Эллиев Хамза Куватовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳоловчи ўқув топшириқларни такомиллаштириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (табиий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.ПҳД/Пед4516.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Ғофир Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, (ДСc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети 03/04.05.2025.Ф.М.72.12 рақамли кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бозорова Саодат Жабборовна, педагогика фанлари доктори, (ДСc), Рўзиев Тўлқин Раззоқович физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳоловчи ўқув топшириқлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳоловчи ўқув топшириқлар мазмуни икки ва ундан ортиқ ўқув фанлари интеграцияси ва когнитив компетенциялар (аналитик фикрлаш, илмий коммуникация, экологик ва ижтимоий маъсулият)ни шакллантиришнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган тиббий этика ва “мини лойиҳа”ларни ташкил этиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳолашга йўналтирилган таълим модели ПИСА тестлари, ижодий ўқув топшириқлари “Wеб-қуест”, “Ассесмент” ва “Ментал карта” каби ўқитиш методларини тўлиқ “баҳолаш матрицаси” га асосланган беморга "зарар етказмаслик" тамойилига интерпретатив устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда табиий-илмий саводхонлик даражасини баҳолаш мезонлари рақамли платформалардан фойдаланиш компетенцияларини когнитив диагностик қобилиятлар, соғлиқ профилактикаси, аналитик усулларни квантитатив ва квалитатив интеграциялаш ва конструктив қайта алоқа (феедбаcк) бериш индикаторларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
табиий-илмий саводхонликни баҳоловчи ўқув топшириқлардан фойдаланиш методикаси халқаро ва миллий таълим дастурлари интеграцияси, адаптив элементларнинг тузилмавий, фаоллаштирувчи, мотивацион амалий тажриба, рефлексив функсияларини визуаллаштириш имкониятларини баҳолашда “Тузилмага йўналтирилган баҳолаш” платформасидан босқичма-босқич фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳоловчи ўқув топшириқларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳоловчи ўқув топшириқлар мазмуни икки ва ундан ортиқ ўқув фанлари интеграцияси ва когнитив компетенциялар (аналитик фикрлаш, илмий коммуникация, экологик ва ижтимоий маъсулият)ни шакллантиришнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган тиббий этика ва “мини лойиҳа”ларни ташкил этиш асосида аниқлаштирилган тавсиялар доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилувчи таклиф ва тавсиялар асосида республика миқёсидаги 7-синф физика фанидан амалий машғулотларни ташкил этиш жараёнида “Табиий фанларни ўқитиш методикаси - ПИСА халқаро тадқиқотига замин” номли услубий қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил17-январдаги 01/11-5-34-сон маълумотномаси). Натижада, 7-синф физика фанидан ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳоловчи ўқув топшириқлари мазмунини такомиллаштиришда муайян даражада хизмат қилган.
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳолашга йўналтирилган таълим модели ПИСА тестлари, ижодий ўқув топшириқлари “Wеб-қуест”, “Ассесмент” ва “Ментал карта” каби ўқитиш методларини тўлиқ “баҳолаш матрицаси”га асосланган беморга "зарар етказмаслик" тамойилига интерпретатив устуворлик бериш орқали топшириқлар (ИҚ тестлар банки, муаммоли масалалар)га оид таклифлардан “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилишнинг “Тузилмага йўналтирилган баҳолаш” модели интерфаол электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 15-декабрдаги 89-03-5282-сон маълумотномаси). Натижада, таълим олувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини шакллантиришнинг индивидуал ёндашув тамойилларини ва усулларини такомиллаштириш имконини берган;
ўқувчиларда табиий-илмий саводхонлик даражасини баҳолаш мезонлари рақамли платформалардан фойдаланиш компетенцияларини когнитив диагностик қобилиятлар, соғлиқ профилактикаси, аналитик усулларни квантитатив ва квалитатив интеграциялаш ва конструктив қайта алоқа (феедбаcк) бериш индикаторларини белгилаш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан Халқаро баҳолаш дастури доирасида ташкил этилган халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таʼлими вазирлиги ҳузуридаги Республика таʼлим марказининг 2024-йил 16-декабрдаги 01/11-1-673-сон маʼлумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятни шакллантириш ва аниқлаш методикасининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
табиий-илмий саводхонликни баҳоловчи ўқув топшириқлардан фойдаланиш методикаси халқаро ва миллий таълим дастурлари интеграцияси, адаптив элементларнинг тузилмавий, фаоллаштирувчи, мотивацион амалий тажриба, рефлексив функсияларини визуаллаштириш имкониятларини баҳолашда “Тузилмага йўналтирилган баҳолаш” платформасидан босқичма-босқич фойдаланиш асосида такомиллаштирилган таълим консепсиясида ўз аксини топган “Табиий фанларни ўқитиш методикаси - ПИСА халқаро тадқиқотига замин” номли услубий қўлланмасининг (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 17-январдаги 01/11-5-34-сон маълумотномаси) мазмунига сингдирилган. Натижада, 7-синф физика фанидан ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини баҳоловчи ўқув топшириқлари мазмунини такомиллаштиришда муайян даражада хизмат қилган.