Зарипова Дилноза Яшиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Клиник-морфологик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда пременопаузал остеопорозни эрта ташхислаш, даволаш ва башоратлашга замонавий ёндашув” 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология, 14.00.02-Морфология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Tib.1291.
Илмий маслаҳатчилар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори,  профессор; Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижоновна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Логутова Лидия Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-морфологик кўрсаткичларнинг остеопороз маркерлари билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш ва пременопаузал даврдаги аёлларда остеопорозни эрта ташхислаш ва давони оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фолликула стимулловчи гормоннинг ошиши ва эстрадиолнинг пасайиши суяк минерал зичлиги (sBMD (мг/см2)) нинг камайиши билан бевосита боғлиқ эканлиги аниқланди, бу пременопауза остеопорозининг ривожланишида гормонал мувозанатнинг ҳал қилувчи аҳамияти исботланган;
P1NP (N-терминал телопептид), C-терминал телопептид (ꞵ-crosslaps), кальций, магний ва фосфорнинг сийдикдаги экспрессиясини кўпайиши пременопаузал аёлларда остеопорозни башорат қилишда суяк резорбцияси маркерлари сифатида баҳоланиши асосланган;
иммун тизимининг энг муҳим биомаркерлари бўлган IL-1β, ТНФ-α нинг ошганлиги, IL-4 нинг эса камайганлиги ва биокимёвий маркерлар витамин 25(OH)D остеопороз жараёнини чуқурлашишини намоён этувчи асосий лаборатор кўрсаткич  эканлиги асосланган;
қўлланилган даво натижасида иммуногистокимёвий пролиферация маркерлари ER, Ki-67 экспрессиясининг пасайиши, PR, BCL-2 апоптоз маркери экспрессиясининг ортиши, шунингдек, эндометрий гиперплазиясининг камайиши, гормонал мувозанат ҳамда эндометрий тузилмасининг тикланиши исботланган;
дифференциаллаштирилган даволаш усули асосида пременопаузал даврда остеопорозни эндометрий учун хавфсиз тарзда даволаш ва эрта ташхислашни таъминловчи алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кенг қамровли биокимёвий маркерлар, гистологик, иммуногистокимёвий ва ультратовуш текширувлар асосида пременопаузал даврдаги аёлларда остеопороз механизмларини аниқлаш, эрта ташхислаш ва унинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш натижаларига асосан: 
биринчи илмий янгилик: фолликула стимулловчи гормоннинг ошиши ва эстрадиолнинг пасайиши суяк минерал зичлиги (sBMD (мг/см2)) нинг камайиши билан бевосита боғлиқ эканлиги аниқланди, бу пременопаузал остеопорознинг ривожланишида гормонал мувозанатнинг ҳал қилувчи аҳамияти исботланган; Ижтимоий самарадорлиги: остеопороз ривожланишига таъсир қилувчи стероид гормонлар даражасини аниқлаш, шунингдек, уларнинг суяк тўқимаси минерал зичлиги билан ўзаро таъсири суякларнинг ремоделланиш жараёнини баҳолашга ёрдам берди, бу эса пременопаузал даврда остеопорозни даволаш ва олдини олиш тактикасини аниқлашга имкон берди. Пременопауза даврида стероид гормонларнинг меъёрлашуви ҳаёт сифатининг яхшиланишига ҳамда келажакда травматик синишлар хавфини камайтиришга ҳам олиб келади; Иқтисодий самарадорлиги амбулатор хизматга мурожаатлар сонини қисқартириш ва климактерик синдром ва унинг асоратлари ривожланиши билан боғлиқ тиббий хизматлар ва дори-дармонларга сарфланадиган харажатларни камайтириш билан асосланган. Ҳар бир бемор учун стационар даволаниш кунларини қисқартириш ҳисобига 290000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилди. Беморларнинг умумий сонидан 73950000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: пременопаузал даврда гормонал циклнинг бузилишини ташхислаш ва остеопороз ривожланиш хавфи билан боғлиқ харажатлар камайтирилди, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 73950000 сўм иқтисод қилинди.
иккинчи илмий янгилик: P1NP (N-терминал телопептид), C-терминал телопептид (ꞵ-crosslaps), кальций, магний ва фосфорнинг сийдикдаги экспрессиясини кўпайиши пременопаузал аёлларда остеопорозни башорат қилишда суяк резорбцияси маркерлари сифатида баҳоланиши асосланган; Ижтимоий самарадорлиги шундаки, икки тўлқинли рентген абсорбциометрия каби функционал диагностика усуллари билан аниқлаб бўлмайдиган суякларнинг минерал зичлиги билан боғлиқ энг кичик ўзгаришларни аниқлашга ёрдам берадиган остеопорознинг биокимёвий маркерлари аниқланди. Бундан ташқари, даволаш жараёнида суяк тўқимаси минерал зичлиги кўрсаткичларини динамикада кузатиш имконияти пайдо бўлди. Иш қобилиятининг чўққисида бўлган пременопаузал ёшдаги аёллар орасида касалланишни камайтириш мақсадида суяк резорбцияси маркерлари - P1NP (N-терминал телопептид) ва (β-crosslaps) С-терминал телопептид матрикс оқсиллари, ҳамда сийдикдаги кальций, магний, фосфор миқдори - лаборатория усуллари ёрдамида текширилди. Бу остеопорозни клиник белгилари ривожланишининг дастлабки босқичларида аниқлаш ва менопаузанинг кейинги босқичларида атравматик синишларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонада даволаниш муддатини 5 кунгача қисқартириш ва шу асосда тиббий хизматларга сарфланадиган маблағларни камайтириш билан асосланди. Ҳар бир бемор учун шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш ҳисобига 680400 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилди. Беморларнинг умумий сонидан 173502000 сўм тежаб қолинди. Хулоса: пременопаузал даврда остеопорознинг ташхислаш чора-тадбирлари ва юзага келиши мумкин бўлган асоратлари билан боғлиқ бир қатор камчиликлар аниқланди. Уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, натижада бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 173502000 сўм иқтисод қилишга эришилди.
учинчи илмий янгилик: иммун тизимининг энг муҳим биомаркерлари бўлган IL-1β, TNF-α нинг ошганлиги, IL-4 нинг эса камайганлиги ва биокимёвий маркерлар витамин 25(OH)D остеопороз жараёнини чуқурлашишини намоён этувчи асосий лаборатор кўрсаткич  эканлиги аниқланган; Ижтимоий самарадорлиги: остеопороз хавфи бўлган беморларнинг иммунологик ҳолатини аниқлаш ушбу касаллик ва унинг асоратларини эрта ташхислаш учун организмнинг яллиғланиш жараёни билан боғлиқ муҳим цитокинларни аниқлаш имконини беради. Яллиғланишни қўзғатувчи ва яллиғланишга қарши цитокинларни аниқлаш остеопороз ривожланишида намоён бўладиган организмнинг яллиғланишга қарши жавобнинг камайишини, шунингдек, юқорида кўрсатилган жараён билан боғлиқ бошқа касалликларни динамикада баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Диагностик чора-тадбирларни қисқартириш ҳисобига амбулатор хизматга тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш билан боғлиқ харажатлар камаяди. Шунингдек, лаборатория текширувлари учун ҳар бир бемор ҳисобига 200000 сўм, жами 255 нафар бемор учун 51000000 сўм тежалди. Хулоса: Менопаузадан олдинги даврда остеопороз ташхисида бир қатор камчиликлар ва юзага келиши мумкин бўлган асоратлар аниқланди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бу бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 51000000 сўмга ва ҳар бир бемор ҳисобига 200000 сўмга тежаш имконини берди.    
тўртинчи илмий янгилик: қўлланилган даво натижасида иммуногистокимёвий гиперплазия маркерлари ER, Ki-67 экспрессиясининг пасайиши, PR, BCL-2 апоптоз маркери экспрессиясининг ортиши, шунингдек, эндометрий гиперплазиясининг камайиши, суяк минерал зичлигининг ортиши, гормонал мувозанат ҳамда эндометрий тузилмасининг тикланишидан  далолат берган. Ижтимоий самарадорлиги: пременопаузал даврда бачадондан қон кетишини эрта аниқлаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган усуллардан фойдаланиш қон кетиши билан асоратланган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва уларнинг стационар даволанишга бўлган эҳтиёжини камайтиришга имкон берди. Таклиф этилган маркерлар ёрдамида эндометрий гиперпластик жараёнларини эрта ташхислаш ва турли хил даволаш усулларини қўллаш жарроҳлик усулида кузатиладиган асоратларни бартараф этишга ёрдам беради, даволаш жараёнини тезлаштиради ва касалхонада ётиш муддатини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонада бўлиш даврида таклиф этилган текширув усуллари қўлланилгандан сўнг аёлларнинг шифохонада қолиш муддати 9 кундан 5 кунгача қисқарди. Бунда олдинги текширув нархи бир бемор учун 1414000 сўмни ташкил этган бўлса, биз таклиф қилган усулнинг нархи 568500 сўмни ташкил этди. Йил давомида ҳар бир бемор учун 945499 сўм тежаб қолинди. Хулоса: Юқорида келтирилган барча даволаш усуллари комплекс қўлланилганда ушбу касаллик билан боғлиқ харажатлар камаяди, даволаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ортади.
бешинчи илмий янгилик: дифференциаллаштирилган даволаш усули асосида пременопаузал даврда остеопорозни эндометрий учун хавфсиз тарзда даволаш ва эрта ташхислашни таъминловчи алгоритм ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш гиперпластик жараёнларни самарали назорат қилиш ва уларнинг ривожланиш хавфини камайтириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Бу инвазив аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, даволаш харажатларини қисқартиради ва шахсийлаштирилган терапиянинг қулайлигини оширади. Бундан ташқари, тадқиқот натижалари аҳоли саломатлигини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш тизимига ижтимоий юкни камайтиришга ёрдам берадиган гиперплазияни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган профилактика дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: табақалаштирилган индивидуал терапия бир бемор учун 378000 сўмни ташкил этади, бу эса жами 255 бемор учун 96390000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: Олинган натижалар соғлиқни сақлаш харажатларини оптималлаштириш ва самарали даволаш имкониятларини кенгайтириш учун ушбу терапиянинг салоҳиятини таъкидлайди. Ушбу услубий тавсиялар пременопауза давридаги аёлларда остеопороз хавфини, климактерик кўринишларни ўз вақтида аниқлаш ва МГТ (менопаузал гормонал терапия)дан фойдаланиш хавфсизлигини баҳолаш, беморларнинг ушбу контингентида атравматик синишлар даражасини камайтириш имконини берган.
Тадқиқот натижалари қатор тиббиёт муассасалари, жумладан, Бухоро перинатал маркази гинекология бўлимлари (2025 йил 6 майдаги 30-сонли буйруқ, 2025 йил 6 майдаги 31-сонли буйруқ), Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси туманлараро перинатал маркази (2025 йил 5 майдаги 74-сонли буйруқ, 2025 йил 5 майдаги 75-сонли буйруқ), Андижон 2-сон туғруқ мажмуаси (2025 йил 5 майдаги 21-сонли буйруқ, 2025 йил 5 майдаги 22-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish