Юсупов Санъат Шухратовичнинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
10.00.01. – Ўзбек тили  (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4048
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Нукус давлат педагогика институти.
  Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор  Г.Курбониязов
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Тахировисҳ  филология фанлари доктори (DSc)  проф в.в.б.;  Холмуратов Икром Оқманович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;  
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади Қорақалпоғистон ҳудудидаги некронимларни тизимлаштириш асосида уларнинг аталиш мотивлари, таркибий-грамматик ва миллий-маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги некронимларнинг юзага келиш асослари, ривожланиш даврлари, ҳудудда кўпчиликни ташкил этувчи рус, корейс каби миллий ва этнонимлар таркибидаги қўлдовли, аранши, қораманғит, ирғақли сингари этник белгилар асосида далилланиб, Қазақбай ота, Туркманбой ота, Ойдўсбий, Ерназар Олакўз каби антропонимланинг миллий-маданий  хусусиятлари очиб берилган; 
некронимларнинг таркиби, ясалиши, грамматик структурасига кўра: содда –Шүйт, Бот; содда ясама – Шейитлик, Жаманша; бирикмали – Буврахон ота, Насрулла мақсим; мураккаб – Сарихўжа ота, Сариқбош ота, Қўс мақсим хўжа каби турлари ва апеллятивлари ҳамда индикаторлари муносабатига кўра содда, қўшма ва бирикмали кўринишларининг оʻзига хослиги далилланган;
некронимларнинг пайдо бўлишида халқнинг ижтимоий турмуш тарзи, жумладан, миллий урф-одатлар, табиий-географик жойлашув, жамиятда бўлаётган воқеалар, кабилар билан боғлиқ этнонимлар – Нўғой эшон, Қангли эшон; фитонимлар –Тўронғил авлиё, Ақбасли; оронимлар – Аққум, Ақкесек; зоонимлар –Ийтқири, Жиланли; диний иншоотлар –Бесмешит кабиларнинг алоҳида жиҳатлари асосланган;
Ота, бобо, эшон, мулла, қози, сўфи каби некронимик индикаторларнинг тарқалиш ареаллари, атама ясаш вазифаси, семантик хусусиятлари, Султон Увайс бобо, Ҳаким ота, Шайх Жалил бобо, Норинжон бобо сингари тарихий некронимлар, улар номинациясида антропоним, этноним ва табиий-географик омилларнинг ўрни даллилланиб, бир обект атамасининг иккинчи бир обектга берилиш сабаблари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистондаги некронимларнинг семантик, грамматик ва миллий-маданий хусусиятларини таҳлил қилиш жараёнида қўлга киритилган назарий хулоса ва илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги некронимларнинг юзага келиш асослари, ривожланиш даврлари, ҳудудда кўпчиликни ташкил этувчи рус, корейс каби миллий ва этнонимлар таркибидаги қўлдовли, аранши, қораманғит, ирғақли сингари этник белгилар асосида далилланиб, Қазақбай ота, Туркманбой ота, Ойдўсбий, Ерназар Олакўз каби антропонимланинг миллий-маданий  хусусиятлари очиб берилган хулосалардан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал соʻз ясалиши” мавзусидаги  фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 26-декабрдаги №544-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг янги илмий материаллар билан бойитилиши ва унинг илмийлигининг ортишига эришилган;
некронимларнинг таркиби, ясалиши, грамматик структурасига кўра: содда –Шүйт, Бот; содда ясама – Шейитлик, Жаманша; бирикмали – Буврахон ота, Насрулла мақсим; мураккаб – Сарихўжа ота, Сариқбош ота, Қўс мақсим хўжа каби турлари ва апеллятивлари ҳамда индикаторлари муносабатига кўра содда, қўшма ва бирикмали кўринишларининг оʻзига хослиги далилланган хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги қорақалпоқ тили департаментида географик обектларни номлаш, рўйхатга олиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги қорақалпоқ тили департаментининг 2024-йил 6-декабрдаги 11-09/5-12/957-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон ҳудудида рўйхатга олинган некронимларнинг тўғри ёзилиши, таркибининг лисоний хусусиятлари, апеллятивлари ва индикаторлари ҳақидаги илмий қарашлари янги маълумотлар билан бойитилган; 
некронимларнинг пайдо бўлишида халқнинг ижтимоий турмуш тарзи, жумладан, миллий урф-одатлар, табиий-географик жойлашув, жамиятда бўлаётган воқеалар, кабилар билан боғлиқ этнонимлар – Нўғой эшон, Қангли эшон; фитонимлар –Тўронғил авлиё, Ақбасли; оронимлар – Аққум, Ақкесек; зоонимлар –Ийтқири, Жиланли; диний иншоотлар –Бесмешит кабиларнинг алоҳида жиҳатлари асосланган хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2024-йил 6-декабрдаги 343-сон маълумотномаси). Натижада музейнинг мустақиллик йилларидаги эришган ютуқларини акс эттирувчи кўргазмаларга тайёрланган экскурсия матнлари янги маълумотлар билан бойитилган, музейни томоша қилувчилар ва сайёҳларнинг қизиқиши ортишига эришилган;
Ота, бобо, эшон, мулла, қози, сўфи каби некронимик индикаторларнинг тарқалиш ареаллари, атама ясаш вазифаси, семантик хусусиятлари, Султон Увайс бобо, Ҳаким ота, Шайх Жалил бобо, Норинжон бобо сингари тарихий некронимлар, улар номинациясида антропоним, этноним ва табиий-географик омилларнинг ўрни даллилланиб, бир обект атамасининг иккинчи бир обектга берилиш сабаблари очиб берилган хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Қорақалпоғистон” телеканали “Ассалаwма әлейкум, Қарақалпақстан” теледастурида фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-декабрдаги 05-22/531-сон маълумотномаси). Натижада теледастур орқали янги илмий-оммабоп материаллар берилиб, томошабинларнинг некронимлар ҳақидаги тушунчалари янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish