Зиядуллаев Қуёшбек Облоқул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон флорасидаги Драба Л. (Брассиcаcеае) туркуми турларининг экогеографик хусусиятлари ва камёб турларнинг муҳофазаси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1015.
Илмий раҳбар: Қодиров Ғайрат Ўроқбоевич, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.91.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, биология фанлари доктори, профессор; Абдураимов Озодбек Султонқулович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флораси таркибидаги Драба туркуми турларининг таксономик таркиби, географик тарқалиши ва абиотик стрессларга чидамлилигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Драба туркумининг Ўзбекистон флорасидаги тур таркиби молекуляр-филогения ва замонавий таксономия талаблари асосида шакллантирилди ва учта осттуркум ва 16 турдан иборат эканлиги аниқланган;
Драба туркуми таксономиясида қўлланиб келинган анъанавий ҳамда илгари қўлланилмаган янги морфологик белгилар уйғунлигида Ўзбекистон флорасидаги турларнинг замонавий конспекти ва аниқлагич калити яратилган;
йиғилган бой эмпирик маълумотларнинг пухта камерал таҳлили асосида Драба кураменсис Юнусов илк бор Оʻзбекистон флораси учун янги тур сифатида “Ўзбекистон флораси” нинг Брассиcаcеае оиласига бағишланган янги нашрига киритилган;
Драба туркумига мансуб Д. кураменсис, Д. алберти, Д. арсениеwии, Д. верна , Д. минима, Д. немороса, Д. тибетиcа, Д. ҳуетии турлари учун глобал иқлим ўзгаришининг бир нечта ссенарийлари асосида келажакда потенсиал тарқалиш ареалининг рақамли хариталари ишлаб чиқилган ва ушбу ссенарийларга таъсир этувчи асосий биоиқлим омиллари баҳоланган;
Драба туркумнинг Ўзбекистон флорасида кенг тарқалган Д. алберти ва Д. арсениеwии турларининг абиотик стрессларга чидамлилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон флорасида тарқалган Драба турларини ўрганишда олинган илмий натижалар асосида:
Драба туркум турларининг 1001 та гербарий намуналари асосидаги маълумотлар базаси Биохилма-хиллик тўғрисидаги глобал маълумотлар тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) киритилган (Глобал биохилма-хиллик маълумотлар базаси “Эcогеограпҳиc чараcтеристиcс анд протеcтион оф раре спеcиес оф Драба (Брассиcаcеае) ин тҳе флора оф Узбекистан” 2024-йил 26 сентябрдаги №16, гувоҳномаси). Натижада, ГБИФ ахборот порталида Ўзбекистон ҳудудидаги Драба туркуми базасини бойитишга хизмат қилган, шунингдек, турларининг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни халқаро миқёсда фойдаланиш имконини берган;
855 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) илмий ноёб обекти фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 14 ноябрдаги 4/1255-2532-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ҳудудидан йиғилган турларнинг янги гербарий намуналари ноёб обектнинг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини бойитган ва турларнинг таксономияси, географияси, экологияси бўйича олинган янги маълумотлар ҳамда турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари Ўзбекистон флорасининг электрон маълумотлар базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish