Мухамедов Бахрамбек Иламановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали вирусли гепатит В ва С билан касалланган беморларда жигардан ташқари дерматологик патологияларнинг эпидемиологияси, клиник жихатлари ва профилактикаси”, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент; 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.1.DSc/Tib818.
Илмий маслаҳатчилар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садиков Абдушукур Абдужамилевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Охлопков Виталий Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номли Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Сурункали вирусли гепатит В ва С билан касалланган беморларда эпидемиологик кўрсаткичлар, клиник белгилари ва дерматологик патологиянинг биомаркерларини ўрганиш орқали ушбу патологияни аниқ диагностика қилиш ва самарали профилактика усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вирусли гепатит В ва С билан оғриган беморларда юқори даражада жигардан ташқари дерматологик касалликларда хаёт сифати мезонлари буйича, даволашнинг ташкилий-услубий жиҳатлари асосида клиник протоколларга дерматологик скринингни киритиш оркали такомиллаштирилган;
илк бор вирусли гепатит В ва С хамда дерматологик патологиялари билан касалланган беморлар функционал холатини бахолашда ичак микробиомининг дисбиози, айниқса анаэроб ва факультатив флора баланси ва ацетиллаш жараёнларининг турли фенотиплар бўйича хамда дислипидемия курсаткичлари (r=0,62) ўртасидаги тугри пропорционал боғлиқлик исботланган;
илк бор вирусли гепатит В ва С билан огриган беморларда калликреин-кинин тизими фаоллашуви ва иммун тизимининг (ФНО-б, IL-6, IL-10, гемостаз тизими компонентлари) узгаришлари беморларда кислотали сфингомиелиназа ва в-глюкотсераброзидаза ферментларининг тез бузилишига, натижада эпидермал тўсиқнинг ўтказувчанлиги издан чикиши сабабли дерматологик патологияларга олиб келиши исботланган;
вирусли гепатит В ва С билан огриган беморларда даволаш чора- тадбирларини такомилаштиришга каратилган “Пробиокер-AWL” пробиотигини куллаш, ичак микрофлорасини нормаллаштириш ва дисбиозни камайтириш оркали микроб ўсиш синдромини бартараф этишда самарадорлиги исботланган;
вирусли гепатит В ва С билан огриган хамда дерматологик касалликлари бор беморларни гепатолог ва дерматолог шифокорлар биргаликда олиб бориши буйича протокол такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ичакдаги микробларнинг ортиқча ўсиши синдромини бошқариш, диагностика қилиш ва қайта даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: вирусли гепатит В ва С билан оғриган беморларда юқори даражада жигардан ташқари дерматологик касалликларда хаёт сифати мезонлари буйича, даволашнинг ташкилий-услубий жиҳатлари асосида клиник протоколларга дерматологик скринингни киритиш оркали такомиллаштирилган. 2024 йил 16 февралдаги № 01/114 буйруғи билан Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонасига ва 2024 йил 12 январдаги № 374 буйруғи билан Нуробод марказий туман шифохонасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-texник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11-сон баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган таҳлил вирусли гепатитларда сурункали дерматозларнинг пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларнинг сонини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: олдини олиш чоралари рўйхати вирусли гепатитларда сурункали дерматозларнинг учраш частотасини камайтириш чораларини кўришга имкон берган, бу эса уларнинг терапиясини оптималлаштиришга ва 100 бемор учун 136627322 сўм сарфланган диагностика усули учун ортиқча харажатларни тежашга имкон берган. Хулоса: 1 бемор ҳисобига 1366273 сўм бюджет маблағлари тежалган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор вирусли гепатит В ва С хамда дерматологик патологиялари билан касалланган беморлар функционал холатини бахолашда ичак микробиомининг дисбиози, айниқса анаэроб ва факультатив флора баланси ва ацетиллаш жараёнларининг турли фенотиплар бўйича хамда дислипидемия курсаткичлари (r=0,62) ўртасидаги тугри пропорционал боғлиқлик исботланган ва бу 2024 йил 16 февралдаги № 01/114 буйруғи билан Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонасига ва 2024 йил 12 январдаги № 374 буйруғи билан Нуробод марказий туман шифохонасига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган таҳлилий натижалар вирусли гепатитларда сурункали дерматозлар кечишини башорат қилиш учун аниқланган бузилишлардан фойдаланиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: олдини олиш чоралари рўйхати орқали вирусли гепатитларда сурункали дерматозлар кечишини башорат қилиш ва ушбу патологикани даволашни такомиллаштиришга имкон берган, натижада 100 бемор учун 136627322 сўм сарфланган диагностика усулидаги ортиқча харажатлар тежалган. Хулоса: 1 бемор ҳисобига 1366273 сўм тежашга эришилган;
учинчи илмий янгилик: илк бор вирусли гепатит В ва С билан огриган беморларда калликреин-кинин тизими фаоллашуви ва иммун тизимининг (ФНО-α, IL-6, IL-10, гемостаз тизими компонентлари) узгаришлари беморларда кислотали сфингомиелиназа ва β-глюкотсераброзидаза ферментларининг тез бузилишига, натижада эпидермал тўсиқнинг ўтказувчанлиги издан чикиши сабабли дерматологик патологияларга олиб келиши исботланган. 2023 йил 4 декабрдаги № 38-1 буйруғи билан Хоразм вилояти РИИАДВКТМ ҳудудий филиали ва 2023 йил 6 июндаги № 51/1 буйруғи билан Бухоро вилояти РИИАДВКТМ ҳудудий филиалида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларни диагностика ва даволашда ацетиллаш тури ва қон липид даражасини ҳисобга олиш орқали вирусли гепатит фонида сурункали дерматозларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтириш ва даволаш самарадорлигини ошириш мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: 62 бемор учун бюджетдан 11872650 сўм тежашга эришилган. Хулоса: 1 бемор ҳисобига 118000 сўм бюджет ва 156780 сўм бюджетдан ташқари маблағлар тежалган;
тўртинчи илмий янгилик: вирусли гепатит В ва С билан огриган беморларда даволаш чора- тадбирларини такомилаштиришга каратилган “Пробиокер-AWL” пробиотигини куллаш, ичак микрофлорасини нормаллаштириш ва дисбиозни камайтириш оркали микроб ўсиш синдромини бартараф этишда самарадорлиги исботланган. Ушбу илмий натижалар Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонасининг 2024 йил 16 февралдаги 01/114-сонли буйруғи ва Нуробод туман марказий шифохонасининг 2024 йил 12 январдаги 374-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: С вирусли гепатитлар фонидаги сурункали дерматозлар билан оғриган беморларни даволашда теридаги белгилари оғирлашиш эҳтимолини камайтириш ва даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган даволаш чора-тадбирлари вирусли гепатитлар билан оғриган 100 стационар беморда сурункали дерматозларнинг клиник кечишини яхшилашга ёрдам бериб, 13662732 сўм маблағ тежашга имкон берган. Натижалар 180 кун давомида барқарор сақланган. Хулоса: тадқиқот сурункали дерматозларни замонавий ва иқтисодий жиҳатдан самарали усулда даволаш самарадорлигини оширган, даволаш муддатини қисқартирган ва рецидивларнинг олдини олган, натижада 1 бемор ҳисобига 1243000 сўм тежашга олиб келган;
бешинчи илмий янгилик: вирусли гепатит В ва С билан огриган хамда дерматологик касалликлари бор беморларни гепатолог ва дерматолог шифокорлар биргаликда олиб бориши буйича протокол такомиллаштирилган. Ушбу илмий натижалар 2023 йил 4 декабрдаги № 38-1 буйруғи билан Хоразм вилояти РИИАДВКТМ ҳудудий филиали ва 2023 йил 6 июндаги № 51/1 буйруғи билан Бухоро вилояти РИИАДВКТМ ҳудудий филиалида амалийотга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11-сон баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: С вирусли гепатитлар фонидаги сурункали дерматозлар билан оғриган беморларни даволашда теридаги белгилари оғирлашиш эҳтимолини камайтириш ва даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган даволаш чора-тадбирлари вирусли гепатитлар билан оғриган 100 стационар беморда сурункали дерматозларнинг клиник кечишини яхшилашга ёрдам бериб, 13662732 сўм маблағ тежашга имкон берган. Натижалар 180 кун давомида барқарор сақланган. Хулоса: тадқиқот сурункали дерматозларни замонавий ва иқтисодий жиҳатдан самарали усулда даволаш самарадорлигини оширган, даволаш муддатини қисқартирган ва рецидивларнинг олдини олган, натижада 1 бемор ҳисобига 1243000 сўм тежашга олиб келган.