Тилегенов Аскарбай Толегеновичнинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ёшларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланишнинг педагогик тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Ped82
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мусурмонова Айниса Мусурмоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Сафо Муродович – педагогика доктори (DSc), профессор, Ходжаниязов Сардор Умарович – педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Қодиров Қутлуқ-Бек Бекмурадович – педагогика фанлари доктори (DSc), профессор 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Техноген цивилизация шароитида ёшларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланишнинг педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб талаба-ёшларда миллий истиқлол ғоясин талқинига оид достончилик санъати ва ижтимоий педагогика интеграцияси асосида латерал фикрлаш, ижодкорлик тафаккури ва маданиятни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ғоявий тарбиянинг мотивацион, эвристик, рефлексив босқичларига мос келувчи сензитив, мнемотехник, мем-образлар, образлар воситасида аналитик, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятлари билан интегратив алоқадорлигида амиқлаштирилган;
талаба-ёшларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тузилмаси, ўсиш динамикаси ва баҳолаш мезонларидан иборат педагогик тузилмаси ишлаб чиқилган; 
талаба-ёшларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришга доир маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишнинг ижтимоий, ташкилий ва дидактик компонентлари миллийлик, натижавийлик, тарихийлик, самарадорлик, қиёсийлик, коррексия, кўргазмалилик, хилма-хиллик, долзарблик каби педагогик тамойилларнинг автохтон транcляцияси асосида такомиллаштирилган;
узлюксиз маънавий тарбия компонентлари (вазифа, мазмун, шакл, услуб, восита)ни таснифлаш, ижтимоий, интеллектуал (ақлий) ва эмоционал (ҳиссий) таъсир кўрсатиш механизмлари асосида ёшларда миллий ғоя истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг амалий-технологик тизими такомиллаштирилган;
талаба-ёшларда миллий истиқлол г'оясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланишнинг тузимли-функционал-моделига асосланган ҳолда тютор ва гуруҳ раҳбарлари (педагоглар)нинг тарг'ибот ва ташвиқот ишлари мониторинги тизими ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланишнинг педагогик тизими (талаба-ёшлар мисолида)ни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб талаба-ёшларда миллий истиқлол ғоясин талқинига оид достончилик санъати ва ижтимоий педагогика интеграцияси асосида латерал фикрлаш, ижодкорлик тафаккури ва маданиятни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ғоявий тарбиянинг мотивацион, эвристик, рефлексив босқичларига мос келувчи сензитив, мнемотехник, мем-образлар, образлар воситасида аналитик, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятлари билан интегратив алоқадорлигини белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 18-сентябрдаги № 357/1-сонли маълумотномаси). Натижада “Ижтимоий педагогика” фанининг категорияларини аниқлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларида талабаларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришга хизмат қилувчи дидактик тамойилларни белгилаш имконияти яратилган;
талаба-ёшларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тузилмаси, ўсиш динамикаси ва баҳолаш мезонларидан иборат педагогик тузилмаси ишлаб чиқишда педагогика олий та'лим муассасаси талабаларида миллий истиқлол ғоясини шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган И1-ХТ-0-17222-рақамли “Қорақалпоқ тили менталитетини ўқувчи ёшларда сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 21- июндаги № 245/1-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларда миллий истиқлол ғоясини халқ оғзаки ижодидан фойдаланишнинг тизимли функционал модели ҳамда педагогик мониторинги ишлаб чиқишга эришилган;
талаба-ёшларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришга доир маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишнинг ижтимоий, ташкилий ва дидактик компонентлари миллийлик, натижавийлик, тарихийлик, самарадорлик, қиёсийлик, коррексия, кўргазмалилик, хилма-хиллик, долзарблик каби педагогик тамойилларнинг автохтон транcляцияси асосида такомиллаштиришда илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда амалга оширилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 26-ноябрдаги № 545/1-сонли маълумотномаси). Натижада,  ёшларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тузилмаси, ўсиш динамикаси ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
узлюксиз маънавий тарбия компонентлари (вазифа, мазмун, шакл, услуб, восита)ни таснифлаш, ижтимоий, интеллектуал (ақлий) ва эмоционал (ҳиссий) таъсир кўрсатиш механизмлари асосида ёшларда миллий ғоя истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг амалий-технологик тизимини педагогика олий таълим муассасаси талабаларида халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида миллий истиқлол ғоясини шакллантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзуларидаги фундаментал лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 10-ноябрдаги №440/1-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар бакалавриат таълим йўналишлари малака талабларини такомиллаштириш ҳамда касбий компетенциялар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
талаба-ёшларда миллий истиқлол г'оясини шакллантиришда халқ оғзаки ижодидан фойдаланишнинг тузимли-функционал-моделига асосланган ҳолда тютор ва гуруҳ раҳбарлари (педагоглар)нинг тарг'ибот ва ташвиқот ишлари мониторинги тизими ишлаб чиқишда талабаларда миллий истиқлол ғоясини шакллантиришда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланишнинг муаллифлик методикасига бағишланган илмий хулосалардан “Қорақалпоғистон” телерадиоканалининг “Мусиқий дам олиш дастурлари” бош муҳарририяти томонидан тайёрланадиган “Адабиёт ва давр”, “Сўнмас юлдузлар”, “Мерос”, “Тилга эътибор – элга эътибор” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023 йил 26 сентябрдаги № 05-22/479 сон маъумотномаси). Натижада талабаларда миллий истиқлол ғоясини халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида шакллантириш диагностикаси ва коррекциясини амалга ошириш методикаси мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish