ҳаражатларни юзага келтирадиган ва юзага келтирмайдиган бизнес ва иқтисодий ҳодисаларга таснифлаш орқали ушбу жараёнларнинг корхонанинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали ва иқтисодий наф олинишига таъсири асосланган;
корхоналар ишчи счётлар режасига 9000 - “Ҳаридорлар билан шартномалар бўйича тайёр маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишдан тушумлар”, 9500 - “Асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ёки ҳаражатлар”, 9610 - “Қадрсизланишдан зарар” счётлари ва тегишли бухгалтерия ёзувларини киритиш орқали молиявий натижалар ҳисобини такомиллаштириш таклифи асосланган;
молиявий натижаларнинг оралиқ кўрсаткичлари учун ҳисоб сиёсатига 9910 - “Сотиш натижаси (Ялпи фойда)”, 9920 - “Операцион фаолияти фойдаси ёки зарари”, 9930 - “Асосий фаолияти фойдаси ёки зарари”, 9940 - “Асосий ҳамда асосий бўлмаган фаолият фойдаси ёки зарари (Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда ёки зарар)”, 9950 - “Давом этаётган фаолиятнинг фойдаси ёки зарари”, 9960 - “Тугатилган фаолият соф фойдаси ёки зарари”, 9970 - “Ҳисобот даври учун соф фойда ёки зарар” счётларини киритиш ҳамда янги мазмундаги бухгалтерия ёзувларини амалга ошириш таклиф этилган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларидан келиб чиқиб “фойда ёки зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромадлар тўғрисида”ги ҳисоботнинг янги шаклини ишлаб чиқиш орқали хорижий инвесторлар, халқаро фонд биржалари ҳамда халқаро аудит ташкилотлари талабларига мувофиқ ҳисобот тақдим этиш имкони асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарда молиявий натижалар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
даромадлар ва ҳаражатларни юзага келтирадиган ва юзага келтирмайдиган бизнес ва иқтисодий ҳодисаларга таснифлаш орқали ушбу жараёнларнинг корхонанинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали ва иқтисодий наф олинишига таъсири асослаш бўйича таклиф “Молиявий бухгалтерия ҳисоби 2” дарслигига жорий этилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2024 йил 27 ноябрдаги 4-сонли қарори). Натижада, акциядорлик жамиятларида юз берган иқтисодий ҳодисаларни илмий асосда таснифлаш, уларнинг активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал ва соф фойдага таъсирини аниқлаш имкони юзага келган;
корхоналар ишчи счётлар режасига 9000 - “Ҳаридорлар билан шартномалар бўйича тайёр маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишдан тушумлар”, 9500 - “Асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ёки ҳаражатлар”, 9610 - “Қадрсизланишдан зарар” счётлари ва тегишли бухгалтерия ёзувларини киритиш орқали молиявий натижалар ҳисобини такомиллаштириш таклифи “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ ҳамда “Жума элеватори” АЖнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2024 йил 23 сентябрдаги 176/3-02-сон ҳамда “Жума элеватори” АЖнинг 2024 йил 27 сентябрдаги 231/06-3-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида асосий фаолият билан боғлиқ ва асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ва ҳаражаларга таснифлаш йўли билан халқаро стандартлар талабларини жорий қилишга мувофиқ бўлган;
молиявий натижаларнинг оралиқ кўрсаткичлари учун ҳисоб сиёсатига 9910 - “Сотиш натижаси (Ялпи фойда)”, 9920 - “Операцион фаолияти фойдаси ёки зарари”, 9930 - “Асосий фаолияти фойдаси ёки зарари”, 9940 - “Асосий ҳамда асосий бўлмаган фаолият фойдаси ёки зарари (Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда ёки зарар)”, 9950 - “Давом этаётган фаолиятнинг фойдаси ёки зарари”, 9960 - “Тугатилган фаолият соф фойдаси ёки зарари”, 9970 - “Ҳисобот даври учун соф фойда ёки зарар” счётларини киритиш ҳамда янги мазмундаги бухгалтерия ёзувларини амалга ошириш бўйича таклифи “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ ҳамда “Жума елеватори” АЖнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Самарқанддонмарсулотлари” АЖ нинг 2024 йил 27 сентябрдаги 176/3-02-сон ҳамда “Жума элеватори” АЖнинг 2024 йил 4 сентябрдаги 231/06-3-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида молиявий натижалар тўғрисда шаффоф ва ишончли ахборотлар олиш имконияти кенгайган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларидан келиб чиқиб “фойда ёки зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромадлар тўғрисида”ги ҳисоботнинг янги шаклини ишлаб чиқиш орқали хорижий инвесторлар, халқаро фонд биржалари ҳамда халқаро аудит ташкилотлари талабларига мувофиқ ҳисобот тақдим этиш бўйича таклифи “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ ҳамда “Жума элеватори” АЖнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2024 йил 23 сентябрдаги 176/3-02-сон ҳамда “Жума элеватори” АЖнинг 2024 йил 27 сентябрдаги 231/06-3-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хорижий инвесторлар, халқаро фонд биржалари ҳамда халқаро аудит ташкилотлари талабларига мувофиқ ҳисобот тақдим этилишига эришилган.