Саитова Зауре Калжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ ва инглиз халқ эртакларини қиёсий-типологик тадқиқ қилиш”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil.4259.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ўтениязов Полат Жуманиязович, филология фанлари фанлари бойича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар 
илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Каюмов Олим Садриддинович, филология фанлари доктори, профессор; 
Элмуратов Рашит Хожамуратович, филология фанлари бойича фалсафа доктори 
(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қорақалпоқ ва инглиз халқ эртакларининг назарий асослари, тадқиқ қилиниш тарихи, сужет, мотив турларини типологик жиҳатдан қиёслаш, етакчи образлар ва ёрдамчи персонажларнинг  ўхшаш ва фарқли томонларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ фолклоршунослигида туркий халқлардан бири қорақалпоқ ҳамда герман тиллари халқларидан бири саналган инглиз халқ эртакларининг типологик асослари қиёсий тарзда далилланган;
қорақалпоқ ва инглиз халқ эртаклари бадиий талқин қилиниб, жанр жиҳатидан фарқли хусусиятлари, сужет тузилиши ва мотивларнинг хилма-хиллиги қиёсий-типологик усул асосида исботланган;
қорақалпоқ ва инглиз халқ эртакларидаги бош қаҳрамонлар, етакчи образларнинг тасвирланишига хос миллий ва бадиий хусусиятлар, уларнинг фолклор асарларидаги эстетик ва поетик вазифалари аниқланган;
ёрдамчи персонажларнинг қорақалпоқ ва инглиз эртаклари сужетини шакллантиришда тутган ўрни ва аҳамияти, уларнинг эпик табиатини белгилаб кўрсатиш орқали мос ва фарқли жиҳатлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ ва инглиз халқ эртакларини қиёсий-типологик тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ фолклоршунослигида туркий халқлардан бири қорақалпоқ ҳамда герман тиллари халқларидан бири саналган инглиз халқ эртакларининг типологик асослари ва қорақалпоқ ва инглиз халқ эртаклари бадиий талқин қилиниб, жанр жиҳатидан фарқли хусусиятлари, сужет тузилиши ва мотивларнинг хилма-хиллигига ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1, Г002-сонли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш” (2012-2016), ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳа ишини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 25-майдаги 203/1-сонли маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ ва инглиз халқ эртакларининг жамланиши, нашр қилиниш тарихи, образлар тизими қиёсланиб, типологик ўхшашликлари аниқланди, жанрий ва бадиий хусусияти илмий-назарий, амалий манбалар асосида очиб берилди. Шунингдек, ушбу илмий лойиҳаларнинг қорақалпоқ ва инглиз халқ эртакларининг ўрганилиб бориши, мотивлар, сужетлар, образларнинг типологияси, ўзига хос бадиийлигини ўрганишга бағишланган бўлимлари тайёрланган;
қорақалпоқ ва инглиз халқ эртакларидаги бош қаҳрамонлар, етакчи образларнинг тасвирланишига хос миллий ва бадиий хусусиятлар, уларнинг фолклор асарларидаги эстетик ва поетик вазифаларига ойд ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ халқ оғзаки прозаси (жанрий тузилиши, генезиси, образлар тизими, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилди (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 1-апрелдаги 115/1-сонли маълумотномаси). Натижада илмий лойиҳанинг мазмуни янги назарий-амалий материаллар билан бойитилган;
ёрдамчи персонажларнинг қорақалпоқ ва инглиз эртаклари сужетини шакллантиришда тутган ўрни ва аҳамияти, уларнинг эпик табиатини белгилаб кўрсатиш орқали мос ва фарқли жиҳатларидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг “Ассалому алайкум Қорақалпоғистон”, “Илм маржонлари” номли телекўрсатувлари ва радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил, 17-январдаги 05-22/70-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур телекўрсатув ва радио эшиттиришлар илмий-амалий томондан бойитилиб, миллий қадриятимиз бўлган халқ эртакларининг бугунги кундаги аҳамияти, ёш авлод тарбиясида тутган ўрни кенг халқ оммасига тарғиб қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish