Бободустов Зафар Мажидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори марганецли пўлатларнинг таркибини ва уларга термик ишлов бериш режиларини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4657.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Тилабов Баходир Қурбонович, техника фанлари доктори, профессор; Эрматов Зиёдулла Дўстматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори марганецли пўлат таркибини такомиллаштириш ва уларга термик ишлов бериш режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори марганецли пўлатларнинг оптимал таркиби хар бир ташкил этувчи элементнинг юқори ҳарорат таъсиридаги  кимёвий активлигининг ўзгариши асосида  ишлаб чиқилган;
юқори марганецли пўлатларга термик ишлов бериш режими тоблашдаги энергия сарфининг ўзгариш динамикаси асосида пўлат қаттиқлигининг ортишини таъминлайдиган ҳароратлар асосида ишлаб чиқилган; 
рудамайдалаш жихозининг футеровкасини тайёрлаш технологияси футеровканинг хизмат муддатига таъсир этувчи футеровка зичлигининг ва боғловчи моддаларнинг ҳароратга чидамлик даражаси асосида ишлаб чиқилган;
марганецли пўлатларнинг кристалланиш жараёнида аустенит фазасининг ҳосил бўлишини таъминловчи технология аустенитли структура шаклланишининг ҳарорат интервалига кўра ишлаб чиқилган;
юқори марганецли пўлатларда карбидларнинг ҳосил бўлишини таъминлайдиган технология пўлатда фаза ўзгаришларнинг ҳароратга ва кечадиган реакцияларга боғлиқлигининг ўзгариш кўрсатгичлари асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори марганецли пўлатларнинг таркибини ва уларга термик ишлов бериш режимларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори марганесли пўлатларнинг оптимал нисбатдаги таркиби Навоий машинасозлик заводи АЖ га жорий қилинган («Навоий КМК» АЖнинг 2024 йил 8 сентябрдаги №24/01-01-07/230-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида аустенитнинг перлит ўзгаришининг ҳарорат интервалидаги турғунлиги 8-10% га ортган;
юқори марганецли пўлатларга термик ишлов бериш режими Навоий машинасозлик заводи АЖ га жорий қилинган («Навоий КМК» АЖнинг 2024 йил 8 сентябрдаги №24/01-01-07/230-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида пўлатни тоблашдаги энергия сарфи   20-25% га камайган;
рудамайдалаш жихозининг футеровкасини тайёрлаш технологияси Навоий машинасозлик заводи АЖ га жорий қилинган («Навоий КМК» АЖнинг 2024 йил 8 сентябрдаги №24/01-01-07/230-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида футеровканинг хизмат муддати  12-14% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish