Жураева Нодирахон Фузулий қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари кредит портфели сифатини ошириш истиқболлари», 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/ Iqt4074.
Илмий раҳбар: Азларова Азиза Ахроровна иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ибодуллаева Маърифат Тўлқуновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: АТБ Бизнесни ривожлантириш банки.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари кредит портфели сифатини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари кредит портфели сифатини оширишни таъминловчи активларнинг мажбуриятларга нисбатан ўсиши (120% ≤ ЎАМН ≤ 140%) ҳамда кредитларнинг депозитларга нисбатан ўсиши (250% ≤ ЎКДН ≤ 300%)нинг чегаравий кўрсаткичларидан фойдаланиш асосланган;
тижорат банклари кредит портфелини турли макроиқтисодий сценарийлар асосида стресс-тестдан ўтказиш асосида юқори тўловга лаёқатсизлик хавфини аниқлаш орқали йирик, кичик ва ўрта миқдордаги қарзлар бўйича мавжуд “заиф бўғинлар”ни аниқлаш орқали банк фоизли даромадларини ошириш асосланган;
тижорат банклари кредит портфелини диверсификация қилиш бўйича банк томонидан кредитни қайтариш салоҳияти юқори бўлган, кафолатли даромад манбасига эга мижозлар учун мослаштирилган паст спредли, автоматлаштирилган тартибдаги истеъмол ва ипотека кредитларини жорий этиш орқали умумий портфелдаги паст рискли активлар улушини ошириш ҳамда муаммоли кредитлар хавфини пасайтириш таклифи асосланган;
тижорат банкларининг кредит портфели сифатига таъсир этувчи индивидуал омилларни ҳисобга олган ҳолда яратилган кўп омилли эконометрик модел асосида Ўзбекистон тижорат банклари кредит ресурслари ҳажмининг 2028 - йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкининг кредит портфели сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари кредит портфели сифатини оширишни таъминловчи активларнинг мажбуриятларга нисбатан ўсиши (120% ≤ ЎАМН ≤ 140%) ҳамда кредитларнинг депозитларга нисбатан ўсиши (250% ≤ ЎКДН ≤ 300%)нинг чегаравий кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит портфели сифатини ошириш йўналишида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 - йил 17 - сентябрдаги 08-04/3501-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши активлар ва мажбуриятлар ҳамда кредитлар ва депозитлар нисбатини оптималлаштириш орқали кредит портфели сифатини ошириш имконини берган;
тижорат банклари кредит портфелини турли макроиқтисодий сценарийлар асосида стресс-тестдан ўтказиш асосида юқори тўловга лаёқатсизлик хавфини аниқлаш орқали йирик, кичик ва ўрта миқдордаги қарзлар бўйича мавжуд “заиф бўғинлар”ни аниқлаш орқали банк фоизли даромадларини ошириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит портфели сифатини ошириш йўналишида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 – йил - 17 сентябрдаги 08-04/3501-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши тижорат банкининг кредит портфели сифатини ошириш бўйича стратегик режа вазифаларини ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган, бу эса банк фоизли даромадларининг 14 фоизга, капиталининг 3,6 фоизга ўсишига олиб келган;
тижорат банклари кредит портфелини диверсификация қилиш бўйича банк томонидан кредитни қайтариш салоҳияти юқори бўлган, кафолатли даромад манбасига эга мижозлар учун мослаштирилган паст спредли, автоматлаштирилган тартибдаги истеъмол ва ипотека кредитларини жорий этиш орқали умумий портфелдаги паст рискли активлар улушини ошириш ҳамда муаммоли кредитлар хавфини пасайтириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит портфели сифатини ошириш йўналишида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 - йил 17 - сентябрдаги 08-04/3501-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши фаолиятни оптималлаштиришнинг ресурс ва жараён параметрларини киритиш имконини берган, бу эса муаммоли кредитлар улушини 2,2%га камайтириш, активлар рентабеллигини 5,4%га ошириш имконини берган;
тижорат банкларининг кредит портфели сифатига таъсир этувчи индивидуал омилларни ҳисобга олган ҳолда яратилган кўп омилли эконометрик модел асосида Ўзбекистон тижорат банклари кредит ресурслари ҳажмининг 2028 - йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит портфели сифатини ошириш йўналишида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 - йил 17 - сентябрдаги 08-04/3501-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит портфели сифатини ошириш йўналишида 2028 - йилгача бўлган рентабеллик прогнозини амалга ошириш имконини берган.