Шомуротова Бибихон Ўктамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Инглиз ва ўзбек фолклорида поетик орнитонимия” мавзусида 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5837
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор Сабирова Насиба Эргашевна.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Сариев Санъатбек Матчонбоевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Юсупова Ҳилола Ўктамовна филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Инглиз ва ўзбек фолклорида поетик орнитонимия тизимини солиштириш, тахайюл ва тафаккури ривожида орнитонимиянинг ўрнини таҳлил қилиш ва жанрлар мисолида ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Ўзбек фолклоршунослигида илк маротаба поетик орнитонимия тушунчаси ва бадиий талқини ўзбек ҳамда инглиз адабиётидаги миф, эртак, мақол каби халқ оғзаки ижоди жанрлари мисолида очиб берилган;
инглиз ва ўзбек фолклорида поетик орнитонимиянинг ифода имкониятлари, бадиий тавсир ва талқиндаги ўзига хосликлар ва уларнинг муштарак ҳамда фарқли белгилари реал ва ирреал орнитонимлар воситасида исботланган;
ўзбек ва инглиз фолклорида поетик орнитонимияни шакллантирган табиий, ижтимоий, маданий каби омиллар, хусусан, уларнинг бадиий тафаккур тадрижидаги ўрни асосланган;
ўзбек ва инглиз фолклорида поетик орнитонимиянинг ижро жараёни билан богълиқ сўз қўллаш ва эстетик таъсичаликни оширишдаги аҳамияти даллиланиб, сўз санъати тараққиётидаги роли қиёсий-типологик таҳлил орқали очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишнинг ўзбек фолклоршунослигида илк марта поетик орнитонимия тушунчаси ва талқини ўзбек ва инглиз тилларидаги миф, эртак, мақол каби халқ оғзаки ижоди намуналари мисолида ёритишига оид материалларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида ҳозирги вақтда олиб борилаётган ФА-043429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. Хусусан, инсон, жамият ва атроф-муҳитнинг ўзаро узвий алоқасини таъминлайдиган поетик бирлик сифатида орнитонимларнинг халқ оғзаки ижодидаги мақомини турли миллатларга мансуб ижод намуналари ҳамда турли жанрларнинг ўзаро алоқаси нуқтайи назаридан атрофлича ёритиш эҳтиёжи мавзунинг заруратини ҳамда долзарблигини белгилаб беради. Шундай бўлишига қарамай, ўзбек ва инглиз фолклорида поетик орнитонимия тизимли равишда ўрганилган эмас. Муҳими, поетик орнитонимия термини ўзбек фолклоршунослигида илк бора муомалага киритилмоқда. Натижада лойиҳаларнинг илмий-назарий, илмий-амалий аҳамияти ортган.
Ўзбек ва инглиз фолклорида поетик орнитонимия тизимида асосий бирликлар, умумийлик ва хусусийлик масаласини фолклоршуносликда ўзбек ва инглиз фолклорида реал ва ирреал орнитонимлар, ҳар иккала халқ фолклори поетик орнитонимиясида умумийлик ва хусусийлик масалаларига оид тадқиқотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида ҳозирги вақтда олиб борилаётган ФА-АИ-Г007-рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. Натижа лойиҳанинг солиштирма кўлами анча кенгайиб, назарий мулоҳазаларни асословчи далилларга эга бўлинган. Ишнинг ўзбек ва инглиз фолклорида поетик орнитонимия кўлами жанрлар кесмида, мақол, эртак ҳамда йирик эпик жанрлар мисолида таҳлил қилинишига оид натижалар ва хулосаларидан Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм” кўнгилочар дастури ва Хоразм - 24” информатион дастури ва “Маърифатнома” кўрсатувида фойдаланилган. Бунда муайян миллат эстетик идеалларини ифодалашда фолклорнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этиши, халқ достонлари инсоният тарихий-маданий тараққиёти ҳамда эстетик қарашларини ўзида акс эттирган оғзаки ижодий-бадиий мажмуа эканлиги эътиборга олинган. Шу билан бирга башариятнинг дастлабки бадиий эстетик тафаккурини бугунги тараққиётга элтиб берган холис манба деб қаралиши ўринли эканлиги таъкидланган. Натижада теледастурларда маданий-маърифий тараққиётга эришишда халқ донолиги, фолклор ва миллий қадриятларимизга бўлган эҳтиромни уйғунлаштирган ҳолда ёритиш имконияти яратилган.