Очилов Олмос Икром ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон капиталига инвестициялар ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштириш” 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt355
Илмий маслаҳатчи: Исроилов Боҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Хўжалик юритувчи субектларда инсон капитали ва унга қилинган инвестициялар ҳисоби ҳамда таҳлили методологиясини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳисоб сиёсатига 0450-“инсон капитали”, 0550-“инсон капитали амортизацияси”, 0870-“инсон капиталига узоқ муддатли инвестициялар”, 3300-“инсон капиталига қисқа муддатли инвестициялар”, 9440-“инсон капиталига қилинган жорий харажатлар” счётларини киритиш асосида инсон капитали ва унга қилинган инвестицияларга оид тизимли ахборотларни шакллантириш асосланган;
молиявий ахборотлар шаффофлиги ва оммабоплигини таъминлаш мақсадида молиявий ҳисоботга инсон капиталига оид қўшимча кўрсаткичларни киритиш ҳамда таълим, саломатлик ва маданий капиталга инвестициялар тўғрисидаги ахборотларни махсус шакл орқали очиб бериш асосланган;
инсон капиталига инвестицияларни молиялаштиришнинг узлюксизлигини таъминлашга хизмат қилувчи мақсадли жамғарма ташкил этиш зарурати асосланиб, унинг маблағлари ҳисобини тақсимланмаган фойдадан ажратма қилинганда бевосита, жорий харажатлар ҳисобидан резерв орқали шаклланганда билвосита усулларда юритиш ва ҳисоб-сиёсатига 8850-“инсон капиталини ривожлантиришни молиялаштириш жамғармасига мақсадли тушумлар” ишчи счётини киритиш орқали маблағларни самарали бошқариш таклиф этилган;
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг ўзаро боғланган ва мослашувчан ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда инсон капитали ва унга йўналтирилаётган маблағларни самарали бошқариш учун молиявий ва номолиявий кўрсаткичлардан иборат “Инсон капитали тўғрисида интеграциялашган ҳисобот”ни жорий этиш орқали инсон капиталига инвестициялар таҳлилининг ахборот таъминотини кенгайтириш таклиф этилган;
инсон капиталига инвестициялар самарадорлигини тўрт гуруҳдан иборат кўрсаткичлар тизими асосида баҳолашнинг “юқори самарали” (90-100 балл), “самарали” (75-89 балл), “етарли даражада самарали” (55-74 балл), “паст самарали” (41-54 балл), “самарасиз” (0-40 балл) мезонларини ишлаб чиқиш орқали комплекс таҳлил услубиёти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субектларда инсон капиталига инвестициялар ҳисоби ва таҳлили методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳисоб сиёсатига 0450-“инсон капитали”, 0550-“инсон капитали амортизацияси”, 0870-“инсон капиталига узоқ муддатли инвестициялар”, 3300-“инсон капиталига қисқа муддатли инвестициялар”, 9440-“инсон капиталига қилинган жорий харажатлар” счётларини киритиш асосида инсон капитали ва унга қилинган инвестицияларга оид тизимли ахборотларни шакллантириш таклифи инсон капитали ва унга қилинган инвестицияларни аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги 06/27-05/606-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 08-09-3-563-сон, “Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги 01/14-112-сон ва “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2025-йил 5-февралдаги 02/92-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши инсон капитали ва унга қилинган инвестицияларни турлари бўйича ишончли ва тизимли ахборотлар оқимини узлюксиз шакллантиришга хизмат қилган;
молиявий ахборотлар шаффофлиги ва оммабоплигини таъминлаш мақсадида молиявий ҳисоботга инсон капиталига оид қўшимча кўрсаткичларни киритиш ҳамда таълим, саломатлик ва маданий капиталга инвестициялар тўғрисидаги ахборотларни махсус шакл орқали очиб бериш таклифи халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисобот ва унга иловаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги 06/27-05/606-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 08-09-3-563-сон, “Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги 01/14-112-сон ва “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2025-йил 5-февралдаги 02/92-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ахборот фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот ахборотларига бўлган эҳтиёжларини кўпроқ қондириш, уларнинг шаффофлиги ва оммабоплигини таъминлаш, корхонанинг инвестициявий жозибадорлиги ва бизнес обрўсини оширишга эришилган;
