Рузимуратов Олимжон Бахтиёр ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқаришни такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4724. 
Илмий раҳбар: Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг кредит портфелини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кредит портфелини самарали бошқаришда кредит риски омили сифатида муаммоли кредитлар улушининг ошиши 1 фоиз бўлганда “меʼёр”, 2 фоиз бўлганда “кичик стресс”, 3 фоиз бўлганда “стресс”, 5 фоиз бўлганда “катта стресс” ва 10 фоиз бўлганда “инқироз” деб таснифлаш таклиф этилган;
кредит портфелини шакллантиришда гаров қиймати етарлилигини белгилаш бўйича дисконт миқдорини нотурар бино-иншоотлар учун кредит муддати 18 ойгача бўлганда 80 фоиз, 5 йилгача бўлганда 75 фоиз ва 5 йилдан ортиқ бўлганда 70 фоиз этиб белгилаш таклиф этилган;
кредит портфелини шакллантиришда уч йилдан ортиқ муддат давомида фаолият юритиб келаётган, ижобий кредит тарихига эга ҳамда асосий ҳисобварақларидаги ойлик айланмаси ажратилган кредит суммасининг 1,5 баробаридан юқори тушумга эга бўлган мижозларга ажратиладиган кредитларни мақбул кредитлар тоифасига киритиш таклиф этилган;
кредит портфели сифатини оширишда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлови охирги 3 ойда узлюксиз муддати ўтказилган ҳолатларга йўл қўйилиши, бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши 60 фоиздан кам бўлганда инспексион мониторингни амалга ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг кредит портфелини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кредит портфелини самарали бошқаришда кредит риски омили сифатида муаммоли кредитлар улушининг ошиши 1 фоиз бўлганда “меʼёр”, 2 фоиз бўлганда “кичик стресс”, 3 фоиз бўлганда “стресс”, 5 фоиз бўлганда “катта стресс” ва 10 фоиз бўлганда “инқироз” деб таснифлаш таклифи “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил 28-августдаги 562-сонли “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида стресс-тест ўтказиш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган.  (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 10-декабрдаги 01-03/14665-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг стресс-тестдан ўтказиш тизими янада такомиллашган, стресс-тест қилиш моделлари замонавийлашган, кредит рискини аниқлаш тизими мустаҳкамланган. 2023-йилда банкнинг кредит портфели 9 трлн сўмга ёки 17,98 фоизга ошган ва 57124,4 млрд сўмни ташкил этган.
кредит портфелини шакллантиришда гаров қиймати етарлилигини белгилаш бўйича дисконт миқдорини нотурар бино-иншоотлар учун кредит муддати 18 ойгача бўлганда 80 фоиз, 5 йилгача бўлганда 75 фоиз ва 5 йилдан ортиқ бўлганда 70 фоиз этиб белгилаш таклифи “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил 10-июлдаги 138-сонли “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида кредит таъминоти билан ишлаш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 10-декабрдаги 01-03/14665-сонли маълумотномаси). Натижада, гаров қийматини етарлилигини белгилаш бўйича дисконт миқдори таъминот тури ва кредитнинг муддатига кўра таснифланган, молиявий инструментларни кредит таъминоти сифатида қабул қилиш бўйича дисконт миқдори аниқлаштирилган. Шунингдек, 2023-йилда кўчмас мулкни гаровга олган ҳолда кредитлаш ҳажми 138,1 фоизга ошиб, 15909,9 млрд сўмни ташкил этган ва нотурар бино-иншоотлар гарови остида берилган кредитлар 2837,0 млрд сўмга ошган.
кредит портфелини шакллантиришда уч йилдан ортиқ муддат давомида фаолият юритиб келаётган, ижобий кредит тарихига эга ҳамда асосий ҳисобварақларидаги ойлик айланмаси ажратилган кредит суммасининг 1,5 баробаридан юқори тушумга эга бўлган мижозларга ажратиладиган кредитларни мақбул кредитлар тоифасига киритиш таклифи “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 5-мартдаги 592-сонли “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 10-декабрдаги 01-03/14665-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023-йилда корпоратив мижозларга ажратилган кредитлар ҳажми 43,2 фоизга ошиб, 21,8 трлн сўмни ташкил этган.  
кредит портфели сифатини оширишда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлови охирги 3 ойда узлюксиз муддати ўтказилган ҳолатларга йўл қўйилиши, бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши 60 фоиздан кам бўлганда инспексион мониторингни амалга ошириш таклифи “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банкининг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича мониторинг ўтказиш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 10-декабрдаги 01-03/14665-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2023-йилда банкнинг муаммоли кредитлари ҳажми олдинги йилга нисбатан 101 млрд сўмга камайган ҳамда муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 0,6 фоиз бандга пасайиб, 2,2 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish