Мамадалиев Ислом Рахимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроққа ишлов бериш машиналарида йўналтирилган мажбурий тебранишлар ҳосил қилувчи механизм конструксиясини такомиллаштириш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш”, 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3112.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Каримов Камолхон Аббосович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ризаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Равшанов Жамшид Равшанович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тупроққа ишлов бериш машиналарида мажбурий тебранишларни ҳосил қилувчи механизм конструксиясини такомиллаштириш ҳамда унинг ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тупроққа ишлов берувчи вибрацион механика принципларига асосланган агрегатнинг конструктив схемаси тупроқнинг ҳолати, унинг намлик даражаси ва ишлов бериш чуқурлиги асосида ишлаб чиқилган;
ишчи органни мажбурий тебранма ҳаракатга келтирувчи механизм ҳаракатининг динамик модели асосий параметрларнинг сонли қийматлари асосида ишлаб чиқилган;
вибрация таъсирида қуруқ ишқаланиш кучининг қаршилик кучи ҳаракатни ифодаловчи чизиқли дифференциал тенглама кўринишидаги математик модели кириш ва чиқиш параметрларнинг қийматлари асосида ишлаб чиқилган;
тебранма ҳаракатга келтирувчи механизм етакчи валидаги буровчи момент ва қурилманинг тортишга қаршилик кучининг ўзгариш қонуниятлари валда ҳосил бўладиган зўриқиш кучларнинг қийматлари асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эрта баҳорда ва такрорий экин экиш олдидан тупроқни ағдармасдан ишчи органи тебраниб тупроққа ишлов берувчи агрегат параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
тупроққа ишлов бериш машиналарида ишчи органни мажбурий тебранма ҳаракатга келтирувчи механизм билан жиҳозланган қурилма конструксиясининг техник ечимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг фойдали моделга патент олинган (“Вибрацияли чизел-култиватор” ФАП 2534-2024 й.). Натижада, ишчи органи мажбурий тебраниб тупроққа ишлов берувчи чизел-култиваторнинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган.
такомиллаштириган тупроққа вибрацияли ишлов бериш қурилмасининг саноат нусхаси “УМУР ҲАКИМ” МЧЖ га жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябрдаги 05/04-04-525-сонли маълумотномаси). Натижада, ишчи органи мажбурий тебраниб тупроққа ишлов берувчи чизел-култиваторнинг таннархи 12-14% га камайган.
такомиллаштириган тупроққа вибрацияли ишлов бериш қурилмаси Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станцияси ҳамда Тўрақўрғон туманидаги “Зумрад Ибрат” фермер хўжаликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябрдаги 05/04-04-525-сонли маълумотномаси). Натижада, тупроққа ишлов бериш учун сарфланадиган эксплуатацион харажатлар 5,7 фоизга камайиши кузатилган.