Саттаров Камолиддин Фазлиддин ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарих ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда ижодий ва креатив ўқув топшириқларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш(“Ўзбекистон тарихи” фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped 6543
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Боймирзаев Хуршиджон Каримжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджановна педагогика фанлари доктори, профессор; Исоқбоев Алишер Аҳмаджонович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади «Ўзбекистон тарихи» фанини ўқитишда ижодий ва креатив ўқув топшириқларидан фойдаланиш методикасини  такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялр ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
тарих фанини ўқитишдаги “ижодий ва креатив ўқув топшириқлари” тушунчасининг назарий-методологик моҳияти компетентлиликка асосланган ёндашувнинг илмий-назарий категориялар мажмуини дидактик лойиҳалаш, бўлажак тарих ўқитувчисининг тарихий воқеликка асосланган тафаккурини тарихийлик принципи кўмагида прогнозлашнинг ижтимоий-педагогик омиллар билан мувофиқлаштириш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда ижодий ва креатив топшириқалардан фойдаланиш модели “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишнинг методик структурасини продуктив барқарорлигини таъминловчи инновасион характердаги муаллифлик ишланмаларини тарихий қиёслашнинг эмпирик компонентларига боғлиқлигини асослаш ҳисобига такомиллаштирилган;  
бўлажак тарих ўқитувчилари учун когнитив даражалар бўйича таснифланган ижодий топшириқлар мажмуи, педагогик жараёнларда талабаларнинг тарихий билимларни онгли тасаввурда интерпритация қилиш орқали тарихий жараён ва воқеликларни диахрон ва синхрон контекстда рефлексив баҳолаш орқали эркин, зарурий ва мажбурий тарзда даражалаш асосида такомиллаштирилди;
ижодий ва креатив ўқув топшириқларидан фойдаланиш методикасининг самарадорлиги педагогик эксперимент ва психометрик ёндашув асосида комплекс таҳлил қилишда талабаларнинг индивидуал ва гуруҳли ижодий фаолият имкониятлари тарихий далилларни танлаш ҳисобига тарихий категорияларни изоҳлаш ва мавзуга оид маълумотларни синтезлаш, “сабаб-оқибат”, “индуксия-дедуксия” тамойилларига кўра баҳолаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаларининг тарих йўналиши талабаларини ўқитиш жараёнида ижодий ва креатив ўқув топшириқлардан фойдаланиш методикасига доир тадқиқот ишини олиб бориш натижалари асосида;
тарих фанини ўқитишдаги “ижодий ва креатив ўқув топшириқлари” тушунчасининг назарий-методологик моҳияти компетентлиликка асосланган ёндашувнинг илмий-назарий категориялар мажмуини дидактик лойиҳалаш, бўлажак тарих ўқитувчисининг тарихий воқеликка асосланган тафаккурини тарихийлик принципи кўмагида прогнозлашнинг ижтимоий-педагогик омиллар билан мувофиқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “60110100 - Педагогика” таълим  йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 9-апрелда 02/01-01-120 рақамли маълумотномаси). Натижада, “ижодий ва креатив ўқув топшириқлари” учун компетентлиликка асосланган ёндашув, илмий-назарий категориялар мажмуи ва бўлажак тарих ўқитувчисининг тарихий воқеликка асосланган тафаккурини тарихийлик принципи кўмагида прогнозлашнинг ижтимоий-педагогик омиллар билан мувофиқлаштирилган.
бўлажак тарих ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда ижодий ва креатив топшириқалардан фойдаланиш модели “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишнинг методик структурасини продуктив барқарорлигини таъминловчи инновасион характердаги муаллифлик ишланмаларини тарихий қиёслашнинг эмпирик компонентларига боғлиқлигини асослашга доир тавсиялар ва амалий таклифлардан  Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-542-сонли “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ғояларининг таълим ва тарбиядаги аҳамияти ёритилган электрон платформа ва мултимедиали комплексни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-мартдаги 04/11-4175-сонли маълумотномаси). Натижада, «Ўзбекистон тарихи» дарсларида фойдаланиладиган ижодий топшириқларни интеграция қилувчи модел ўқитишнинг методик структурасини продуктив барқарорлигини таъминловчи инновасион характердаги муаллифлик ишланмаларини тарихий қиёслашнинг эмпирик компонентларига боғлиқлигини асосланган;
бўлажак тарих ўқитувчилари учун когнитив даражалар бўйича таснифланган ижодий топшириқлар мажмуи, педагогик жараёнларда талабаларнинг тарихий билимларни онгли тасаввурда интерпритация қилиш орқали тарихий жараён ва воқеликларни диахрон ва синхрон контекстда рефлексив баҳолаш орқали эркин, зарурий ва мажбурий тарзда даражалаш асосида такомиллаштириш, ижодий ва креатив ўқув топшириқларидан фойдаланиш методикасининг самарадорлиги педагогик эксперимент ва психометрик ёндашув асосида комплекс таҳлил қилишда талабаларнинг индивидуал ва гуруҳли ижодий фаолият имкониятлари тарихий далилларни танлаш ҳисобига тарихий категорияларни изоҳлаш ва мавзуга оид маълумотларни синтезлаш, “сабаб-оқибат”, “индуксия-дедуксия” тамойилларига кўра баҳолаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-542-сонли “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ғояларининг таълим ва тарбиядаги аҳамияти ёритилган электрон платформа ва мултимедиали комплексни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойданилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-мартдаги 04/11-4175-сонли маълумотномаси). Натижада, когнитив даражалар бўйича таснифланган ижодий топшириқлар мажмуи, педагогик жараёнларда талабаларнинг тарихий билимларни онгли тасаввурда интерпритация қилиш орқали тарихий жараён ва воқеликларни диахрон ва синхрон контекстда рефлексив баҳолаш орқали эркин, зарурий ва мажбурий тарзда даражаланган ҳамда педагогик эксперимент ва психометрик ёндашув асосида комплекс таҳлил қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish