Жўраев Охунжон Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мевали боғларни барпо қилишда тупроқ таркибидаги оғир металларни тарқалишига кўра мева турларини танлаш”, 06.01.07 – “Мевачилик ва узумчилик”, 06.01.04 – “Агрокимё” (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Qx1398
Илмий раҳбар: Каримов Хусниддин Нагимович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Халмирзаев Дилмурад Камилович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, доцент; Холиқулов Шоди Турдиқулович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мевали боғларни барпо қилишда тупроқ таркибидаги оғир металларни тарқалишига ва мевали дарахтларда аккумуляцияланишига кўра мевали дарахт турларини танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тошкент вилоятнинг суғориладиган тупроқлари 0-2 метр қатламида умумий тузлар заҳираси 50,13-75,12 тоннани, заҳарли тузлар заҳираси 25,19-46,35 тоннани ва хлор иони заҳираси 2,38-6,02 тоннани ташкил этиши аниқланган;
вилоятнинг суғориладиган тупроқлари 0-30 см қатламидаги ҳаракатчан шаклдаги Co, Cu, Ni, Pb, Zn, Cd, Cr элементлар миқдори РЕМдан 8 баробаргача юқорилиги ҳамда пастки →200 см қатлам томон камайиб бориши исботланган;
тупроқ таркибидаги оғир металларнинг ҳаракатчан шаклдаги миқдори РЕМдан 5-8 баробаргача юқори бўлиши, мевали дарахтлар мева ва новдаларининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган;
уруғ ва данак мевали дарахтларнинг вегетатив ва генератив органларида Co, Cu, Ni, Pb, Zn, Cd, Cr элементларининг биоаккумуляцияси қуйидаги ортиб борувчи қонуниятга бўйсуниши аниқланган: мева→уруғ/данак→новда→барг;
олма дарахти ҳаракатчан шаклдаги Cu, Co, Pb, Zn элементлари билан шафтоли ва ўрик дарахтлари ҳаракатчан шаклдаги Co, Cd, Cu элементлари билан РЕМга нисбатан 8 баробаргача юқори даражада ифлосланган тупроқларда етиштирилганда мевалар таркибидаги ушбу элементлар миқдори РЕМдан паст бўлиши аниқланган.
ўта эртаги картошка етиштириш агротехнологик тадбирлар харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мевали боғларни барпо қилишда тупроқ таркибидаги оғир металларни тарқалишига кўра мева турларини танлаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Тошкент вилоятининг суғориладиган тупроқлари 0-100 см қатламида ифлосланиш даражаси рухсат этилган меъёрдан юқори бўлган Cu, Ni, Pb, Zn элементларининг таъминланганлик даражасини акс эттирувчи 1:5000 маштабли экологик харитаси тузилган ва Бекобод туманидаги “Камолбой” ва “Абдуғофур Абдувохид” фермер хўжалигининг 30,05 гектар, Пискент туманидаги “Пискент Эркин боғлари” фермер хўжалиги ва “Хидиров Олимжон” фермер хўжаликларининг 104,68 гектар, Бўстонлиқ тумани “Сарвар Сервиз Тепло” фермер хўжалигининг 8,84 гектар ва “Абай Қурама” фермер хўжалигининг 20,63 гектар, вилоят бўйича жами 164,2 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги 05/06-03-184-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу майдонларда мевали дарахтларни танлаб жойлаштириш орқали боғ барпо қилиш учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Турли даражада оғир металлар билан ифлосланган тупроқларда олма етиштириш бўйича намунавий технологик карта ишлаб чиқилган ва Бекобод туманидаги “Камолбой” фермер хўжалигининг 1,0 гектар, Пискент туманидаги “Пискент Эркин боғлари” фермер хўжалигининг 1,0 гектар, Бўстонлиқ тумани “Абай Қурама” фермер хўжалигининг 1,0 гектар майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-майдаги 05/06-03-184-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу технологик карта асосида оғир металлар билан турли даражада ифлосланган тупроқларда олма етиштириб, 1,0 гектар майдондан “Камолбой” фермер хўжалиги 52,8 млн. сўм, “Пискент Эркин боғлари” фермер хўжалиги 40,5 млн. сўм, “Абай Қурама” фермер хўжалиги 48,8 млн. сўм даромад олишга эришган.