Ортикова Манзура Давранбековнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш бадиий гимнастикачи қизларнинг тайёргарлик даврида чўқмор билан бажарадиган машқларда техник маҳоратни такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1468.
Илмий раҳбар: Фетхуллова Наиля Харрасовна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Расмий оппонентлар: Газиев Шукуржон Шухратович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Ахмедова Джамила Адизовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади 8-9 ёшли гимнастикачи қизларнинг чўқморлар ёрдамида бажариладиган элементларда техник маҳоратини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ёш бадиий гимнастикачи қизларнинг базавий ҳаракат кўникмаларини шакллантириш учун чўқморлар билан мусобақа композицияларини тузишни ўз ичига олган дастурий машқларни босқичма-босқич ўргатиш модули орқали мусобақа вақтида бажариладиган элементларни кетма-кетлигини таъминлаш имкониятлари кенгайтирилган;
бадиий гимнастикачи қизларнинг чўқморлар билан таснифлаш дастури элементларини муваффақиятли ўзлаштириш имконини берувчи умумривожлантирувчи ҳамда яқинлаштирувчи машқлар мажмуалари ва назорат воситаларини қўллаш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга эришилган;
ихтисослаштирилган спорт мактаби бадиий гимнастикачиларининг йиллик макроциклда тайёрлашнинг ўқув-машғулот жараёнида тузатиш ва оқилона бошқариш имконини берувчи техник тайёргарликнинг дастурий машқларини тақсимлаш схемасидан фойдаланиш ҳисобига чўқморлар билан мураккаб техник элементларни турли босқичларда ўргатиш самарадорлиги оширилган;
ёш гимнастикачиларнинг мусобақа олди тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида чўқморлар билан мусобақада бажариладиган мураккаб композицияларни шакллантириш имконини берувчи комплекс назорат воситалари мусобақа даврида фойдаланиш ҳисобига техник ҳаракатларни ўзлаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 8-9 ёшли гимнастикачи қизларнинг чўқморлар ёрдамида бажариладиган элементларда техник маҳоратини такомиллаштириш қаратилган тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
ёш бадиий гимнастикачи қизларнинг базавий ҳаракат кўникмаларини шакллантириш учун чўқморлар билан мусобақа композицияларини тузишни ўз ичига олган дастурий машқларни босқичма-босқич ўргатиш модули бўйича тавсиялар “Бадиий гимнастика назарияси ва методикаси (чўқмоқлар билан машқлар)” ўқув қўлланмасида батафсил ёритилган (2023-йил 13-октябрдаги 
394-И/Ч-сон гувоҳнома). Наитжада, чўқморлар билан бажариладиган техник ҳаракатларни бажариш 
18,0 % га ошган;
бадиий гимнастикачи қизларнинг чўқморлар билан таснифлаш дастури элементларини муваффақиятли ўзлаштириш имконини берувчи умумривожлантирувчи ҳамда яқинлаштирувчи машқлар мажмуалари ва назорат воситаларини қўллаш бўйича таклифлар Андижон вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган мактабидаги бадиий гиманстикачиларнинг машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-декабрдаги 03-16/13152-сон маълумотномаси). Натижада, гимнастикачиларининг махсус жисмоний тайёргарлик даражаси 7,8 % га, махсус ҳаракат тайёргарлиги 6,5 % га, чўқморлар билан техник тайёргарлик 22,4 % га ошган;
ихтисослаштирилган спорт мактаби бадиий гимнастикачиларининг йиллик макроциклда тайёрлашнинг ўқув-машғулот жараёнида тузатиш ва оқилона бошқариш имконини берувчи техник тайёргарликнинг дастурий машқларини тақсимлаш схемаси бўйича таклиф ва тавсиялар Хоразм вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган мактаби гимнастикачи қизларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-декабрдаги 03-16/13152-сон маълумотномаси). Натижада, синовлар натижалари тадқиқотнинг якуний босқичида махсус-ҳаракат тайёргарлиги натижалари 25 % га яхшиланган;
ёш гимнастикачиларнинг мусобақа олди тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида чўқморлар билан мусобақада бажариладиган мураккаб композицияларни шакллантириш имконини берувчи комплекс назорат воситалари мусобақа даврида фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани спорт мактаби машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-декабрдаги 03-16/13152-сон маълумотномаси). Натиажада, координацион қобилиятлар даражаси 30,5 % га, қўл мушаклари кучи 28,7 % га; бўғимлар ҳаракатчанлиги 6,9 % га, мувозанат сақлаш 5,9 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish