Саидова Биби Робиаъ Азиз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Замонавий ўзбек романларида шахс ва жамият муаммоси талқини, 10.00.07 – Адабиёт назарияси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2PhD/Fil1314.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Санобар Панжиевна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ўзбек адабиётида шахс ва жамият муаммосининг бадиий талқини, хусусан, адабий қаҳрамонларнинг руҳий-психологик табиатини илмий-назарий асосда таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий адабиётда шахс ва жамият муносабатлари консепсиясининг назарий асосларини аниқлаш ва муаммонинг адабиётшуносликдаги ўрнини белгилаш нуқтайи назаридан тадқиқ қилинган;
ўзбек ва жаҳон адабиётида бегоналашув мотивининг поетик функсиялари, унинг бадиий ифода воситалари ҳамда адабиётшуносликдаги шахс, жамият, роман, мотив, ёлғизлик, абсурд, утопия, антиутопия, неороман, неомиф каби эстетик ҳодисалар тадқиқ этилиб, ижтимоий-фалсафий, адабий-назарий илдизлари далилланган;
Аҳмад Аъзамнинг “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романида ғайриинсоний муҳит ва антиутопик жамият тасвири, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” асаридаги воқелик баёнида ички монологни қўллаш, абсурд воқеадан ҳаётий, янги хулосалар чиқариш юзасидан ёзувчи маҳорати очиб берилган;
адабиётшуносликдаги антиутопия ва утопия тушунчалари услуб сифатида баҳоланган; жамият ҳақидаги идеал ва реал тасаввурнинг мос келмаслиги Аҳмад Аъзамнинг “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романи мисолида ўрганилиб, назарий жиҳатдан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек романларида шахс ва жамият муаммоси талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бадиий адабиётда шахс ва жамият муносабатлари консепсиясининг назарий-методологик асосларини аниқлаш ва бу муаммонинг адабиётшунослликдаги ўрнини белгилаш ғарб ва шарқ адабиётшунослиги нуқтайи назаридан тадқиқ қилинган хулосаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 24-ноябрдаги 01-3229-сонли маълумотномаси). Натижада адабий таъсир тушунчаси кенгроқ ёритилган;
тадқиқотнинг замонавий ўзбек адабиётида шахс ва жамият муаммоси талқини ҳамда бегоналашув мотивининг поетик функсияси, абсурд, утопия, антиутопия, неороман, неомиф, жамият модели ва жамиятдан бегоналашув оқибатлари ҳақидаги умумий хулосаларидан Туркия давлатида ташкил этилган “Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавислиги” фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Артвин Çоруҳ Üниверситесининг 2022-йил 28-сентябрдаги – Э.6621 номли маълумотномаси). Натижада лойиҳа янги маълумотлар билан бойиган;
шахс ҳамда жамият қарама-қаршилиги туфайли юзага келадиган ёлғизлик туйғусининг адабиётдаги талқинлари ўртасидаги боғлиқликлар, Аҳмад Аъзамнинг “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романида антиутопик жамият тасвири, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” асаридаги абсурд воқеадан ечимли хулосалар чиқаришдан, образлар таҳлилидан, назарий жиҳатдан ўрганилган мотив тушунчасининг бадиий асарлар мисолида тадқиқи асосида вужудга келган хулосалардан Озарбайжон ФА Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтида 2019-2022-йилларга мўлжалланган АА-1-119 рақамли “Озарбайжон-Ўзбек маданий алоқаларини ривожлантириш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Озарбайжон ФА Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтининг 2023-йил 23-январдаги 8-1/2-86/2023-сонли маълумотномаси). Натижалар жаҳон адабиёти ва ўзбек адабиётидаги мавжуд муҳитдан бегоналашган қаҳрамонлар, образлар таҳлили, назарий жиҳатдан ўрганилган мотив тушунчасининг бадиий асарлар мисолидаги тадқиқи хусусидаги билимлар кенгайишига ёрдам берган;
диссертация обекти бўлган романлар ҳақида, қаҳрамонлардаги идеал ва реал тасаввур ўртасидаги тафовут, бадиий-ғоявий жиҳатлар борасидаги фикрлардан Ўзбекистон телевиденияси “Маданият ва маърифат” каналининг “Тонг нафаси” кўрсатуви ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Маданият ва маърифат телеканали давлат муассасасининг 2022-йил 9-сентябрдаги 01-02-02/156-сонли маълумотномаси). Натижада романларнинг батафсил таҳлили телетомошабинлар билимининг ошишига хизмат қилган.