Каримова Латофат Садуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интеллектуал капитални такрор ҳосил қилиш механизмини такомиллаштиришнинг назарий асослари”, 08.00.01-Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2081
Илмий раҳбар: Мамбетжанов Кахрамон Курбандурдиевич, профессор, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Артикович, профессор, иқтисодиёт фанлари доктори;
Расулова Дилфуза Валиевна, профессор, иқтисод фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Мамлакатда интеллектуал капитални такрор ҳосил қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра “интеллектуал капитал” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг рақобатбардошлик устунлигини та'минловчи билим, тажриба, инновацион салоҳият ва ташкилий қобилиятлар мажмуасини меҳнат, ташкилот ва мижозлар капитали каби таркибий қисмларнинг ўзаро самарали интеграцияси орқали янги қиймат яратиш, бозор қийматини ошириш ва стратегик ривожланишни та'минлашга қаратилган нодавлат ресурс сифатида қайта та'рифлаш орқали такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра “интеллектуал капитални такрор ҳосил қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инсон капитали, ташкилий билимлар ва инновацион салоҳиятни тизимли равишда ривожлантириш, янгилаш ва кўпайтириш орқали иқтисодий суб'ектнинг билимга асосланган рақобатбардошлигини барқарор сақлаб қолишга қаратилган жараённи замонавий иқтисодиётда интеллектуал ресурсларни стратегик инвестиция об'екти сифатида қараш ёрдамида қайта назарий асослаш орқали такомиллаштирилган;
интеллектуал капитални такрор ҳосил қилишнинг иқтисодий механизмини “лойиҳа фабрикалари”ни ташкил этиш орқали ёш олимларнинг инновацион ғояларини “тайёр бизнес”га айлантириш ва уларга зарур бўладиган асосий капитални узоқ муддатли фоизсиз лизинг асосида тақдим этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда интеллектуал капиталнинг ривожланишига та'сир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Интеллектуал капитал” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг рақобатбардошлик устунлигини та'минловчи билим, тажриба, инновацион салоҳият ва ташкилий қобилиятлар мажмуасини меҳнат, ташкилот ва мижозлар капитали каби таркибий қисмларнинг ўзаро самарали интеграцияси орқали янги қиймат яратиш, бозор қийматини ошириш ва стратегик ривожланишни та'минлашга оид назарий ва услубий таклифлари “Иқтисодий сиёсатга кириш” номли инновацион дарслик тайёрлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 11-мартдаги 97-сонли буйруқлари). Бу илмий натижалардан дарсликда фойдаланиш бакалавриат ва магистратура талабаларида “инсон капитали”, “интелллектуал капитал” иқтисодий категорияларининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
“интеллектуал капитални такрор ҳосил қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инсон капитали, ташкилий билимлар ва инновацион салоҳиятни тизимли равишда ривожлантириш, янгилаш ва кўпайтириш орқали иқтисодий субектнинг билимга асосланган рақобатбардошлигини барқарор сақлаб қолишга қаратилган жараённи замонавий иқтисодиётда интеллектуал ресурсларни стратегик инвестиция обекти сифатида қараш ёрдамида қайта назарий асослаш орқали такомиллаштириш усуллари “Иқтисодий сиёсатга кириш” номли инновацион дарсликда ўз ифодасини топган. (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 11-мартдаги 97-сонли буйруқлари). Ушбу таклифдан дарсликда фойдаланиш бакалавриат ва магистратура талабаларида “интеллектуал капитални такрор ҳосил қилиш” иқтисодий категорияларининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган, интелектуал капитални такрор ҳосил қилиш механизми ҳақида кўникмалар пайдо болишига ёрдам беради;
Интеллектуал капитални такрор ҳосил қилишнинг иқтисодий механизмини республикада “лойиҳа фабрикалари”ни ташкил этиб, ёш олимлар инновацион гʼояларини “тайёр бизнес”га айлантириш ҳамда уларга зарур бўладиган асосий капитал хариди учун узоқ муддатли фоизсиз лизинг тақдим қилиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган ва у Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 16-майдаги 03/03-1400-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши “инновацион стартап марказлари” орқали саноат зоналарида “тайёр бизнес” корхоналарини очиш, ёшларга узоқ муддатга фоизсиз лизинглар тақдим этиш натижасида интеллектуал капитални такрор ҳосил қилиш жараёнларининг жадаллашишига хизмат қилади;
Ўзбекистонда интеллектуал капиталнинг ривожланишига та'сир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. ва ундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 13 мартдаги 128-сон “Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор иловасининг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 16 майдаги 03/03-1400- сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши давлат ва хусусий сектор вакилларининг илмий натижа берувчи лойиҳаларининг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқишга замин яратади.