Эрназарова Нилуфар Нозимжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришорқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш йўллари (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5272.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тажиев Беҳзод Умиджанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятида камбағалликни қисқартиришда оилавий тадбиркорлик субъектлари ривожланишининг ишлаб чиқилган 5х5 матрисаси билан Симпле Мулти Аттрибуте Ратинг Течниқуе (СМАРТ) алтернативалар устуворлигини аниқлаш ёндашуви таклиф этилган;
ҳудудлар даражасида камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик қобилиятларини кенгайтириш усуллари асосида тадбиркорликка йўналтирилганлик ёндашув механизми таклиф этилган;
камбағалликни қисқартиришда бир томондан конверсия омиллари, иккинчи томондан, функсиялар ва имкониятлар ўртасидаги муносабатларни моʻтадиллаштиришга қаратилган оилавий тадбиркорликдаги креативликнинг таркибий модели таклиф этилган;
оилавий тадбиркорлик фаолиятини креатив ривожлантиришнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли кўп омилли статистик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Наманган вилоятида камбағалликни қисқартиришда оилавий тадбиркорлик субъектлари ривожланишининг ишлаб чиқилган 5х5 матрисаси билан Симпле Мулти Аттрибуте Ратинг Течниқуе (СМАРТ) алтернативалар устуворлигини аниқлаш ёндашуви бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1124-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик натижасижа Наманган вилоятида оилавий тадбиркорлик субъектлари ва бандлар сони 2020-2024-йилларда мос равишда ўртача 9,9 фоиз ҳамда 10,5 фоиздан ошиб 1379 та ва 1841 тага етишига эришилган;
ҳудудлар даражасида камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик қобилиятларини кенгайтириш усуллари асосида тадбиркорликка йўналтирилганлик ёндашув механизми Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1124-сон маълумотномаси). Наманган вилоятида оилавий тадбиркорликнинг соф фойдасини ошириш ва харажатларни камайтириш натижасида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми қўшимча 7,6 млрд. сўмга қўшимча ошириш имкониятини берган;
камбағалликни қисқартиришда бир томондан конверсия омиллари, иккинчи томондан, функсиялар ва имкониятлар ўртасидаги муносабатларни моʻтадиллаштиришга қаратилган оилавий тадбиркорликдаги креативликнинг таркибий модели Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1124-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ифодаловчи статистик кўрсаткичлар тизимини даврийлигини таъминлашда, вақтли қаторлардан самарали фойдаланиш, кўрсаткичларни тизимли баҳолаш имкониятларини 12-17 фоизга оширишга хизмат қилган;
оилавий тадбиркорлик фаолиятини креатив ривожлантиришнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли кўп омилли статистик прогноз кўрсаткичлари Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1124-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик вилоятда оилавий тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва уларни самарадорлигнини ошириш, соҳанинг келгусидаги ривожланиш истиқболларини баҳолаш имкониятларини кенгайтирган.