Мажидов Содиқжон Садуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ижтимоий зиддиятлар ва уларнинг ижтимоий фалсафий талқини” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2023.2.PhD/Fal980
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович фалсафа фанлари доктори(DSc) профессор, Юлдашев Серобжон Урмоналиевич фалсафа фанлари доктори(DSc) доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий зиддиятларни диалектик характери ва олдини оилиш механизмларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамиятда ижтимоий ёки маданий номувофиқликлар зиддиятни конструктив (адекват идрок, самимийлик, самарадорлик, холислик, ўзаро ишонч) тамойилларига богʻлиқлиги сабабли, социумда вертикал (юқори ва қуйи синф ўртасидаги), горизонтал (бир мақом ўртасидаги) зиддиятларнинг ривожланиш траекториясини стратегик баҳолашда маданий (тил, дин, турмуш тарзи) хусусиятлар фалсафий асосланган;
ижтимоий зиддият обектлари ва субектларининг ажралмас атрибутлари, жамиятда конфликтоген омиллари тартиб ва тартибликсиз дитерминанти сифатида ўзини ўзи ташкил этишининг синергетик омили эканлиги очиб берилган; 
жамиятда инклюзив бошқарувни рагʻбатлантириш, зиддият типологиясига рационал муносабатни шакллантириб, жамиятда конструктив хулқ-атворнинг бирламчи кўникмаларини мустаҳкамлаши орқали, чизиқли (очиқлик, динамиклик, ўз-ўзини ташкил қилиш) ижтимоий интеграцияни келтириб чиқариши аниқланган; 
глобаллашув шароитида ижтимоий зиддиятнинг структуравий, проксимал сабабларини аниқлаш, жамиятда субоптимал ва дисфунксионал зиддиятларни олдини олиб, ижтимоий муносабатларда социал катаклизмларни оқилона ҳал этишнинг конструктив (холислик, ишонч, самимийлик, қатъийлик) омиллари очиб берилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий зиддиятларни келиб чиқишини олдини олиш, уларни бартараф этишга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда ижтимоий ёки маданий номувофиқликлар зиддиятни конструктив (адекват идрок, самимийлик, самарадорлик, холислик, ўзаро ишонч) тамойилларига богʻлиқлиги сабабли, социумда вертикал (юқори ва қуйи синф ўртасидаги), горизонтал (бир мақом ўртасидаги) зиддиятларнинг ривожланиш траекториясини стратегик баҳолашда маданий (тил, дин, турмуш тарзи) хусусиятларни ролига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг 2024 йил январ-июн ойларидаги сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 10 июлдаги 04-36-825-сон далолатномаси). Натижада, бугунги кунда ижтимоий зиддиятларни келиб чиқиши соҳасида замонавий гуманитар билимларнинг асосий муаммоси бўлган инсоний мулоқот ҳодисасини очиб беришга хизмат қилган;
ижтимоий зиддият обектлари ва субектларининг ажралмас атрибутлари, жамиятда конфликтоген омиллари тартиб ва тартибликсиз дитерминанти сифатида ўзини ўзи ташкил этишининг синергетик омилларини аниқлашга доир хулоса ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023- йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика маънавият ваа маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ваа маърифат тарғиботи” 15-банди “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика маънавият ваа маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 7-августдаги 321/1-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда ижтимоий зиддиятлар ва уларнинг ижтимоий фалсафий талқин қилишга хизмат қилган.
жамиятда инклюзив бошқарувни рагʻбатлантириш, зиддият типологиясига рационал муносабатни шакллантириб, жамиятда конструктив хулқ-атворнинг бирламчи кўникмаларини мустаҳкамлаши орқали, чизиқли (очиқлик, динамиклик, ўз-ўзини ташкил қилиш) ижтимоий интеграцияни келтириб чиқаришига таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг 2024 йил январ-июн ойларидаги сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 10 июлдаги 04-36-825-сон далолатномаси). Натижада, бугунги кунда ижтимоий зиддиятларни келиб чиқиши соҳасида замонавий гуманитар билимларнинг асосий муаммоси бўлган инсоний мулоқот ҳодисасини очиб беришга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ижтимоий зиддиятнинг структуравий, проксимал сабабларини аниқлаш, жамиятда субоптимал ва дисфунксионал зиддиятларни олдини олиб, ижтимоий муносабатларда социал катаклизмларни оқилона ҳал этишнинг конструктив (холислик, ишонч, самимийлик, қатъийлик) омиллари очиб беришга оид хулоса ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023- йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика маънавият ваа маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ваа маърифат тарғиботи” 15-банди “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика маънавият ваа маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 7-августдаги 321/1-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда ижтимоий зиддиятлар ва уларнинг ижтимоий фалсафий талқин қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish