Турсунмуротов Даврбек Худаёровичнинг 
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Компактлик ўлчовлари бўйича обектлар муносабатлари тузилмаларининг таҳлили», 05.01.11– Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/FM1271.
Илмий раҳбар: Игнатев Николай Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Василович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Худайбергенов Қабул Қадирбергенович, физика-математика фанлари бўйича PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўргатувчи танланма обектларининг зичлик ва компактлик ўлчовларини ҳисоблаш орқали "яқин қўшнилар" туридаги усулларни ишлаб чиқиш ва уларни асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўргатувчи танланма эталонлари ёрдамида минимал қоплама масаласини ҳал қилиш асосида прецедентлар базасини шакллантириш усули яратилган;
синфларнинг чегаравий обектлари орасидаги нисбий чекиниш катталиги бўйича шовқин обектларни танлаш учун зарур ва етарли шартлар ишлаб чиқилган;
обектларни уларнинг тақсимот зичлигига асосланган ҳолда категорияларга ажратишда, кесишувчи гипершарлар тизими орқали боғлиқлик муносабати ёрдамида кластерлаш сифатини баҳолаш учун компактлик ўлчовини қўллаш зарурлиги исботланган;
синфлар чегарасида жойлашган шовқин обектларни аниқлаш ва уларни олиб ташлаш учун янги регуляризатор ишлаб чиқилган ҳамда мезон сифатида ўргатувчи танланманинг эталонлар ёрдамида минимал қопланишига асосланган компактлик ўлчовини максимал қийматидан фойдаланиш кераклиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишида ишлаб чиқилган компактлик ўлчовлари бўйича минимал қоплама эталонларини шакллантириш, обектлар муносабатлари тузилмаларининг таҳлили, кесишувчи гипершарлар бўйича гуруҳларга ажратиш кўринишдаги илмий натижалар асосида:
компактлик ўлчовлари бўйича обектлар муносабатларини таҳлил қилиш методологиясидан ИЛ-52421091471 “Сув ресурсларини мониторинг қилиш учун аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқиш” инновацион лойиҳасида мураккаб тизим жараёнларини таҳлил қилишда фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2025-йил 24-мартдаги 1027/05-2-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ҳисоблаш ресурсларини камайтириш ва аниқликни ошириш орқали самарадорликни баҳолаш имконини берган;
кесишувчи гипершарлар тизимлари бўйича танланма обектларини гуруҳларга ажратиш алгоритмидан ИЛ–7823051524 “ПАРАТРАНСЛАТОР параллел корпуси асосида контекстуал таржима учун луғавий платформа ишлаб чиқиш” инновацион лойиҳасида сўзларни семантикасига кўра гуруҳларга ажратишда фойдаланилган (Мирзо Улугʻбек номидаги Оʻзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-майдаги 04/11-5787-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кластер таҳлил қилиш натижаларига кўра, атамаларнинг предмет соҳаларга семантик яқинлиги кўрсатилди. Бунинг натижасида маъно жиҳатдан яқин сўзларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish