Қозақова Сайёра Собитхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бобурнома” асари сюжети ва композициясининг структурал таҳлили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.4.PhD/Fil6882
Илмий раҳбар: Усмонова Ойистахон Юлдашалиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдурахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Исмоилов Илёс Абдуқаюмович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Бобурнома” асари сюжет ва композициясини структурал метод асосида таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Бобурнома” асарининг структурал жиҳатдан мукаммаллашувидаги анъана ва тенденсиялар, мемуар асар композициясининг шаклланишида муҳим ўринга эга тарихий давр структурал поетика назарий қонуниятлари ва тамойиллари асосида илмий-бадиий, ижтимоий-сиёсий, маиший-ахлоқий, маърифий-маънавий ва ҳарбий-жанговор муҳитнинг омиллари ва сабаблари аниқланган;
асар сюжетини ташкил этган воқеликларнинг жойлашиш ўрни, тартиби, уларнинг кетма-кетлигидаги узвийлик такомили, тарихий ҳодисаларнинг бир-бирига моҳирона боғланиш усуллари, улар орқали муаллиф дунёқараши, бадиий дунёси ва илмий қарашларининг юзага чиқиши структурал таҳлил орқали далилланган;
“Бобурнома”нинг таркиблаш ва тартиблаш комбинацияларидаги ўзига хослик, услубий бетакрорлик ва алоҳидалик белгиларига асар композициясини структурал метод талабларига мувофиқлик даражаси тарихий воқеликлардаги иштироки орқали тарихий шахсларга ҳукмдор ва шоир позициясида тура олган Бобур муносабати, унинг фалсафий мушоҳадалари, бадиий, илмий ва ҳарбий тафаккури, тажрибаси, амалий имкониятлари бевосита боғлиқлик асосида исботланган;
асар образлар тизими тарихий шахсларнинг даврга, жамият аъзолари ва давлат арбобларига муносабатларидаги инсоний, маънавий-ахлоқий, ҳарбий, илмий ва иқтисодий-сиёсий дунёқарашининг умумбашарий тамойилларга мувофиқлик ва зидлик кўринишларининг сюжет ва композиция қурилишида тутган муқим ўрни, шахс портрети тасвири ифодалари, уларнинг аниқлик даражаси тарихийлик ва замонавийлик нуқтайи назаридан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бобурнома” асари сюжети ва композициясининг структурал таҳлили” мавзусидаги тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорий этилган:
“Бобурнома” асари структурал поетика талаблари асосида ўрганилиб, у орқали асар матни яратилган давр ва унинг илмий, бадиий, ижтимоий-сиёсий, маиший-ахлоқий, маърифий-маънавий муҳити, анъана ва тенденсиялари қонуниятларига асосланиб, асарнинг композициясини мукаммал тарзда юзага чиқарган структурал қурилиши, асар структурасининг таркибланиши, воқеликлар тартиби ва уларнинг бадиий ифода илмий-амалий тамойиллари аниқланган ҳамда асар сюжетидаги воқеаларнинг жойлашиш ўрни, бадиий баён этилган воқеалардаги сюжетларнинг узвий кетма-кетлик такомили, бир-бирига моҳирона боғланганлик усул ва йўллари ҳамда улар орқали муаллиф дунёқараши, бадиий дунёси ва илмий қарашлари структурал таҳлил асосида далилланганига доир ва маълумотлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-июндаги №01/4-2644-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
асар композициясини структурал метод талабларига мувофиқлик даражаси, тарихий воқеликларда бевосита иштирок этган тарихий шахслар, уларга шоҳ, шоир, саркарда ва адиб, олим Бобур шахсининг индивидуал муносабати, унинг фалсафий мушоҳадалари, бадиий, илмий ва ҳарбий тафаккури даража ҳамда имкониятлари кўламининг кенглиги “Бобурнома” асари сюжети ва композицияси структурасини шаклланишига боғлиқлиги, таркиблаш ва тартиблаш комбинацияларидаги ўзига хослик, услубий бетакрорлик ва алоҳидалик белгилари исботланган ҳамда “Бобурнома” асаридаги образлар тизимининг структурал таҳлил этиш орқали тарихий шахсларнинг даврга, жамият аъзолари ва давлат арбобларига бўлган муносабатларидаги инсоний, маънавий-ахлоқий, ҳарбий, илмий ва иқтисодий-сиёсий дунёқарашининг умумбашарий тамойилларда ижобийлик ва унга зидлик кўринишларининг асар структураси шаклланишида – сюжети ва композицияси қурилишида тутган ўрни, шахс портрети тасвирларининг салмоғи ва аниқлик даражаси очиб берилгани билан боғлиқ фикр ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларида фойдаланилган (“Ўзбекистон” миллий телерадиокомпаниясининг 2025-уил 24-иуундаги №05-09-1011-сонли маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда ўзбек адабиётида структурал таҳлил манбалари, уларни таҳлил қилиш, сюжет ва композициясини структурал таҳлил асосида ёритишда муайян даражада хизмат қилган.