Рузимуротова Норбиби Чорихожаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Салим Ашур ижодида оламни бадиий идрок этиш ва поетик маҳорат” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигидан. Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4353
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Муртазаев Бобоназар Хуррамович, филология фанлари номзоди, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жўраевна филология фанлари доктори, профессор; Сабирдинов Акбар Гофурович филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқлол даври ўзбек шеърияти контекстида Салим Ашурнинг воқеликни бадиий идрок этишдаги поетик тафаккур оламининг имкониятлари, лирикасидаги шаклий, услубий янгиланишлар, хусусан, сўз қўллаш маҳорати каби масалаларни очиб бериш ва шу орқали унинг ўзбек миллий шеъриятида тутган ўрнини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
истиқлол даври ўзбек шеъриятини ўрганиш орқали замонавий жараёнда ижод қилган шоирларнинг шеърларини ифода йўсинига кўра уч: анъанавий; модерн; синкретик (қоришиқ) турда ижод қилиши ва сермаҳсул ижодкор Салим Ашур шеърияти синкретик турга мансублиги “Буюк–75” китобига киритилган шеърлари мисолида аниқланган;
анъанавий ва замонавий услубда бирдек баракали ижод қилаётган Салим Ашур уруш мавзусини модерн йўналишига олиб кирган шоир эканлиги ҳамда анъанавий, модерн шаклдаги шеърлари рақамли шеъриятнинг юксак намунаси эканлиги “Буюк- 75”, “1941-йил балладаси”, “Оталар ва болалар: 1941-1945”, “1941-йил олмаси”, “2020 02 02”, “130 05 16” каби шеърлари мисолида далилланган;
шоирнинг шеърларда сурхон оҳанглари, халқ оғзаки ижодига хос тажассум, миллий қадрият, лирик қаҳрамоннинг маънавий қиёфаси, руҳий олами, ҳаёт фалсафаси “Яшил гиёҳ”, “Сенсиз”, “Аталган кунлар”, “Дарз”, “Атиргул”, “Иссиқ уй”, “Муҳаббат китоби”, “Мангу эл” шеърий тўпламларидан ўрин олган шеърлари мисолида очиб берилган;
Салим Ашурнинг “Аста-аста қисқарар умр...”, “Иш тугайди. Ишдан олдинроқ...”, “Кунлар келар, бу ҳасратлар битгайдир” шеърлари ва “Мангулик ялови”, “А ва Ш” марсиялари мисолида шакл ва мазмун уйғунлиги, образли фикрлаш тадрижи ҳамда фалсафий фикрлаш услубининг ўзига хослиги, поетик маҳорати асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий шеърият тараққиётида Салим Ашур шеъриятининг шаклий-мазмуний, ғоявий-бадиий тадрижи, ижодий консепсияси, поетик тафаккур тарзини белгилаш ва лирик воқеликни бадиий идрок этишда шоир услуб индивидуаллигини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
истиқлол даври ўзбек шеъриятини ўрганиш орқали замонавий жараёнда ижод қилган шоирларнинг шеърларини ифода йўсинига кўра уч: анъанавий; модерн; синкретик (қоришиқ) турда ижод қилиши ва сермаҳсул ижодкор Салим Ашур шеърияти синкретик турга мансублиги “Буюк–75” китобига киритилган шеърлари мисолида аниқланган илмий хулосаларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474-рақамли “болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 18-майдаги № 04/1-1299-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорлар тўгарагининг машғулотлари шеършуносликка оид илмий-назарий тушунчалар билан бойитилган;
анъанавий ва замонавий услубда бирдек баракали ижод қилаётган Салим Ашур уруш мавзусини модерн йўналишига олиб кирган шоир эканлиги ҳамда анъанавий, модерн шаклдаги шеърлари рақамли шеъриятнинг юксак намунаси эканлиги “Буюк- 75”, “1941-йил балладаси”, “Оталар ва болалар: 1941-1945”, “1941-йил олмаси”, “2020 02 02”, “130 05 16” каби шеърлари мисолида далилланган илмий хулосаларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 31-майдаги №04/1-1412-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шеъриятининг янгиланиш тамойилларини тадқиқ этишда ва бу ўлмас меросни оммалаштиришга эришилган;
шоирнинг шеърларда сурхон оҳанглари, халқ оғзаки ижодига хос тажассум, миллий қадрият, лирик қаҳрамоннинг маънавий қиёфаси, руҳий олами, ҳаёт фалсафаси “Яшил гиёҳ”, “Сенсиз”, “Аталган кунлар”, “Дарз”, “Атиргул”, “Иссиқ уй”, “Муҳаббат китоби”, “Мангу эл” шеърий тўпламларидан ўрин олган шеърлари мисолида очиб берилган далиллардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474-рақамли “болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 18-майдаги № 04/1-1299-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорлар тўгарагининг машғулотлари шеършуносликда санъат даражасида тасвирланган далилларга оид илмий-назарий тушунчалар билан бойитилган;
Салим Ашурнинг “Аста-аста қисқарар умр...”, “Иш тугайди. Ишдан олдинроқ...”, “Кунлар келар, бу ҳасратлар битгайдир” шеърлари ва “Мангулик ялови”, “А ва Ш” марсиялари мисолида шакл ва мазмун уйғунлиги, образли фикрлаш тадрижи ҳамда фалсафий фикрлаш услубининг ўзига хослиги, поетик маҳорати асосланган фикр-мулоҳазаларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 31-майдаги №04/1-1412-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шеъриятининг янгиланиш тамойилларини тадқиқ этишда ва бу ўлмас меросни оммалаштиришга эришилган.