Юлдашева Дилфуза Кодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Туризм йўналиши талабаларининг инглиз тилида коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш технологияси”    13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6682
Илмий маслаҳатчи: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет  тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари Университети доценти, педагогика фанлари доктори (DSc) Кушиева Нодира Хабибжоновна ва Наманган давлат чет тиллар институти профессори, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Лутфуллаев Пўлатхон Муҳибуллаевич. 
Етакчи ташкилот: Фарғона Давлат Университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туризм йўналиши талабаларининг инглиз тилида коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм йўналиши талабаларини касбга йўналтириб ўқитишда инглиз тилида нутқий мулоқот (коммуникатив) компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлариникасбий компетенсияни ривожлантиришга хизмат қиладиган касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатишга доир машқлар тизимини ишлаб чиқиш орқали вербал ва новербал мулоқот шаклларини интеграциялаш, коммуникатив, оддийдан мураккабга қараб йўналтирилган,  фикрни адекват талқин этилишини таъминлаш учун зарурий лексик бирликлардан оқилона фойдалана олиш имконини берувчи методик таъминот асосида аниқланган;
туризм йўналиши талабаларининг лингвистик ва нутқий мулоқот компетенсияларининг ривожланганлик даражасини халқаро баҳолашнинг CЕФР талаблари касбий-соҳавий матнларни танлаш ва тузишга қўйиладиган методик талабларни мавзувийлик, визуаллик ва коʻриб ишлатилиши нуқтайи назаридан танлаш ва презентация босқичларининг методик типологияси лингвометодик ёндашув билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини тақдимот (пресентатион), машқ қилиш (листенинг, спеакинг, реадинг, wритинг эхерcисе) ва қўллаш (усаге) босқичлари асосида аниқланган;
талабаларнинг инглиз тилида нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантиришда юзага келадиган тилга оид ва тиллараро маъновий (семантиc), вазифавий (фунcтионал) ва шаклий (струcтурал) қийинчиликларни (лингуистиc интерференcе) олдини олиш тамойиллари қиёсий ва чоғиштирма усуллари асосида, талабаларнинг ўз фикрини оғзаки ва ёзма шаклларда нутқ вазиятига мос равишда равон, тўғри ва хатосиз ифодалаш, ўзгаларнинг нутқини тўғри англаш кўникма ва малакасини эгаллашга хизмат қилувчи ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш (селф ассессмент) методлари асосида аниқланган;
туризм йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик ва лингводидактик хусусиятлари талабаларнинг оғзаки нутқини ўстиришнинг мазмуний унсурлари ҳисобланган сўз ва сўз шакллари, синтактик қурилмалар бойлигини мавзувийликка амал қилган ҳолда сўзлар, гаплар, матнлар асосидаги машқ материаллари ва мулоқотнинг мақсадга кўра алоқа ўрнатиш, ундовчилик, координасион, тушуниш, амотив (ҳиссий алоқа), мунособат ўрнатиш (ўз ўрнини англаш), таъсир кўрсатиш функсияларини инобатга олган ҳолда талаба шахсини ривожлантирувчи фактик материаллар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм йўналиши  талабаларини касбга йўналтириб ўқитишда  инглиз тилида коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм йўналиши талабаларини касбга йўналтириб ўқитишда инглиз тилида нутқий мулоқот (коммуникатив) компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини касбий компетенсияни ривожлантиришга хизмат қиладиган касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатишга доир машқлар тизимини ишлаб чиқиш орқали вербал ва новербал мулоқот шаклларини интеграциялаш, коммуникатив, оддийдан мураккабга қараб йўналтирилган,  фикрни адекват талқин этилишини таъминлаш учун зарурий лексик бирликлардан оқилона фойдалана олиш имконини берувчи методик таъминотига оид таклифлар “Адмирабле плаcес оф тҳе wорлд” (Дунёнинг мафтункор манзиллари) ўқув-методик қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (НамДУ ўқув-услубий кенгаши йиғилишининг 2023-йил 25-декабрдаги 4-баённомасининг нашр рухсатномаси).  Натижада, туризм йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқий мулоқот компетенсиясини ривожланганлик самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
туризм йўналиши талабаларининг лингвистик ва нутқий мулоқот компетенсияларининг ривожланганлик даражасини халқаро баҳолашнинг CЕФР талаблари касбий-соҳавий матнларни танлаш ва тузишга қўйиладиган методик талабларни мавзувийлик, визуаллик ва коʻриб ишлатилиши нуқтайи назаридан танлаш ва презентация босқичларининг методик тирологияси лингвометодик ёндашув билан қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини тақдимот (пресентатион), машқ қилиш (листенинг, спеакинг, реадинг, wритинг эхерcисе) ва қўллаш (усаге) босқичларини аниқлашга  оид тавсияларидан “Тҳе неw севен wондерс оф тҳе wорлд (“Дунёнинг етти мўжизаси") номли электрон дастур иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги №ДГУ 35388-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларни касбий коммуникатив фаолиятга тайёрлаш ва уларда касбий-ахлоқий сифатларни шакллантириш самарадорлигини оширишга имкон яратилган;
талабаларнинг инглиз тилида нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантиришда юзага келадиган тилга оид ва тиллараро маъновий (семантиc), вазифавий (фунcтионал) ва шаклий (струcтурал) қийинчиликларни (лингуистиc интерференcе) олдини олиш тамойиллари қиёсий, чоғиштирма усуллари асосида, талабаларнинг ўз фикрини оғзаки ва ёзма шаклларда нутқ вазиятига мос равишда равон, тўғри ва хатосиз ифодалаш, ўзгаларнинг нутқини тўғри англаш кўникма ва малакасини эгаллашга хизмат қилувчи ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш (селф ассессмент) методлари асосидаги таклифлардан Наманган муҳандислик-қурилиш институти қошидаги академик лицейда 2020-2022-йилларда бажарилган С-УЗ800-21-ГР-3101 рақамли “АКСЕС кичик таълим гранти асосидаги инглиз тили дастури (АCCЕСС миcросчоларшип Энглиш Програм”) номли халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Наманган муҳандислик-қурилиш институти қошидаги академик лицейининг 2024-йил 31-январдаги 63-сонли маълумотномаси). Натижада, туризм йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантириш имконияти яратилган;
туризм йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик ва лингводидактик хусусиятлари талабаларнинг оғзаки нутқини ўстиришнинг мазмуний унсурлари ҳисобланган сўз ва сўз шакллари, синтактик қурилмалар бойлигини мавзувийликка амал қилган ҳолда сўзлар, гаплар, матнлар асосидаги машқ материаллари ва мулоқотнинг мақсадга кўра алоқа ўрнатиш, ундовчилик, координасион, тушуниш, амотив (ҳиссий алоқа), мунособат ўрнатиш (ўз ўрнини англаш), таъсир кўрсатиш функсияларини инобатга олган ҳолда талаба шахсини ривожлантирувчи фактик материалларига доир таклиф ва тавсиялардан Наманган вилояти телерадиокомпанияси ва “Олтин замин” радиоси томонидан тайёрланган “Гулдаста” информацион-мусиқий, кўнгилочар, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва спорт дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган ва тадқиқот юзасидан интервюлар эфирга узатилган (Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2024 йил 6-февралдаги 02-4-23-сон маълумотномаси). Натижада, туризм йўналиши талабаларини касбга йўналтириб ўқитишда инглиз тилида нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикасини оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish