Мустафаева Мафтуна Боҳодир қизининг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
 “Инглиз ва ўзбек тилларида модал сўзлар типологияси, таржимаси ва лексикографик талқини”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/4183
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/12.02.2025.Fil.191.01 
Расмий оппонентлар: Даниева Майсара Жамаловна филология фанлари доктори, профессор., Жалилова Умида Тўлқиновна филология фанлари фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида мавжуд бўлган модал сўзларнинг типологик хусусиятларини ўрганиш, уларнинг таржима жараёнидаги семантик ва грамматик мувофиқлигини қиёсий таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз тилидаги модал бирликлар (модал равишлар ва барқарор иборалар) луғатчилик манбалари (Лонгман, CОД, СОД, НМWД) изоҳлари ҳамда бадиий матн намуналари асосида аниқланиб, уларнинг семантик майдони “ишонч/таъкид” (cертаинлй, сурелй, оф cоурсе, дефинителй), “далиллаш” (реаллй, аcтуаллй, индеед, обвиоуслй, эвидентлй), “эҳтимоллик” (пробаблй, аппарентлй, ликелй) ва “шубҳа” (майбе, перҳапс, поссиблй, унликелй) каби кенгайтирилган типологик гуруҳларга тизимли равишда таснифланиши илмий далилланган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги модал бирликлар таржимасида таъсирчанлик, семантик аниқлик (луғавий-грамматик маъно спектри), услубий мослик ва прагматик муқобиллик (оҳанг, мулойимлик ва ижтимоий масофа)ни бир вақтда таъминлашга йўналтирилган, услубий функсияларга таянувчи интегратив-лингвистик модулли усул (яъни семантик ва прагматик модулларга таянадиган ёндашув) ишлаб чиқилиб, унда ҳар икки тилдаги ҳиссий оҳанг ва муаллиф услубини сақлаб қолиш сифатли таржимани белгиловчи мезон эканлиги асосланган;
инглиз‐ўзбек ва ўзбек‐инглиз таржимаси жараёнида модал бирликларда маъно йўқолиши, силжиши, семантик кучсизланиш ва муқобилликнинг етарли даражада таъминланмаслиги каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўли уларнинг “ишонч”, “шубҳа”, “таъкидлаш” каби семантик вазифаларини контекстга мос танлаш ҳамда грамматик воситалар (морфологик, синтактик ва ёрдамчи-феъл конструкциялари) билан изчил ифодалаш эканлиги қиёсий-типологик ёндашув асосида исботланган; 
ўзбек тилидаги модал сўзларнинг коннотатив юкламаси, сўз туркумлариаро кўчиши, морфологик шаклланиши ва синтактик функсияларини ҳар томонлама ёритадиган ҳамда микро (лемма, пиктограмма/тег: модаллик тури, эмоционал баҳо, эҳтимоллик даражаси; коллокацион профил; кросс-референс; бадиий матндан илюстрация; таржима муқобиллари) ва макро (гуруҳлаш ва индекслаш) структуралар асосида тизимлаштирилган лексикографик моделга таянган ҳолда изоҳли луғат яратиш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Инглиз ва ўзбек тилларидаги модал сўзларнинг семантик типологияси, ўзаро таржимаси ҳамда лексикографик талқинига доир олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
инглиз тилидаги модал бирликлар (модал равишлар ва барқарор иборалар) луғатчилик манбалари (Лонгман, CОД, СОД, НМWД) изоҳлари ҳамда бадиий матн намуналари асосида аниқланиб, уларнинг семантик майдони “ишонч/таъкид” (cертаинлй, сурелй, оф cоурсе, дефинителй), “далиллаш” (реаллй, аcтуаллй, индеед, обвиоуслй, эвидентлй), “эҳтимоллик” (пробаблй, аппарентлй, ликелй) ва “шубҳа” (майбе, перҳапс, поссиблй, унликелй) каби кенгайтирилган типологик гуруҳларга тизимли равишда таснифланиши ҳақидаги фикр ва тавсияларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли кун” мусиқий дам олиш дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилоят телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 22-январдаги № 17‐05/16‐сон маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситаларида тилнинг ифодавий имкониятлари кенгайиб, тингловчиларга мўлжалланган матнларда модал мазмуннинг аниқ, стилистик жиҳатдан мос ва таъсирчан ифодаланиши таъминланди;
инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги модал бирликлар таржимасида таъсирчанлик, семантик аниқлик(луғавий-грамматик маъно спектри), услубий мослик ва прагматик муқобиллик(оҳанг, мулойимлик ва ижтимоий масофа)ни бир вақтда таъминлашга йўналтирилган, услубий функсияларга таянувчи интегратив-лингвистик модулли усул (яъни семантик ва прагматик модулларга таянадиган ёндашув) ишлаб чиқилиб, унда ҳар икки тилдаги ҳиссий оҳанг ва муаллиф услубини сақлаб қолиш сифатли таржимани белгиловчи мезони асосида Қарши давлат университетида бажарилган СУЗ-800-21-ГР-3181 рақамли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Унверситй” номли халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 5-июлдаги № 04/692-сон  маълумотномаси). Натижада модал сўзлар таржимасида семантик, прагматик ва стилистик функсияларни ажратиб, ҳар бирини алоҳида модул тарзида кўриб чиқиш орқали аниқ стратегиялар ишлаб чиқишга ёрдам берди;
инглиз‐ўзбек ва ўзбек‐инглиз таржимаси жараёнида модал бирликларда маъно йўқолиши, силжиши, семантик кучсизланиш ва муқобилликнинг етарли даражада таъминланмаслиги каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўли уларнинг “ишонч”, “шубҳа”, “таъкидлаш” каби семантик вазифаларини контекстга мос танлаш ҳамда грамматик воситалар (морфологик, синтактик ва ёрдамчи-феъл конструкциялари) билан изчил ифодалаш эканлиги қиёсий-типологик ёндашув асосида аниқланиши бўйича хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ПФ‐201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида самарали фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-майдаги № 01/4-2180‐сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тиллари ўртасидаги таржимада модал сўзларнинг семантик ва функсионал мослигини таъминловчи изоҳли луғат асосида таржима аниқлиги оширилиб, кўп тилли электрон платформада юқори сифатли лингвистик мувофиқлик таъминланган; 
ўзбек тилидаги модал сўзларнинг коннотатив юкламаси, сўз туркумлариаро кўчиши, морфологик шаклланиши ва синтактик функсияларини ҳар томонлама ёритадиган ҳамда микро(лемма, пиктограмма/тег: модаллик тури, эмоционал баҳо, эҳтимоллик даражаси; коллокацион профил; кросс-референс; бадиий матндан илюстрация; таржима муқобиллари) ва макро (гуруҳлаш ва индекслаш) структуралар асосида тизимлаштирилган лексикографик моделга таянган ҳолда изоҳли луғат яратиш бўйича илмий-услубий тавсиялар асосида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий-танқидий, таржимавий ва стилистик таҳлилга оид фаолиятида, хусусан, замонавий адиблар асарларини баҳолаш, адабий танқидий мақолалар ёзиш ҳамда ёш ижодкорлар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 1-августдаги № 4-204/5-сон маълумотномаси). Натижада модал бирликларнинг услубий оҳангни шакллантиришдаги роли, синтактик вазифалари ва семантик юкини аниқлашга хизмат қилувчи ушбу стратегиялар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси семинар ва муҳокамаларида ёзувчи услубини таҳлил қилиш, асарларга аннотациялар тайёрлаш ҳамда таржималардаги мувофиқликни баҳолаш жараёнларида амалий қўлланилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish