Боборажабов Баходир Насриддин ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатилувчи модификацияланган битум ва у асосида полимер-битум композитцияларини олиш технологиясини яратиш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Т875.
Илмий маслаҳатчи: Ибадуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02.30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшитдин Мухтарович, техника фанлари доктори, профессор; Икрамов Абдуваҳоб Икрамович, техника фанлари доктори, профессор; Худойбердиев Абдусалом Абдурасулович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлар асосида тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатишга мўлжалланган полимер-битум композицион химоя қатламлар ва қопламаларни олиш таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
битум асосидаги композицион химоя қатлам ва қопламаларга тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатиш учун қўйилган талабларга асосан маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар, резина, кимё-нефт-газни қайта ишлаш саноати чиқиндиларидан ингредиентлар яратилган;
битум асосидаги композицион химоя қатлам ва қопламаларга тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатиш учун қўйилган талабларга асосан маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар - резина, кимё-нефт-газни қайта ишлаш саноати чиқиндиларидан танланилган ингредиентларнинг физик-кимёвий хоссалари ва структураси аниқланган;
яратилган ингредиентлар билан битумларни модификациялаш миқдори ва жараёни, уларнинг физик-кимёвий хоссалари ва структураси, қўлланилиш жойи ва шароити аниқланган;
танланилган ингредиентлар ва модификацияланган битумни физик-кимёвий хоссалари ва миқдорини, улар асосида олинган полимер-битум композицион ҳимоя қатлам ва қоплама технологик, реологик, физик-механик, динамик ва эксплуатацион хоссаларига таъсири аниқланган;
модификацияланган битум ва танланилган ингредиентлар ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларига биноан тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида қўлланилувчи битум композицион қопламаларга қўйилган талабларга асосан, совуққа, иссиққа, едирилишга ва динамик кучларга чидамли тармоқланган структурага эга полимер-битум композицион химоя қатлам ва қоплама таркиби яратилган;
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар - резина, кимё-нефт-газни қайта ишлаш саноати чиқиндилари ва модификацияланган битум асосида тармоқ-ланган структурага эга полимер-битум композицион химоя қатлам ва қопламалар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модификацияланган битумлар асосида тез ўзгарувчан об-хаво шароитида ишлатилувчи полимер-битум композициялар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий ва иккиламчи - резина, кимё, нефт-газни қайта ишлаш саноати чиқиндилари асосида кўп функцияли ингредиентлар ва модификаторлар олиш технологияси «BIRINCNI REZINOTEXNIKA ZAVODI» MCHJXKнинг “2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («BIRINCNI REZINOTEXNIKA ZAVODI» MCHJXKнинг 2025 йил 8 апрелдаги 08/1-221-сон маълумотномаси). Натижада, махаллий хомашёлар асосида иккиламчи резина махсулот-лари асосида битумларни модификациялаш учун ингредиентлар ва улар асосида тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатилувчи химоя қатлам модификацияланган битумлар олиш имконини беради;
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида ҳимоя қатлам ва қоплама битумларини модификациялаш таркиби ва технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг битум олиш цехида ва олинган модификацияланган битум Фарғона йўл қурилиш ва эксплуататсия қилиш давлат корхонасида амалиётга жорий этилган ( Farg’ona neftni qayta ishlash zavodining 2025 йил 13 мартдаги 572/13-03-сон маълумотномаси). Натижада, ҳимоя қатлам ва қоплама битумларини ёпишқоқлигини 23 % гача, юмшаш ҳароратини 107°С гача, ошириш, кристалланиш ҳароратини -33°С гача камайтириш имконини берган;
модификацияланган битумлар, маҳаллий ва иккиламчи органоминерал хомашёлар асосида олинган полимер-битум композицион ҳимоя қатлам қоплама «EM-DEP-SAK» MCHJ ва «MIR MAX Industrial» MCHJда амалиётга жорий этилган (O‘zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasining 2025 йил 26 майдаги 02/16-1720-сон маълумотномаси). Натижада, темир йўл, кўприклар, тунеллар ва уйларни тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ташқи агрессив муҳитдан ҳимоялашни 2 баробарга яхшилаш имконини берган;
модификацияланган битумлар, маҳаллий ва иккиламчи органоминерал хомашёлар асосида ҳимоя қатлам ва қоплама полимер-битум композицияларини олиш технологиялари ва ишлатиш усули «MIR MAX Industrial» MCHJ, «EM-DEP-SAK» MCHJ ва Фарғона йўл қурилиш ва эксплуататсия қилиш давлат корхонасида амалиётга жорий этилган (O‘zbekiston respublikasi transport vazirligi «TRANSPORT ILMIY-TADQIQOT MARKAZI» MCHJнинг 2025 йил 26 майдаги 153-сон маълумотномаси). Натижада, тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ташқи агрессив муҳитдан ҳимоялаш мақсадида ишлатилувчи махаллий хомашёлардан модификация-ланган битум ва у асосида полимер-битум композицион химоя қатлам ва қопламалар ишлаб чиқариш, қўллаш ва уларнинг тан нархини 47% камайтириш ишлатилиш вақтини 62,7 %га ошириш имконини берган.