Турсунова Камолахон Улуғбек қизи
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Талабаларда фонетик компетент ва имагинатив кўникмаларни ривожлантиришнинг замонавий технологиялари”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2025.2.PhD/Ped.10293
Илмий раҳбар: Казиева Турғуной Турсунбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Усмонова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда фонетик компетент ва имагинатив кўникмаларни ривожлантиришнинг замонавий технологияларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим жараёнида талабаларнинг фонетик компетенсияси ва имагинатив (тасаввурий) кўникмаларини хорижий ва миллий тажрибаларни таҳлил қилиш ҳамда, фонетиканинг ўзига хос услубий ҳамда талаффуз кўникмаларини тизимли ривожлантиш асосида назарий-методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
фонетик компетенсия, имагинатив кўникмаларни шакллантириш омиллари тизимлаштирилди ҳамда фонетик-услубий жиҳатларни ўргатишнинг самарали методик тамойиллари ишлаб чиқилган;
замонавий таълим технологиялари асосида фонетик компетенсияни ривожлантиришнинг инновацион модели ҳамда интерфаол таълим усулларини қўллаш механизми ишлаб чиқилган;
педагогик тажриба-синовлар асосида фонетик компетенсия ва имагинатив кўникмаларни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар, уларнинг самарадорлиги илмий-статистик таҳлиллар билан исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. олий таълим жараёнида талабаларнинг фонетик компетенсияси ва имагинатив (тасаввурий) кўникмаларини хорижий ва миллий тажрибаларни таҳлил қилиш ҳамда, фонетиканинг ўзига хос услубий ҳамда талаффуз кўникмаларини тизимли ривожлантиш асосида назарий-методик жиҳатдан такомиллаштиришга доир таклифларидан бакалавриат таълим йўналишининг 60110200-мактабгача таълим йўналиши Малака талабини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи асосидаги 429-330-сон гувоҳномаси). Натижада талабада нутқ ифодасининг аниқлиги ва ижодий фикрлаш даражаси сезиларли ошишига эришилди;
фонетик компетенсия, имагинатив кўникмаларни шакллантириш омиллари тизимлаштирилди ҳамда фонетик-услубий жиҳатларни ўргатишнинг самарали методик тамойиллари юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филлиалининг АИ-ХИ-0-92997 сонли маълумотномаси). Натижада талабалар нутқида креатив ифода ва прагматик тушуниш кўникмалари мустаҳкамланди;
замонавий таълим технологиялари асосида фонетик компетенсияни ривожлантиришнинг инновацион модели ҳамда интерфаол таълим усулларини қўллаш механизми ишлаб чиқишга оид таклифларидан “Фонетик услубиятни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма тайёрланган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи асосидаги 429-330-сон гувоҳномаси). Натижада талабаларда талаффуз аниқлиги, урғу-интонасиядаги ноаниқликлар камайиб, нутқий мулоқотда ифода эркинлиги ва креатив нутқий тафаккур сезиларли даражада ошишга эришилди;
педагогик тажриба-синовлар асосида фонетик компетенсия ва имагинатив кўникмаларни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар, уларнинг самарадорлиги илмий-статистик таҳлиллар билан исботлашга оид таклифларида “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филлиалининг АИ-ХИ-0-92997 сонли маълумотномаси). Натижада талабалар нутқдаги талаффуз хатоларини камайтириб, урғу-интонасия, ифода эркинлиги ва креатив нутқий тафаккур даражаси сезиларли оширилди.