Бабаев Асқар Рузибадаловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
« Тоғ-кон саноати бойитиш қолдиғи - дисперс системаларни гидротранспортлаш воситаларини ишончлилигини оширишнинг илмий технологик асосини яратиш», 
05.02.01- Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси ҳамда 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Т853
Илмий маслаҳатчилар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибадуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор ва Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Нодиржон Қаюмжонович - техника фанлари доктори, профессор; Равшан Иркинович Адилов - техника фанлари доктори, профессор; Исматилло Хушевич Хужаев - техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тоғ-кон саноатида дисперс системаларнинг напорли қувурлардаги гидротранспорти жараёнини, органоминерал композициялар билан модификациялаш ва эластомерлар композициялар асосидаги армирланган қувурларни қўллаш асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тоғ-кон саноати бойитиш қолдиқлари дисперс системаларнинг гранулометрик ва кимёвий таркиби, консентрацияси, кинематик ва реологик хоссаларини  напорли қувурлар гидравлик параметрларига ва гидротранспорт қурилмаларининг едирилишига таъсири аниқланилган;
дисперс системалар гидротранспортида оқим реологик хоссаларини яхшиловчи ҳамда тизимдаги қурилмаларнинг едирилишини камайтирувчи ва самарадорлигини оширувчи маҳаллий хомашёлар асосида органоминерал модификаторлар олиш таркиби ва технологияси яратилган;
напорли дисперс системалар гидротранспорти учун маҳаллий хомашёларни қоʻллаб едирилишга ва ташқи муҳитга чидамли эластомерлар асосида органоминерал композициялар ва улар асосида армирланган эластик қувурлар олиш, қоʻллаш технологиялари ишлаб чиқилган;
яратилган органоминерал модификаторнинг напорли қувурлардаги гидротранспорт жараёнида дисперс системани фазолараро харакати, қовушқоқлиги ва  реологик хоссаларига, эластик армирланган қувурларнинг едирилишига, насос параметрлари ва ишлаш вақтига таъсири асосланган; 
дисперс системали гидроаралашманинг таркибига 5-7% композицион органоминерал модификаторни киритиш натижасида системанинг қовушқоқлиги ва гидротранспорт босими 22% камайиши, ҳаракатланиш тезлиги ва унумдорлиги 43% ошиши, жиҳозлар едирилиши ва коррозияси 36% камайиши асосланган;
тоғ-кон саноати чиқиндилари дисперс системалари гидротранспорти технологик жараёни, яратилган органоминерал композицион модификатор ва эластик армирланган қувурларни қоʻллаб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Дисперс системаларнинг напорли қувурлардаги гидротранспортини органоминерал композициялар билан модификациялаш ва технологик жараёнда эластомерлар асосидаги армирланган эластик қувурларни қўллаш натижасида такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида органоминерал композицион модификатор олиш таркиби ва технологияси Олмалиқ КМК 2-мис бойитиш фабрикасида ва «Ўзсувтаъминот» АЖ нинг тармоқ корхоналарида амалиётга жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2025 йил 21 майдаги №1/36-2549 -сон маълумотномаси). Натижада напорли қувурларда дисперс системаларни модификациялаш учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида органоминерал композицион модификатор олиш имконини берган;
маҳаллий хомашёларни қўллаб эластомерлар асосида армирланган эластик қувурлар олиш технологияси Олмалиқ КМК 2-мис бойитиш фабрикасида ва «Ўзсувтаъминот» АЖ нинг тармоқ корхоналарида амалиётга жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2025 йил 21 майдаги №1/36-2549-сон маълумотномаси). Натижада дисперс системаларнинг напорли қувурлардаги гидротранспортида ишлатилувчи пўлат қувурларни алмаштириш учун эластомерлар асосидаги армирланган эластик қувурлар ишлаб чиқариш имконини берган;
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида яратилган органоминерал композицион модификаторлар билан напорли қувурларда дисперс системаларнинг модификациялаш ва эластомерлар асосидаги армирланган эластик қувурларни қўллаш технологиялари Олмалиқ КМК 2-мис бойитиш фабрикасида ва «Ўзсувтаъминот» АЖ нинг тармоқ корхоналарида амалиётга жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2025 йил 21 майдаги №1/36-2549 -сон маълумотномаси). Натижада напорли қувурларда дисперс системаларнинг гидротранспорти жараёнида босим йўқотилиши ва энергия сарфини камайтириш, оқим самарадорлигини ва гидротранспорт тизимларидан фойдаланиш муддатини икки баробарга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish