Ким Дмитрий Валентиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Помидор нав ва дурагайларини танлаш, кичик ҳажмли гидропоникада етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш (Сирдарё вилояти шароитида)”, 06.01.06–Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Qx707
Илмий раҳбар: Низомов Рустам Ахролович. қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Расмий оппонентлар: Арамов Музаффар Хашимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рустамов Беҳзод Абдумаликович, қишлоқ хўжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновасиялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади томчилатиб суғориш усули ёрдамида кичик ҳажмли гидропоника шароитида помидорни турли субстратларда етиштириш технологиясини ўрганиш, истиқболли помидор навларини танлаш, экиш ва экишнинг мақбул муддатларини белгилаш, кичик ҳажмли гидропоникада помидор етиштиришда ўсимликларни жойлаштириш схемаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Сирдарё вилояти иссиқхоналари шароитида томчилатиб суғориш усулида кичик ҳажмли гидропоника усулида помидор етиштириш учун энг самарали субстратлар (перлит, вермикулит) аниқланган. Перлит субстратида маҳсулот сотишдан олинган соф даромад 147290 сўм/м2 ни, рентабеллик даражаси эса 79,83% ни ташкил этган;
қишки-баҳорги мавсумда кичик ҳажмли гидропоника иссиқхоналари шароитида помидорнинг 35 та нав ва дурагайлари Ф1 ўрганилиб; истиқболли нав ва дурагайлар ажратиб олинган, Ф1 Ламия, Ф1 Торри, Ф1 Фенда, Ф1 Менхир, Ф1 Виласко, Ф1 Видетта, Ф1 453206, Ф1 45Г508, Ф1 Баҳор, Ф1 Сайхун, Ф1 Пинк Парадайс, Черри Марварид, Краса Востока, Витаминка Коктейлная ҳосилдорлиги 19,2-21,4 кг/м2 ни ташкил этиши исботланган;
кичик ҳажмли гидропоника шароитида помидор етиштириш учун уруғ экиш ва кўчат ўтқазишнинг мақбул муддатлари (10-ноябр ва 20-январ) Ф1 Сайхун дурагайи бўйича 21,07 кг/м2, Ф1 Видетта дурагайи бўйича 23,60 кг/м2, Ф1 Пинк Парадайз дурагайи бўйича 22,11 кг/м2 эканлиги аниқланиб, бу назоратга нисбатан мос равишда: 8,0%, 13%, 18% га кўп б оълиши исботланган;
гидропоник иссиқхоналарда помидор ўсимлигининг оптимал озиқланиш майдони (120+20×25см¬2.9 ўсим/м2) аниқланиб, энг юқори товарбоп ҳосил Ф1 Сайхун 21,57 кг/м2, Ф1 Видетта 23,83 кг/м2, Ф1 Пинк Парадайз 22,61 кг/м2 дурагайларида олиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Помидор нав ва дурагайларини танлаш, кичик ҳажмли гидропоникада етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш боъйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
кичик ҳажмли иссиқхоналар шароитида помидор ўсимлиги томонидан минерал озуқаларни сингдириш динамикасига турли субстратларнинг таъсири аниқланган ва 2021-2023-йилларда Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги “Кўрган хавус” МЧЖнинг 0,05 гектар ҳамда 2022-2024-йилларда Сайхунобод туманидаги “Бахмаллидер чорвадор” МЧЖнинг 0,05 гектар кичик ҳажмли гидропоника иссиқхоналарида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 09-апрелдаги 05/06-04-148-сон маълумотномаси). Натижада торф (назорат) вариантга нисбатан перлит ва вермикулит субстратларида 22,12-23,90 кг/м2 энг юқори сифатли ҳосил олишга эришилган;
Ўзбекистон республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида кўрсатилган ёпиқ усул учун мўлжалланган помидорнинг 35 та нав ва дурагайларининг маҳаллий дурагай Сайхун Ф1 га нисбатан рақобатбардошлиги аниқланган ва Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 09-апрелдаги 05/06-04-148-сон маълумотномаси). Натижада кичик ҳажмли гидропоника иссиқхоналар шароитида витаминларга бой, ҳосилдорлиги, товарбоплиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги бўйича помидорнинг “Ламия Ф1, Менхир Ф1, Торри Ф1, Видетта Ф1, Виласко Ф1, Фенда Ф1, Пинк Парадайс Ф1” дурагайларини танлаб олишга эришилган;
экиш схемалари бўйича помидорни қишки-баҳорги мавсумда кичик ҳажмли гидропоникада етиштиришда энг яхши натижа 120+20×25 см экиш схемаси бўлган ва Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 09-апрелдаги 05/06-04-148-сон маълумотномаси). Натижада помидорнинг танлаб олинган нав ва дурагайлардан ўртача 21,57-23,83 кг/м2 ҳосилдорликга эришилган;
помидорни қишки-баҳорги мавсумда кичик ҳажмли гидропоника шароитида уруғ сепиш ва кўчат экиш муддатлари асосланган. Бунда энг яхши натижа (уруғ сепиш) 10.11, (кўчат ўтказиш) 20.01 саналари назоратга нисбатан 2-3 кун олдинроқ униб чиқган ва ҳосилга кириши аниқланиб, Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 09-апрелдаги 05/06-04-148-сон маълумотномаси). Натижада 1м2 майдондан 21,07-23,6 кг/м2 товарбоп ҳосил олиш имконини берган.