Назарова Мукаддас Юлдашбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Гендер стереотипларининг лисоний тоифаланишидаги қиёсий таҳлил”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4187.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жоллибекова Маряш Рисназаровна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қўлдашев Акромжон Махмудович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Шıнназарова Саодат Жубатхановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гендер стереотипларининг лисоний тоифаланишидаги қиёсий таҳлилидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
гендер стереотипларининг қиёсий лингвистик таснифи ишлаб чиқилиб, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги лингвистик бирликларда (лексик, паремиологик, фразеологик) мустаҳкамланган гендер стереотипларининг умумий ва хусусий (гендер стереотипларнинг инглиз тилида нейтраллашуви, қорақалпоқ тилида анъанавий қараш мустаҳкам сақланган) хусусиятлари аниқланган;
тилдаги гендер стереотипларнинг трансформацион динамикаси аниқланиб, замонавий тил билимида анъанавий гендер стереотиплар трансформацияга учраб (касблар, оилага оид рол, оғзаки коммуникация), баъзилари ўз аҳамиятини йўқотганлиги тасдиқланган;
тилда гендер стереотипларининг шаклланишига миллий-маданий омилларнинг таъсири аниқланиб, инглиз ва қорақалпоқ этник гуруҳларининг ижтимоий, тарихий ва маданий хусусиятлари эркак ва аёл роли лингвистик ифодасида акс этиши очиб берилган;
гендер стереотипларнинг лингвистик таснифини ўрганишга комплекс усул қўлланилиб, гендер стереотипларни таҳлил қилиш лексик-семантик, паремиологик, когнитив ва дискурсив усулларнинг комбинациясида амалга оширилган ҳолда янги таснифлаш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги гендер бирликларини қиёсий-типологик жиҳатдан когнитив, лингвомаданий тадқиқотлардан функсионал ва амалий тавсиялар асосида:
гендер стереотипларининг қиёсий лингвистик таснифи ишлаб чиқилиб, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги лингвистик бирликларда (лексик, паремиологик, фразеологик) мустаҳкамланган гендер стереотипларининг умумий ва алоҳида (гендер стереотипларнинг инглиз тилида нейтраллашуви, қорақалпоқ тилида анъанавий қараш мустаҳкам сақланган) хусусиятлари ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклорини ва адабиётшунослиги тарихини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 12 мартдаги 133/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг гендер стереотипларининг инглиз тилида нейтраллашуви, қорақалпоқ тилида анъанавий қарашларининг сақланиши масалаларига оид назарий муаоммолари янги таҳлиллар билан бойитилган;
тилдаги гендер стереотипларнинг трансформацион динамикаси аниқланиб, замонавий тил билимида анъанавий гендер стереотиплар трансформацияга учраб (касблар, оилага оид рол, оғзаки коммуникация), баъзилари ўз аҳамиятини йўқотганлиги ҳақидаги илмий янгилиги Қорақалпоғстон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан муҳим манба сифатида жорий этилган (Қорақалпоғстон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2025-йил 14-март 11-04/11-03/789-сон маълумотномаси). Натижада, касблар, оилага оид рол, оғзаки коммуникацияги анъанавий гендер стереотипларининг трансформацион динамикаси мавжудлиги далилланган;   
тилда гендер стереотипларининг шаклланишига миллий-маданий омилларнинг таъсири аниқланиб, инглиз ва қорақалпоқ этник гуруҳларининг ижтимоий, тарихий ва маданий хусусиятлари эркак ва аёл роли лингвистик ифодасида акс этишига доир илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида ёшлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, кенг қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2025-йил 19-мартдаги 150-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва қорақалпоқ этник гуруҳларининг ижтимоий, тарихий ва маданий хусусиятлари эркак ва аёл роли лингвистик ифодасида акс этиши очиб берилишига хизмат қилган; 
гендер стереотипларнинг лингвистик таснифини ўрганишга комплекс усул қўлланилиб, гендер стереотипларини таҳлил қилиш лексик-семантик, паремиологик, когнитив ва дискурсив усулларнинг комбинациясида амалга оширилган ҳолда янги таснифлаш моделига оид натижалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2018-2020 йилларда амалга оширилган П3-20170930309 сон “Қорақалпоқ фолклори тилининг бадиий тил ривожланишидаги таъсир масаласи” мавзусидаги лойиҳада қўлланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 18-март 01-21-02/694-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг гендер стереотипларнинг лингвистик таснифини тадқиқ этишда янгича назарий таҳлилларга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish