Шарофутдинова Раънохон Шавкатовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлашини ривожлантириш методикаси”. 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.DSc/Ped940.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Қодирова Феруза Усмоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ПҳД.03/27.09.2024.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич педагогика фанлари доктори, профессор, Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна педагогика фанлари доктори, профессор, Халимова Машрабой Вахидовна психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари синфлар кесимида тартибланган аудио ва тактил логик топшириқларни тифлодидактик ўқув муҳитида сабаб-оқибат муносабатида адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилган; 
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантириш модели ўқувчиларга анализ-синтез, таққослаш-умумлаштириш операцияларини ўргатишга мўлжалланган консентрик бўрттирма  рақам ва контурларни схематик комбинацияларда қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантириш технологиялари ўқувчиларининг кинестетик ва эшитиш идрокига таъсирни кучайтирувчи сенсомотор ақлий ҳаракатлар харитасини  релефли ресурслар модификацияларига мос ҳолда трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўқувчиларнинг когнитив-эмоционал ҳолатларига мослашувчан “Имкон” иловасини  коррексион-дидактик жараёнда фанларга оид тушунчаларнинг ўзлаштирилиш динамикасига таъсир мониторингида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари фикрлаш тезлигини ошириш ва хотирани кучайтиришга қаратилган аудио-инструкцияларни фанларга оид тушунчаларда ва макон-вақтда мўлжал олиш топшириқлари билан интеграциясини тифлошархлаш имкониятларига кўра таъминлаш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикирлашини ривожлатириш методикаси такомиллаштириш бўйича илмий  тадқиқот натижалари асосида:
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари синфлар кесимида тартибланган аудио ва тактил логик топшириқларни тифлодидактик ўқув муҳитида сабаб-оқибат муносабатида адаптивлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари “Инклюзив таълим, госпитал педагогика назарияси ва амалиёти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган 335555-рақамли гувоҳнома). Натижада, кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг методик тизимини жорий этишга хизмат қилган; 
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантириш модели ўқувчиларга анализ-синтез, таққослаш-умумлаштириш операцияларини ўргатишга мўлжалланган консентрик бўрттирма  рақам ва контурларни схематик комбинацияларда қўллашга оид таклиф ва тавсиялардан “Ментал арифметика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи билан тасдиқланган 429333-рақамли гувоҳнома). Натижада “Ментал арифметика” фанида кўриш қобилиятида муаммолари бўлган ўқувчилар мантиқий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи топшириқлар тўпламини оммалаштириш имкониятига эришилган;
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантириш технологиялари ўқувчиларининг кинестетик ва эшитиш идрокига таъсирни кучайтирувчи сенсомотор ақлий ҳаракатлар харитасини  релефли ресурслар модификацияларига мос ҳолда трансформациялаш оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан тасдиқланган ҳамда Қўқон давлат педагогика институти томонидан амалга оширилган “Имконияти чекланган болалар ўртасида шахмат спорт турини оммалаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг методик компоненти мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Муқимий номидаги Қоʻқон давлат педагогика институти  2025-йил 22-февралдаги 326/04-сонли маълумотнома) Натижада, кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларининг шахмат спорти асосида мантиқий ва интеллектуал фаоллигини оширишга эришилган;
кўришида муаммолари бўлган бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлашнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари фикрлаш тезлигини ошириш ва хотирани кучайтиришга қаратилган аудио-инструкцияларни фанларга оид тушунчаларда ва макон-вақтда мўлжал олиш топшириқлари билан интеграциясини тифлошархлаш имкониятларига кўра таъминлашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фарғона вилоят ОТИФИБ ҳамкорлигида амалга оширилган “Кўриш қобилиятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университети  2025-йил 13-июндаги 04/5480-сонли маълумотнома). Натижада, кўришида нуқсони бор ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мослаштирилган таълимий ёндашувлар орқали уларнинг арифметик амалларни самарали бажариш кўникмаларини шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish