Мовлонова Шахноза Рахматовна
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Саноат корхоналари атрофидаги дарахтларнинг ривожланишига экологик омилларнинг таъсирини баҳолаш, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5792
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аминов Хамза Хусанович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий Оппонентлар:Эшонкулов Равшан Абдуразакович – техника фанлари доктори, доцент; Хасанов Саиджахон Зокиржон ўғли техника фанлари фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот – Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саноат корхоналари атрофидаги антропоген-техноген экологик омиллар, хусусан, чиқинди газлар тарқалиш зоналаридаги дарахтларнинг ривожланишига таъсир кўрсатишини ГАТ моделлари ва лаборатория таҳлиллари асосида ўрганиш ҳамда техноген ифлосланишнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналарнинг атмосферага чиқарадиган заҳарли газларни ГИС моделларига асосланган ҳолда ҳудуднинг иқлим шароити, шамол йўналиши, ҳаводаги ифослантирувчи моддаларни миқдорий ўзгаришини инобатга олган ҳолда атроф-муҳитга таъсир зоналарини баҳолаш усули такомиллаштирилган.
ҳудудда атмосфера ҳавосига ташланадиган умумий ифлослантирувчи моддаларнинг (55 % - НОₓ ва СО₄) консентрасияси ошганлиги асосида Шўртан НГҚЧБ атрофидаги манзарали дарахтларнинг табиий ўсишига ифлослантирувчи моддаларни 15% гача салбий таъсири аниқланган;
яшил буфер (Популус спп. ва Салих спп. Фиторемедиатив) зоналарини амалга оширган ҳолда, ҳудуд ўсимлик зоналарида атмосфера ҳавосидаги CО2 даражаларининг 25% га камайтиришга эришиш ҳамда ўсимликнинг хлорофилл даражасини 14% га яхшилаш имконияти яратилган;
саноат шароитида кучли ифлосланган тупроқдаги оғир металлар консентрациясини 60 % га камайтиришда табиатга асосланган (НбС) сифатида микроремедиация ва биокўмирдан фойдаланиш асосида Плеуротус остреатуснинг (остра замбуруғи) экологик зарарини камайганлиги, тупроқ таркиби ва дарахтларнинг ривожланишига ижобий таъсири яъни илдизларнинг куртаклар нисбати 20% гача ошганлиги ва хлорофилл даражаси яхшиланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналари атрофидаги дарахтларнинг ривожланишига экологик омилларнинг таъсирини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
саноат корхоналарнинг атмосферага чиқарадиган заҳарли газларни ГИС моделларига асосланган ҳолда ҳудуднинг иқлим шароити, шамол йўналиши, ҳаводаги ифослантирувчи моддаларни миқдорий ўзгаришини инобатга олган ҳолда атроф-муҳитга таъсир зоналарини баҳолаш усули такомиллаштирилган бўлиб, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани шўртангаз таъминот бошқармаси ҳудудида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2025-йил 5-июл 03-03/1-03/3-6651-сонли маълумотномаси). Натижада дарахтларни табиий ўсишига ифлослантирувчи моддаларни 15% гача салбий таъсири аниқланган;
Саноат корхоналари атрофидаги манзарали дарахт баргларидаги пигментлар миқдорини ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилиб Қашқадарё вилояти Ғузор тумани шўртангаз таъминот бошқармаси ҳудуди атрофидаги ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиб жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2025-йил 5-июл 03-03/1-03/3-6651-сонли маълумотномаси). Ҳисоблаш натижалари асосида салбий ҳолатларни олдини олишда Популус спп. ва Салих спп. фиторемедиатив яшил буфер зоналарини амалга оширган ҳолда, ҳудуд ўсимлик зоналарида атмосфера ҳавосидаги CО2 даражаларининг 25% га камайтиришга эришиш ҳамда ўсимликнинг хлорофилл даражасини 14% га яхшилаш имконияти яратилган.
Саноат шароитида кучли ифлосланган тупроқдаги оғир металлар консентрациясини 60 % га камайтиришда табиатга асосланган ечимлар (НбС) сифатида микроремедиация ва биокўмирдан фойдаланиш Шўртан газ ишлаб чиқариш заводига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2025-йил 5-июл 03-03/1-03/3-6651-сонли маълумотномаси). Натижасида тупроқ таркиби ва дарахтларнинг ривожланишига ижобий таъсири яъни илдизларнинг куртаклар нисбати 20% гача ошганлиги ва хлорофилл даражаси яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish