Матяқубова Жумагул Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тола сифатини яхшилаш мақсадида шнекли тозалагич конструксиясини такомиллаштириш”, 05.06.02-“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш”  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5702.
Илмий раҳбар: Раҳмонов Хайриддин Қодирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Расмий оппонетлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Мардонов Салоҳиддин Эргашович, фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника униваерситети 
Диссертация йўналиши:  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иссиқ ҳаво узатиш тармоғига эга бўлган тўрли юзали тарановдан ва қозиқли винтдан иборат ресурстежамкор винтли қуритишгич ва тозалагичнинг янги конструксиясини ишлаб чиқиш, комплекс назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида технологик параметларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жинлашдан олдин пахта хомашёсини қуритиш ва ифлосликлардан тозалаш учун тарнови тўрли юзали, иссиқ ҳаво узатиш тармоғига эга ва винт периметрида қозиқ ўрнатилган шнекли қуритиш ва тозалагичнинг такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган;
математик режалаштириш усули ёрдамида рухсат этилган максимал ҳарорат  , винт қозиғи ва тўрли юза орасидаги масофа ҳ=10 мм, винтнинг айланишлар сони 180 айл/мин ва қозиқларнинг оғиш бурчаги   бўлганда, пахта бўлагининг тўрли юзага урилишдаги таъсир импулси кучи 0.4.101 Н дан ошмаслиги асослаб берилган
пахтани камбинацион усулда яъни уни иссиқ ҳаво таъсири остида титиб қуритишда иссиқ унинг ҳаво таъсиридаги солиштирма юзасини максимум ошириш мумкинлиги аниқланган, шунингдек чигитли пахтага таъсир қилувчи импулс кучлари, қозиқлар билан тўрли юза орасидаги масофага, винтнинг бурчак тезликларига боғлиқ эканлигини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган ва шнек узунлигининг 4.8 метридан кейинги чигитли пахта, температуранинг ҳар қандай ҳолатида таркибидаги ифлослик меъёри 1.5 % дан паст бўлиши асослаб берилган;
шнекли қуритгич  ва тозалагич  ускунасинининг  ишчи ва технологик  параметрларини хомашёнинг массаси,  намлиги, ифлослиги ва иссиқ ҳаво ҳароратининг ўзгаришига  боғлиқлик қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта- тўқимачилик кластери пахта тозалаш корхоналарида шнекли қуритиш ва тозалаш ускунасини яратиш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
Жинлашдан олдин пахта хом ашёсини қуритиш ва ифлосликлардан тозалаш ускунаси Бухоро вилоятидаги “Зарҳалтекс”  рахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тасарруфидаги корхонада, жумладан  “Денов” МЧЖ  пахта тозалаш  корхонасида  жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 11-апрелдаги №03/25-785 сонли маълумотномаси). Натижада жин тарновидаги майда ифлосликларнинг умумий миқдорини И ва ИИ навли чигитни пахта учун 0.8-1.5 % гача тушириш  имкони яратилган.
Такомиллаштирилан пахта  хом ашёсини қуритиш ва ифлосликлардан тозалаш ускунаси Қорақалпақстан Республикасидаги “Элликқаъла олтин толаси кластери” МЧЖ корхоналарининг пахта тозалаш корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 11-апрелдаги №03/25-785 сонли маълумотномаси). Натижада гинлаш жараёнидан кейин олинган толадаги майдаланган чигит ва толали чигит қобиғи миқдорини 1.27% дан 1.23%,  гача камайтириш имкони яратилган
Шнекли қуритиш ва тозалаш ускунасини Хоразм вилоятидаги “Техтиле Финанcе Кҳорезм” МЧЖ, пахта тозалаш корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 11-апрелдаги №03/25-785 сонли маълумотномаси). Натижада гинлаш жараёнидан кейин толадаги нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини 3.17 % дан 2.25 %  гача  камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish