Рахимова Дилором Хаитбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролик ҳуқуқида бенефициар 
мол-мулкнинг фуқаролик ҳуқуқий мақоми”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Yu1446.
Илмий раҳбар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори, доцент, Раҳимжонов Акмалжон Бахромжон ўғли, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фуқаролик ҳуқуқида бенефисиар мол-мулкнинг фуқаролик ҳуқуқий мақомини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юридик шахсни бевосита ёки билвосита назорат қилувчи ёки унга эгалик қилувчи шахс, агар бундай шахс шундай юридик шахснинг йигирма беш фоиз 
ва ундан ортиқ фоиз миқдордаги улушига бевосита ёхуд битта ёки ўзаро бир-бири билан боғланган бир неча юридик шахс орқали эгалик қилса, бундай шахс бирор-бир бошқа малака мезонларига қўшимча тарзда автоматик равишда бенефициар эгалик қилувчи деб ҳисобланиши асослантирилган;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатнома олиш учун ариза бераётган ҳар бир юридик шахс у ваколатли шахс эканлигининг далили сифатида ўзининг бенефициар эгалик қилувчи тўғрисидаги ишончли ахборотни тақдим этиши кераклиги асослантирилган;
ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита муассис (эгалик қилувчи), шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши кераклиги асослаб берилган;
бенефициар мулкдор таъсис этилаётган юридик шахс мол-мулкининг ҳақиқий эгаси ёки ариза берувчини ҳақиқатда назорат қилувчи ёхуд манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган жисмоний шахс бўлиши мумкинлиги асослаб берилган;
бенефициар мулкдорлар реестри ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган юридик шахсларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган, доимий янгилаб туриладиган электрон маълумотлар базасини (ариза берувчининг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумотлар 
акс этган аризаси асосида тадбиркорлик субекти – юридик шахс давлат рўйхатидан 
ва (ёки) қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг тизим автоматик тарзда реал вақт режимида реестрга бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда киритиш, чиқариш ёки ўзгартиришни амалга оширади) шакллантириш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик ҳуқуқида бенефициар мол-мулкнинг фуқаролик ҳуқуқий мақомига оид тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
юридик шахсни бевосита ёки билвосита назорат қилувчи ёки унга эгалик қилувчи шахс, агар бундай шахс шундай юридик шахснинг йигирма беш фоиз 
ва ундан ортиқ фоиз миқдордаги улушига бевосита ёхуд битта ёки ўзаро 
бир-бири билан боғланган бир неча юридик шахс орқали эгалик қилса, бундай шахс бирор-бир бошқа малака мезонларига қўшимча тарзда автоматик равишда бенефициар эгалик қилувчи эканлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 31-октябрдаги “Ер қаъри тўғрисида”ги ЎРҚ-987-сон Қонуниниг 
3-моддаси биринчи қисми биринчи бандини ишлаб чиқиқшда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 27-мартдаги 14/2-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ташкил этилган юридик шахсларнинг бенефициар эгаларини аниқлашни енгиллаштиришга хизмат қилган;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатнома олиш учун ариза бераётган ҳар бир юридик шахс у ваколатли шахс эканлигининг далили сифатида ўзининг бенефициар эгалик қилувчи тўғрисидаги ишончли ахборотни тақдим этиши кераклиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 
31-октябрдаги “Ер қаъри тўғрисида”ги ЎРҚ-987-сон Қонунининг 32-моддаси бешинчи қисми тўртинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 27-мартдаги 14/2-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат томонидан фойдали қазилма ресурслари устидан назорат амалга оширишини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита муассис (эгалик қилувчи), шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши кераклигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 
11-февралдаги “Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати 
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча 
ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 2-моддасининг саккизинчи бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 27-мартдаги 
14/2-сон далолатномаси). Ушбу таклиф шубҳали тузилмалар, сохта мулкдорлар ёки турли фирибгарликларни олдини олишга хизмат қилган;
бенефициар мулкдор таъсис этилаётган юридик шахс мол-мулкининг ҳақиқий эгаси ёки ариза берувчини ҳақиқатда назорат қилувчи ёхуд манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган жисмоний шахс бўлиши мумкинлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023-йил 7-январдаги 3-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг бенефициар мулкдорлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 26-мартдаги 21/3-2992/8-сон далолатномаси). Ушбу таклиф иқтисодий ва ҳуқуқий шаффофликни таъминлашга хизмат қилган;
бенефициар мулкдорлар реестри ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган юридик шахсларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган, доимий янгилаб туриладиган электрон маълумотлар базаси (ариза берувчининг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумотлар акс этган аризаси асосида тадбиркорлик субекти – юридик шахс давлат рўйхатидан ва (ёки) қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг тизим автоматик тарзда реал вақт режимида реестрга бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда киритиш, чиқариш ёки ўзгартиришни амалга оширади) шакллантириш лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023-йил 7-январдаги 3-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг бенефициар мулкдорлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 26-мартдаги 21/3-2992/8-сон далолатномаси). Ушбу таклиф суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бенефициар мулкдорлар ҳақидаги зарур маълумотларни олишларига имконият яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish