Эргашева Шахноза Эркиновнанинг фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида инсон хулқ-атворини ифодаловчи феълларнинг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4727.
Илмий раҳбар: Ишанжанова Муносибхон Саид-Ахмадовна филология фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Ганиева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори, профессор; Шаҳноза Жалолова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори,(PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация ёъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги инсон хулқ-атворини ифодаловчи феълларнинг лисоний хусусиятларини чоғиштириш орқали умумий ва ўзига хос томонларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“хулқ-атвор” атамаси лисоний, ижтимоий, психологик, этик ва маданий нуқтайи назардан таҳлил қилинган ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида инсон ҳаракати ва ҳолатини баҳоловчи хусусиятлар ҳамда семантик ўзгаришларга кўра хулқ-атворни ифодаловчи феълларнинг турли лексик-семантик гуруҳлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида инсон хулқ-атворини ифодаловчи феълларнинг 5 та лексик-семантик гуруҳлари таснифи, инглиз тилида хулқ-атвор ифодаловчи фразали феълларнинг 17 та жуфти мавжудлиги, улар ароунд, абоут кўмакчилари билан ясалган фразалар: а) масъулияцизлик, б) ахлоқсизлик, в) мувозанацизлик, г) носамимийлик, д) моддий неъматларга нисбатан бепарволик хулқ-атворни билдирувчи феълларга бўлиниши, ўзбек тилида эса хулқ-атвор ифодалиниши кўпроқ паремияларда акс этиши очиб берилган;
инглиз тилида 420 та хулқ-атвор ифодаловчи феълли бирикмаларнинг ижобий/салбий жиҳатлари статистик таҳлили орқали 155 та ижобий ва 265 та салбий хусусиятларига кўра, ўзбек тилида 600 та феълли бирикмалар статистик таҳлили орқали 211 та ижобий ва 389 та салбий хусусиятларига кўра фарқланиш, ҳар икки тилда ҳам салбий хусусият қўлланилиш устунлиги ҳамда феълларнинг гендер жиҳатдан эркак ва аёллар маданияти, стереотиплари билан боғлиқлиги ижтимоий жиҳатларни очиб беришдаги аҳамияти асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги хулқ-атвор ифодаланиши паремиялар, фразеологизмлардан таркиб топиб, инсон хулқ-атворини ифодаловчи мақолларнинг: хулоса + ҳукм + баҳо семаси + маданий сема; хулқ-атвор ифодаловчи фраземаларнинг тушунча + баҳо семаси + даража + маданий сема семантик моделлари аниқланиб, гендер таҳлил жиҳатдан эркакларда таваккалчилик, қаттиққўллик, одиллик; аёлларда сабрлилик, тежамкорлик, айёрлик каби ижобий ва салбий бўёқдорлик хусусият фарқлари чоғиштириб далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
диссертациядаги инглиз ва ўзбек тилларида хулқ-атвор ифодаловчи феълларнинг 5 та лексик-семантик гуруҳлари таснифи, инглиз тилида хулқ-атвор ифодаловчи фразали феълларнинг 17 та жуфти мавжудлиги, улар “ароунд, абоут” кўмакчилари орқали ясалган: а) масъулияцизлик, б) ахлоқсизлик, д) мувозанацизлик, э) носамимийлик, ф) моддий неъматларга нисбатан бепарволик каби хулқ-атворни билдирувчи фраза феълларидан, ўзбек тилида эса хулқ-атвор ифодаловчи паремиялардан феълларнинг семантик жиҳатларини бойитувчи манба каби аниқланган илмий ва назарий хулосалардан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2021-2023-йилларда амалга оширилган “Миндонобод Сателлите Аccесс Миcросчоларшип Програм” С-УЗ800-21-ГР-3126 халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона тумани халқ таълими бўлими 62-ўрта таълим мактабининг 2025-йил 24-февралдаги 2-сон маълумотномаси). Натижада феълларнинг семантик кўлами, шунингдек, уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларда воқеланиш хусусиятлари очиб берилган;
диссертация илмий натижалари ва материаллари – инглиз тилида 420 та хулқ-атвор ифодаловчи феълли бирикмаларнинг ижобий/салбий жиҳатлари статистик таҳлили орқали 155 та ижобий ва 265 та салбий хусусиятларига кўра, ўзбек тилида 600 та феълли бирикмалар статистик таҳлили орқали 211 та ижобий ва 389 та салбий хусусиятларига кўра фарқланиши, инглиз ва ўзбек тилларида хулқ-атвор ифодаловчи феълларнинг ижобий ва салбий хусусиятларига кўра таҳлили натижалари, хусусан, ҳар икки тилда ҳам ижобий хусусият ифодаловчи феълларга нисбатан салбий хусусият билдирувчи хулқ-атвор феълларининг қўлланилиши юқори эканлиги ҳамда феълларнинг гендер жиҳатдан эркак ва аёллар маданияти, стереотиплари билан боғлиқлиги кабилар феълларнинг стилистик хусусиятлари, шунингдек, ижтимоий жиҳатларни очиб беришдаги аниқланган хулосалардан 2022-2023-йилларда Оʻзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Оʻзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тоʻпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат хореография академияси 2025-йил 29-январдаги 1-04-179-сон маълумотномаси). Натижада инсон хулқ-атворини ифодаловчи феълларнинг айрим ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
тадқиқот жараёнида олиб борилган инглиз ва ўзбек тилларидаги хулқ-атвор ифодаланиши паремиялар, фразеологизмлардан таркиб топиб, инсон хулқ-атворини ифодаловчи мақолларнинг: хулоса + ҳукм + баҳо семаси + маданий сема, хулқ-атвор ифодаловчи фраземаларнинг тушунча + баҳо семаси + даража + маданий сема семантик моделлари аниқланган ҳамда гендер таҳлил жиҳатдан эркакларда “таваккалчилик, қаттиққўллик, одиллик” аёлларда “сабрлилик, тежамкорлик, айёрлик” каби ижобий ва салбий бўёқдорлик хусусият фарқлари ҳақидаги таҳлилий фикр ва назарий хулосаларидан фойдаланилган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Фан уфқлари” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 29-январдаги Ўз/к-26-36-949-сон маълумотномаси). Натижада инсон хулқ-атворини ифодаловчи феъллар, нутқнинг семантик, стилистик ва гендер хусусиятларини очиб берувчи муҳим манба сифатида татбиқ этилди.