инсон капиталига инвестицияларни молиялаштиришнинг узлюксизлигини таъминлашга хизмат қилувчи мақсадли жамғарма ташкил этиш зарурати асосланиб, унинг маблағлари ҳисобини тақсимланмаган фойдадан ажратма қилинганда бевосита, жорий харажатлар ҳисобидан резерв орқали шаклланганда билвосита усулларда юритиш ва ҳисоб-сиёсатига 8850-“инсон капиталини ривожлантиришни молиялаштириш жамғармасига мақсадли тушумлар” ишчи счётини киритиш орқали маблағларни самарали бошқариш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг низомлари, буйруқлари ва услубий тавсияларига ҳамда акциядорлик жамиятларининг таъсисчилар умумий йиғилиш қарорларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги 06/27-05/606-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 08-09-3-563-сон, “Андижондонмаҳсулот”АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги 01/14-112-сон ва “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2025-йил 5-февралдаги 02/92-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши инсон капиталини ривожлантиришга инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг барқарор шаклланиши ва манзилли йўналтирилишини таъминлашга хизмат қилган. Шунингдек, инсон капиталини ривожлантиришга инвестицияларни жамғарма ташкил этиш орқали молиялаштирилиши натижасида ушбу мақсаддаги маблағлар ҳажми “Тошкентвино комбинати” АЖда 7,3 фоизга, “Ўзбекнефтгаз” АЖда 3,7 фоизга оширилган.
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг ўзаро боғланган ва мослашувчан ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда инсон капитали ва унга йўналтирилаётган маблағларни самарали бошқариш учун молиявий ва номолиявий кўрсаткичлардан иборат “Инсон капитали тўғрисида интеграциялашган ҳисобот”ни жорий этиш орқали инсон капиталига инвестициялар таҳлилининг ахборот таъминотини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги корхоналар, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Андижондонмаҳсулот” АЖ ва “Тошкентвино комбинати” АЖлар томонидан бошқарув ҳисоботларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги 06/27-05/606-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 08-09-3-563-сон, “Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги 01/14-112-сон ва “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2025-йил 5-февралдаги 02/92-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши инсон капитали турлари, сифати, унга қилинган инвестициялар самарадорлиги тўғрисида молиявий ва номолиявий кўрсаткичларни ўзаро уйғунлаштирган ҳолда инсон капиталини таҳлил қилиш ва самарали бошқаришнинг ахборот таъминотини кенгайтиришга хизмат қилган. Шунингдек, инвесторларнинг инсон капитали ва унга қилинган инвестицияларга доир ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш даражаси ошган, ички назорат тизимининг яхшиланиши натижасида инсон капитали сифати ва инсон ресурслари билан таъминланганликни оширишга эришилган.
инсон капиталига инвестициялар самарадорлигини тўрт гуруҳдан иборат кўрсаткичлар тизими асосида баҳолашнинг “юқори самарали” (90-100 балл), “самарали” (75-89 балл), “етарли даражада самарали” (55-74 балл), “паст самарали” (41-54 балл), “самарасиз” (0-40 балл) мезонларини ишлаб чиқиш орқали комплекс таҳлил услубиётини такомиллаштириш таклифи хўжалик юритувчи субектларда инсон капиталига инвестициялар самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги 06/27-05/606-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 16-сентябрдаги 08-09-3-563-сон, “Андижондонмаҳсулот” АЖнинг 2025-йил 3-февралдаги 01/14-112-сон ва “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2025-йил 5-февралдаги 02/92-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий этилиши бошқарув органлари томонидан инсон капиталини ривожлантириш ва сифатини яхшилашга қаратилган стратегик қарорлар қабул қилиш ва ушбу йўналишга инвестицияларни фаол жалб қилиш имконини берган.