Курбаниязова Раушана Курбанбаевнанинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллий менталитет трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Fal91
Илмий маслаҳатчи: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети DSc.03/30.12.2019.F.01.05 
Расмий оппонентлар:Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Кушаев Умиджон Рахимович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек халқи тараққиётида ментал тафаккур трансформация жараёнларининг яхлит илмий манзарасини яратиш ҳамда миллий менталитетни ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбек халқи тараққиёти жараёнидаги ментал хусусиятлар трансформациясида диний онг, диний психология, диний эътиқод таъсири нуқтаи назаридан “миллий хусусият ва қиёфа шаклланиши”–“буддавийлик”–“ислом”–“мустамлакачилик”– “мустақиллик” каби беш босқичдан иборат даврларга бўлиниб, унинг назарий классификацияси (–якка худолик ғояси, манфаатлар тўқнашуви, ягона эътиқод атрофида бирлашиш; – азоб-уқубат, нирвана, медитация, ахлоқ ва донолик; – сабр-тоқат, андиша, софдиллик, шукроналик; – тафаккур қуллиги, фикр қарамлиги, сиёсатдан бегоналашув, давлатдан қўрқиш; – миллий тил, миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларнинг қайта тикланиши) ишлаб чиқилган;
Ғарб фалсафасидаги рационализм устуворлигига асосланган таълимотлар ҳамда ахлоқий тамойиллар ва маънавий қадриятларга таянувчи Шарқ фалсафаси қиёсий таҳлили негизида замонавий ўзбек жамиятининг ментал хусусиятлари трансформациясига таъсир кўрсатувчи омиллар (глобал интеграция, маданий алмашинув, илмий-техник тараққиёт, ижтимоий медианинг кенг тарқалиши) очиб берилган;
Глобаллашув ва рақамли технологиялар шароитида ўзбек ёшларининг янгича дунёқараши шаклланишига замонавий ахборот манбаларининг трансформацион таъсири таҳлили негизида миллий менталитетнинг маънавий-руҳий асосларини мустаҳкамлаш ва жаҳон тажрибасига мослаштириш механизмларини (миллий қадриятларни рақамли платформаларга интеграциялаш, медиа саводхонликни ошириш, миллий онлайн контентни ривожлантириш) ишлаб чиқиш зарурати далилланган;
“Янги Ўзбекистон” консепсияси доирасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларнинг миллат тафаккурига ижобий таъсири асосида фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш-нинг устувор йўналишлари (оила иститути ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш, ёшларнинг ижтимоий инновацияларини қўллаб-қувватлаш, миллий медиа маконни ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятни юксал-тириш тизимини яратиш) асосланган;
Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишида ёшлар дунёқарашидаги тадбиркорлик руҳиятини кучайтириш ва ишбилармонлик маданиятини ривожлантириш орқали миллий брендларни яратиш ва халқаро майдонда мамлакат имижини мустаҳкамлашда менталитетнинг ўзига хос ижобий (миллий маҳсулотлар брендларнинг хорижда кўргазма ташвиқот тадбирлари ва реклама кампанияларини ташкил қилиш; нуфузли халқаро брендлар бўйича элеcтрон платформани ишга тушириш; халқаро брендлар рўйхатини шакллантириш; миллий брендлар рўйхатини шакллантириш; тайёр товарларни “Маде ин Узбекистан” имижи билан халқаро кўргазмаларда ташвиқот қилиш) жиҳатларидан фойдаланиш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда миллий менталитет трансформацияси даврлари,  халқнинг ментал тафаккурида юзага келган ўзгаришларни тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
Ўзбек халқи тараққиёти жараёнидаги ментал хусусиятлар трансформациясида диний онг, диний психология, диний эътиқод таъсири нуқтаи назаридан “миллий хусусият ва қиёфа шаклланиши”–“буддавийлик”–“ислом”–“мустамлакачилик”– “мустақиллик” каби беш босқичдан иборат даврларга бўлиниб, унинг назарий классификацияси (–якка худолик ғояси, манфаатлар тўқнашуви, ягона эътиқод атрофида бирлашиш; – азоб-уқубат, нирвана, медитация, ахлоқ ва донолик; – сабр-тоқат, андиша, софдиллик, шукроналик; –тафаккур қуллиги, фикр қарамлиги, сиёсатдан бегоналашув, давлатдан қўрқиш; – миллий тил, миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларнинг қайта тикланиши) ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайлов олди дастурининг ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг сценарийсини яратиш ва амалга оширишда кенг фойдаланилган. (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг  2025 йил 21 апрелдаги 02/05-39 сонли маълумотномаси). Натижада, партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, тарғибот тадбирларида ўсиб келаётган ёш авлодга бой маданий меросга эга эканлигимизни ва комил инсон мезонларини шакллантиришга хизмат қилган.
