Садриддинова Латофат Ҳусниддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ”Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини апелляция тартибида кўриб чиқишни такомиллаштириш истиқболлари” 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Yu1489.
Илмий раҳбар: Суюнова Дилбар Жолдасбаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тулаганова Гулчеҳра Заҳитовна– юридик фанлар доктори, профессор;
Кучкаров Хайрулла Зикириллаевич – юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида суд қарорларини қайта кўришда апелляция инстанция судининг ўрни ва ўзига хос жиҳатларини комплекс таҳлил қилиш, айрим хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш орқали унинг қўлланилиш самарадорлигини оширишга қаратилган жиноят-процессуал нормаларини янада такомиллаштириш юзасидан назарий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахснинг шикоят қилиш ҳуқуқини таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб апелляция тартибида шикоят бермаган процесс иштирокчиси, агар апелляция инстанцияси суди ажримида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор хулосалар қилинмаган бўлса, суд қарори устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқини сақлаб қолиши лозимлиги асослантирилган;
апелляция инстанция судида қонуний, асосли ва адолатли ҳукм қабул қилиш, шахс ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш имкониятини оширишга хизмат қилганлиги сабабли апеллация инстанция суди апеллация шикояти (протести) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда апеллация, кассация инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текшириши лозимлиги асослантирилган;
жиноят-процессуал қонунчилигимизда шахс ҳуқуқ ва манфаатлари давлат, жамият манфаатларидан ҳам устунлигидан келиб чиқиб инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб суд жиноят ишини апеллация тартибида кўришда шикоят (протест) важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текшириши лозимлиги асослантирилган;
жиноят ишини кўриш муддатини айрим сабабларга кўра узайтирилиш ҳолатларининг олдини олиш заруриятидан келиб чиқиб апеллация тартибида кўриб чиқаётган суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан уч ойдан ошмаслиги керак. Мазкур муддат иш мураккаб бўлган ёки унинг ҳажми катта бўлган, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, апеллация инстанция судининг ажримига кўра кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин эканлиги асослантирилган;
жиноят ишини апелляция инстанция судида кўриш доираси кенглиги ва шахс ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш жиноят-процессуал қонунчилигининг устувор вазифаларидан бир эканлиги сабабли баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апеллация шикояти (протести) бирор сабабга кўра апеллация инстанция судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 4975-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёхуд қонуний вакилининг апеллация шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процесснинг бошқа иштирокчиси берган апеллация шикояти (протести) бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апеллация инстанцияси суди бундай шикоят (протест)ни кўриб чиқиши ва у бўйича ҳукм, ажрим чиқариши шарт эканлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини апелляция тартибида кўриб чиқишни такомиллаштириш истиқболларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
апелляция тартибида шикоят бермаган процесс иштирокчиси, агар апелляция инстанцияси суди ажримида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор хулосалар қилинмаган бўлса, суд қарори устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқини сақлаб қолиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024-йил 25-мартдаги 7-сонли “Жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 6-январ 08/11-25-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жиноят ишлари бўйича суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқини янада самарали таъминлашга хизмат қилади;
апеллация инстанцияси суди апеллация шикояти (протести) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодексининг нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ушбу Кодекс нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда апеллация инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади” таклифи Ўзбекистан Республикаси 2023-йил
27-сентябрдаги 869-сонли “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Жиноят-процессуал кодекси 482-моддасининг 1-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 23-июндаги №3/дн-128-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жиноят ишларини апелляция тартибида қайта кўриш жараёнида суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли қабул қилиниши учун хизмат қилади;
суд жиноят ишини апеллация тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади” таклифи Ўзбекистан Республикаси 2023-йил 27-сентябрдаги 869-сонли “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Жиноят-процессуал кодекси 483-моддасининг 1-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 23-июндаги №3/дн-128-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жиноят ишларини апелляция тартибида қайта кўриш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қонуний, асосли ҳамда адолатли қарор чиқарилиши учун хизмат қилади;
апеллация тартибида кўриб чиқаётган суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан уч ойдан ошмаслиги керак. Мазкур муддат иш мураккаб бўлган ёки унинг ҳажми катта бўлган, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, апеллация, тартибида кўриб чиқаётган суднинг ажримига кўра кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно” таклифи Ўзбекистан Республикаси 2023-йил 27-сентябрдаги 869-сонли “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Жиноят-процессуал кодекси 484-моддасининг 5-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 23-июн 3/дн-128-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жиноят ишларини апелляция тартибида қайта кўриш жараёнининг сабабсиз чўзилиб кетиши ва маҳкумнинг ҳолатини оғирлаштирилишини олдини олишга хизмат қилади;
баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апеллация шикояти (протести) бирор сабабга кўра апеллация инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 4975-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёхуд қонуний вакилининг апеллация шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процесснинг бошқа иштирокчиси берган апеллация шикояти (протести) бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апеллация инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ҳукм, ажрим чиқариши шарт” таклифи Ўзбекистан Республикаси 2023-йил 27-сентябрдаги 869-сонли “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Жиноят-процессуал кодекси 49735-моддасининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 23-июндаги 3/дн-128-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жиноят ишларини апелляция тартибида қайта кўриш жараёнида процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.