Бозоров Асқар Хаитмуротовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бардошли криптографик калитларни ишлаб чиқиш», 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/FM774.
Илмий раҳбар: Жураев Гайрат Умарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Алижон Бозорбоевич, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: УНИCОН.УЗ МЧЖ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади криптографик талабларга жавоб берувчи, тасодифийлик даражаси юқори бўлган, бардошли криптографик калитларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
симметрик блокли шифрлаш алгоритмлари учун криптотаҳлил усулларига бардошли бўлган, раунд калитларини генерация қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
ички ҳолат массивларини аралаштиришга асосланган, дастурий амалга оширишга мўлжалланган “Стате Реcоверй Аттаcкс” ва “Сиде-Чаннел Аттаcкс” ҳужумларига нисбатан бардошли бўлган оқимли шифрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
чизиқсиз тескари алоқали силжитиш регистрларига асосланган, аппаратда амалга оширишга мўлжалланган умумий узунлиги 128 бит бўлган 3 та силжитиш регистрларидан иборат оқимли шифрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
юқори даражадаги тасодифийликни таъминлайдиган криптографик псевдотасодифий сонлар генераторининг гибрид модели ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган калитларни генерация қиладиган алгоритмлар криптотаҳлил усуллари ёрдамида баҳоланган ва 2100 дан ортиқ итерацияларда ҳужумларга бардошли эканлиги исботланган;
ишлаб чиқилган оқимли шифрлаш алгоритмлари амалга ошириш тезлиги бўйича таққосланган ҳамда уларнинг криптографик хавфсизлиги статистик тестлар орқали баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ААООША80 (аппаратда амалга оширишга қулай бўлган оқимли шифрлаш алгоритми) асосида Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида бардошли криптографик калитлар ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг 2024 йил 6 ноябрдаги 2648-сон маълумотномаси). Натижада, шифрлаш ва дастлабки матнга ўгириш вақти бўйича 13% самарадорликка эришилган.
Ички ҳолат массивларини аралаштиришга асосланган, дастурий амалга оширишга мўлжалланган оқимли шифрлаш алгоритмидан Узб-Инд-2021-98-«Оқимли шифрлаш алгоритмларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада ахборотни узатишда унинг махфийлигини таъминлаш ва узатиш жараёнидаги хатоликлар сонини камайтиришда қўлланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 16 декабрдаги 04/11-13194-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита ёрдамида ахборотни узатишда унинг махфийлигини таъминлаш ва узатиш жараёнидаги хатоликлар сонини камайтиришга эришилган.