Ғуломов Исломбек Илхомжон ЎҒЛининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табиатнинг экологик барқарорлигини баҳолашда экологик омилларнинг таъсирини геоахборот тизимлари орқали моделлаштириш (Тошкент шаҳар мисолида)” 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т296.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Буриев Салимджан Самиджанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Самиев Луқмон Найимович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бобоев Хасан Одилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Унгалов Акмал Наврузович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот – Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳрининг экологик барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар асосида фазовий ва статистик ёндашувлар ҳамда ГАТ технологиялари орқали экологик хавф зоналарини моделлаштириш ва прогнозлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳри учун атмосфера ифлосланиши (НО₂, ПМ2.5), антропоген юклама (ҲФИ), яшил қоплама ва ландшафт фрагментация (ЭФИ) кўрсаткичлар интеграцияланган индекс (ЭИИ) асосида экологик барқарорлик баҳолаш усули такомиллаштирилган;
Тошкент шаҳри бўйича экологик индикаторлар: экотизим парчаланиш, индекси, Антропоген юклама зичлиги, Вегетацион фрагментация индекси, Экологик интеграцияланган индексларнинг ҳисобга олган ҳолда вақт бўйича ўзгаришлари асосида 2030-йилгача экологик хавф зоналарининг динамик прогнози ишлаб чиқилган.
Тошкент шаҳрининг 2000-2024-йиллардаги фазовий ва статистик маълумотлар асосида экологик хавф зоналари аниқ фазовий чегаралари ҳисоблаб чиқилди ва Геоахборот тизимларида хариталари ишлаб чиқилган.
Экологик индикаторлар фазовий зонал статистика воситасида ГАТ қатламлари билан бирлаштирилган ҳолда экологик хавф зоналари бешта синфга (яъни юқори ва критик хавф синфларининг) ажратилган ҳолда умумий майдонга нисбатан улуши 2024-йилги 38.7% дан 2030-йилга келиб 47.1% гача кенгайиши ҳудуднинг релъефи, саноатлашганлиги, ҳудуднинг биохилма-хиллигини инобатга олган ҳолда башорат қилинган ва “Моделлаштирилган экологик хавф харитаси” растер форматда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент шаҳрининг экологик барқарорлигини баҳолашда экологик омилларнинг таъсирини геоахборот тизимлари орқали моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Масофавий зондлаш маълумотлари ва бирламчи статистик кўрсаткичлар замонавий геоахборот тизимлари (ГАТ) муҳитига интеграциялаш орқали яратилган услубият асосида аниқланган экологик хавф индекси (ЭИИ) ва унинг таркибий индикаторлари (НО₂, ПМ2.5, НДВИ, ҲФИ, ЭФИ)нинг фазовий ва вақт бўйича динамикасини кузатиш имконини берувчи моделлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг экологик мониторинг фаолиятига жорий қилинган. (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 7-январдаги 03-03/1-03/3-138-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу ёндашув ёрдамида экологик стресс зоналарининг ҳудудий трансформациясини аниқлаш ва уларни 2030-йилгача прогноз қилишда автоматлаштирилган таҳлиллар, статистик экстраполяция ва интерактив хариталаш методлари ишлаб чиқилган;
Тошкент шаҳри бўйича экологик индикаторларнинг вақт бўйича ўзгаришлари асосида 2030-йилгача экологик хавф зоналарининг динамик прогнози ишлаб чиқилган ҳамда ГАТ асосида хариталари Тошкент шаҳар экология бошқармасига амалиётга жорий этилган. (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 7-январдаги 03-03/1-03/3-138-сонли маълумотномаси). Натижада Тошкент шаҳар ҳудудларида амалиётда фойдаланиш орқали Тошкент шаҳрининг экологик барқарорлигини яхшиланишига эришилган.
2000–2024-йилларга оид масофавий зондлаш ва статистик маълумотлар асосида Тошкент шаҳрининг экологик хавф зоналари зонал регрессия ва индикаторли таҳлил ёрдамида аниқ фазовий чегараларда ҳисоблаб чиқилиб ва Тошкент шаҳар экологик бошқармага жорий этилган. (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 7-январдаги 03-03/1-03/3-138-сонли маълумотномаси). Натижада  Тошкент шаҳарни экологик барқарорлигини тезкор аниқлаш ва баҳолаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish