Субҳонова Анора Акмал қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларда инглиз тили оғзаки нутқини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil.2942.
Илмий раҳбар: Ирисқулов Муҳамадавас Турсунович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори, доцент (Кенгаш аъзоси); Акбарова Шахноза Ҳикматиллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. мактабгача ёшдаги болаларда инглиз тили оғзаки нутқини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқот натижаларининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача ёшдаги болаларнинг инглиз тили оғзаки нутқини шакллантиришнинг дидактик ва методик таъминоти мактабгача таълимни ташкил этишнинг ЛМПА (лингвистик, психологик ва методик адаптасия) механизми асосида тайёрлов, мотивасион фаоллаштириш, баҳолаш ва адаптив блокларни ташкил этиш ҳамда тил ўрганишнинг “аутономй” компонентига устуворлик бериш натижасига кўра такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган таълим жараёнини лойиҳалаш ва баҳолашнинг ПОЛЛ (Персонализед орал лангуаге леарнинг) стратегиялар тизими самарадорлиги индивидуал тил ривожланиш профилларини ишлаб чиқиш асосида тўрт босқичли субектлараро интеграсия, фаолият изчиллиги, мотивасион-эмосионал мувофиқлик ва мулоқотга тайёрлик каби психолингвистик-педагогик мезонларга мувофиқлаштириш заруриятига кўра далилланган;
мактабгача ёшдаги болаларда инглиз тили оғзаки нутқини шакллантиришнинг тўрт блокли махсус модели контекстли мулоқот, тинглаш орқали сўзни қабул қилиш, такрорлаш ва сўзларни қайта учратиш, эмосионал алоқадорлик каби табиий тил ўзлаштириш элементлари доирасида болаларнинг академик-ижодий, нутқий-мотивасион ҳаракат траекториясини шакллантиришга хизмат қилувчи тинглаш, тушуниш ва ифодалаш топшириқларини замонавий ўқитиш усулларига адаптасия қилиш асосида ишлаб чиқилган;
инглиз тилида болаларнинг оғзаки нутқини шакллантириш индикаторларини аниқлашга қаратилган ЭМИ (Энглиш-спеакинг мониторинг индиcаторс) тизимининг диагностик имкониятлари баҳоловчи-конструктив усулни ПБЛ, CЛТ, Монтессори усули ва интерфаол ўйин технологияларининг ижодийлик, муаммолилик ва амалий йўналтирилганлик имкониятлари билан горизонтал интеграсиялаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларда инглиз тили оғзаки нутқини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг инглиз тили оғзаки нутқини шакллантиришнинг дидактик ва методик таъминоти мактабгача таълимни ташкил этишнинг ЛМПА (лингвистик, психологик ва методик адаптасия) механизми асосида тайёрлов, мотивасион фаоллаштириш, баҳолаш ва адаптив блокларни ташкил этиш ҳамда тил ўрганишнинг “аутономй” компонентига устуворлик бериш натижасига кўра такомиллаштирилганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий кенгаши фаолиятида фойдаланиладиган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2023-йил 17-февралдаги 04-13/132-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари дастурлар, лойиҳалар ва тадбирларни педагогик жиҳатдан бойитиш ва кенгайтириш учун хизмат қилган;
шахсга йўналтирилган таълим жараёнини лойиҳалаш ва баҳолашнинг ПОЛЛ (Персонализед орал лангуаге леарнинг) стратегиялар тизими самарадорлиги индивидуал тил ривожланиш профилларини ишлаб чиқиш асосида тўрт босқичли субъектлараро интеграсия, фаолият изчиллиги, мотивацион-эмосионал мувофиқлик ва мулоқотга тайёрлик каби психолингвистик-педагогик мезонларга мувофиқлаштириш заруриятига кўра далилланганлиги борасидаги мулоҳазалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг китобхонлик маданиятини оммалаштириш, ёшларнинг интеллектуал ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларини ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2022-йил 7-декабрдаги 4/13-23-4207-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг асосий ғоя ва хулосалари ўқув-амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларда инглиз тили оғзаки нутқини шакллантиришнинг тўрт блокли махсус модели контекстли мулоқот, тинглаш орқали сўзни қабул қилиш, такрорлаш ва сўзларни қайта учратиш, эмоционал алоқадорлик каби табиий тил ўзлаштириш элементлари доирасида болаларнинг академик-ижодий, нутқий-мотивацион ҳаракат траекториясини шакллантиришга хизмат қилувчи тинглаш, тушуниш ва ифодалаш топшириқларини замонавий ўқитиш усулларига адаптасия қилиш асосида ишлаб чиқилганлигига доир натижаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АО-Т-2021-419-сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш (Пре-счоол ПДП)” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 4-апрелдаги 4/11-1779-сон маълумотномаси). Лойиҳа мазмуни болаларнинг нутқ кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тавсиялар билан бойитилган;
инглиз тилида болаларнинг оғзаки нутқини шакллантириш индикаторларини аниқлашга қаратилган ЭМИ (Энглиш-спеакинг мониторинг индиcаторс) тизимининг диагностик имкониятлари баҳоловчи-конструктив усулни ПБЛ, CЛТ, Монтессори усули ва интерфаол ўйин технологияларининг ижодийлик, муаммолилик ва амалий йўналтирилганлик имкониятлари билан горизонтал интеграсиялаш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий натижаси ва ўқув топшириқлари “Энглиш фор кидс” номли ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Тошкент тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2023-йил 14-ноябрдаги 01/4-1626-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларнинг эшитиш, гапириш кўникмалари такомиллаштирилишига эришилган.