Ғарб фалсафасидаги рационализм устуворлигига асосланган таълимотлар ҳамда ахлоқий тамойиллар ва маънавий қадриятларга таянувчи Шарқ фалсафаси қиёсий таҳлили негизида замонавий ўзбек жамиятининг ментал хусусиятлари трансфор-мациясига таъсир кўрсатувчи омиллар (глобал интеграция, маданий алмашинув, илмий-техник тараққиёт, ижтимоий медианинг кенг тарқалиши) очиб берилган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг иш  фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 йил 6 майдаги 2-15-21-2384 - сонли маълумотномаси). Натижада Агентлик томонидан ташкил этилган тадбирлар мазмунини бойитиш, ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топиши ва халқимизга хос бўлган маънавий қадриятларни асраб-авайлаш, турли ахборот оқимларидан, ижтимоий медиа манбаларидан тўғри фойдаланиш каби жиҳатларини тарбиялашга хизмат қилган. 
Глобаллашув ва рақамли технологиялар шароитида ўзбек ёшларининг янгича дунёқараши шаклланишига замонавий ахборот манбаларининг трансформацион таъсири таҳлили негизида миллий менталитетнинг маънавий-руҳий асосларини мустаҳкамлаш ва жаҳон тажрибасига мослаштириш механизмларини (миллий қадриятларни рақамли платформаларга интеграциялаш, медиа саводхонликни ошириш, миллий онлайн контентни ривожлантириш) ишлаб чиқиш зарурати далилланган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025 йил 18 апрелдаги 05-09-491-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон” телерадиоканалининг миллий онг ва миллий менталитетни юксалтириш тарғиботи фаолиятида салбий иллатларнинг олдини олиш, аҳолининг тафаккур маданиятини ривожлантиришларини назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган. 
“Янги Ўзбекистон” консепсияси доирасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларнинг миллат тафаккурига ижобий таъсири асосида фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш-нинг устувор йўналишлари (оила иститути ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш, ёшларнинг ижтимоий инновацияларини қўллаб-қувватлаш, миллий медиа маконни ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятни юксал-тириш тизимини яратиш) асосланган таклиф ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдала-нилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 15 апрелдаги 10/194-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш, глобаллашув шароитида миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилган тарғибот ишларининг мазмунини бойитишга ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилган.
Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишида ёшлар дунёқарашидаги тадбиркорлик руҳиятини кучайтириш ва ишбилармонлик маданиятини ривожлантириш орқали миллий брендларни яратиш ва халқаро майдонда мамлакат имижини мустаҳ-камлашда менталитетнинг (миллий маҳсулотлар брендларнинг хорижда кўргазма ташвиқот тадбирлари ва реклама кампанияларини ташкил қилиш; нуфузли халқаро брендлар бўйича элеcтрон платформани ишга тушириш; халқаро брендлар рўйхатини шакллантириш; миллий брендлар рўйхатини шакллантириш; тайёр товарларни “Маде ин Узбекистан” имижи билан халқаро кўргазмаларда ташвиқот қилиш) ўзига хос ижобий жиҳатларидан фойдаланиш имкониятлари очиб берилган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла Академияининг 2025 йил 28 апрелдаги 01-03/10 - сонли маълумотномаси). Натижада маҳалла уюшмасининг “ёшлар билан ишлаш”нинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, тарғибот тадбирларининг мазмунини бойитишга ёшларда ишбилармонлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish