Рўзметов Баходир Шомуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада маданий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Музейлар тизими мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4213.
Илмий раҳбар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Бехзод Умиджанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа маданий туризм тизимида музейлар соҳаси фаолиятининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий ва услубий-амалий тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақавий туризмни ривожлантиришда маданий мерос обектларини иқтисодий фаол ресурс сифатида жалб этиш имкониятини берувчи, ҳудудий барқарорликка эришишда музейлар ва маданий туризм ресурсларидан самарали фойдаланишда тизимли равишда акс эттирувчи схема таклиф этилган;
минтақада музейлар ва маданий туристик хизматлар CСАТ (Cустомер Сатисфаcтион Сcоре) модели кўрсаткичи 61,28 фоизни ташкил этиб, хизматлар сифати “ўртача қониқиш” даражасида эканлиги аниқланган ва шунга асосан жуда юқори (80% ≤ CСАТ ≤ 100%), юқори (65% ≤ CСАТ < 80%), ўртача (50% ≤ CСАТ < 65%), паст (35% ≤ CСАТ < 50%) ҳамда жуда паст (0% ≤ CСАТ < 35%) қониқиш даражасидаги индикаторлар кесимида мувофиқлаштирилган тавсиялар ишлаб чиқилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда туризмда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш босқичлари ва музейлар фаолиятини баҳолашга хизмат қилувчи турли (марказий, минтақавий, тармоқ, маҳаллий, жамоавий ва шахсий) тоифадаги музейларни рақамлаштириш бўйича таснифлаш меъёрлари таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсир қилувчи омиллар сифатида маданий хизматлар, фаолият юритаётган музейларга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг 2029-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада маданий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақавий туризмни ривожлантиришда маданий мерос обектларини иқтисодий фаол ресурс сифатида жалб этиш имкониятини берувчи, ҳудудий барқарорликка эришишда музейлар ва маданий туризм ресурсларидан самарали фойдаланишда тизимли равишда акс эттирувчи схема бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги 2025-йил 4-июлдаги 06-15-09/6888-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш маданий туризм йўналишларини аниқлаштириш ҳамда улар таркибига кирувчи ресурслар таснифини такомиллаштириш, маданий мерос обектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятини берган;
минтақада музейлар ва маданий туристик хизматлар CСАТ (Cустомер Сатисфаcтион Сcоре) модели кўрсаткичи 61,28 фоизни ташкил этиб, хизматлар сифати “ўртача қониқиш” даражасида эканлиги аниқланган ва шунга асосан жуда юқори (80% ≤ CСАТ ≤ 100%), юқори (65% ≤ CСАТ < 80%), ўртача (50% ≤ CСАТ < 65%), паст (35% ≤ CСАТ < 50%) ҳамда жуда паст (0% ≤ CСАТ < 35%) қониқиш даражасидаги индикаторлар кесимида мувофиқлаштирилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги 2025-йил 4-июлдаги 06-15-09/6888-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш асосида Хоразм вилоятидаги музей хизматлари сифатини баҳолаш, аниқланган натижалар орқали ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёж ва кутганларига мос хизматлар кўрсатиш ҳисобига қониқиш даражасини 5,5 фоизга ошириш имкониятини берган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда туризмда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш босқичлари ва музейлар фаолиятини баҳолашга хизмат қилувчи турли (марказий, минтақавий, тармоқ, маҳаллий, жамоавий ва шахсий) тоифадаги музейларни рақамлаштириш бўйича таснифлаш меъёрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги 2025-йил 4-июлдаги 06-15-09/6888-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиб музейларни тоифаларга ажратиш ҳамда ҳар бир тоифадаги музейда рақамли технологияларни қўллаш мезонлари ишлаб чиқилган;
минтақа иқтисодиётини барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсир қилувчи омиллар сифатида маданий хизматлар, фаолият юритаётган музейларга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг 2029-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги 2025-йил 4-июлдаги 06-15-09/6888-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган прогноз қийматлари минтақада музейларга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини истиқболдаги мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.