Жабборова Дилдора Зокиржановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили дарсларида талабаларга SMART технологияси асосида касбий коммуникатив компетенциясини ривожлантириш методикаси (тарих ё'налиши мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси ихтисосликлиги бўйича 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Ped310С
Илмий раҳбар: Иминохунова Ирода Хусаиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фаргона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09. рақамли Илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Аҳмедова Лайло Толибжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Жуманазаров Умиджон Умрзакович
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз тили дарсларида талабаларни SMART технологияси асосида касбий коммуникатив компетенциясини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
тарих йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенцияси компонентлари тил билиш индикаторларини ривожлантириш диагностикаси лингвистик-фонетика, лексика, грамматика, нутқий-гапириш, ўқиш, тинглаб тушуниш, ёзиш кўникмаларининг амалиётдаги мутаносиблиги тизимли баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили ўқитишда талабаларнинг касбий коммуникатив компетенциясини ривожлантиришда мутахассислик фанларининг адаптивлиги, функционал аспектларини асослашга қаратилган методик шарт – шароитлари ва дидактик манбаларини интенсивлиги асосланган;
SMART технологияси асосида ўқитишда касбий терминлар қўлланилган матинлар, интерактив топшириқлар, машқлар, рецептив нутқни ифода этувчи вазиятларни ўқиш ва ёзма мулоқот жараёнида ички интеграциясини ҳисобга олган ҳолда талабаларда касбга оид терминларни ўрганишда ўқиш ва ёзма нутқ кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари фанга оид терминларни визуаллаштириш асосида такомиллаштирилган; 
инглиз тили машғулотларида касбий компетенцияни ривожлантиришга йўналтирилган, бир вақтнинг ўзида ўқиш, тинглаб тушуниш, тил ўрганишда рецептив нутқ кўникмаларини ривожлантиришга имкон берувчи ҳамда индивидуал ҳусусиятлари, мутаҳассислик фанларининг интеграцион мазмуни ўртасидаги репродуктив алоқадорлигига кўра мотив ва қизиқишларини диагностик қилишга йўналтирилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқлган .
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида талабаларнинг касбий коммуникатив компетенциясини SMART технологиясига доир илмий тадқиқот натижалари асосида:
тарих йўналиши талабаларининг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенцияси компонентлари тил билиш индикаторларини ривожлантириш диагностикаси лингвистик-фонетика, лексика, грамматика, нутқий-гапириш, ўқиш, тинглаб тушуниш, ёзиш кўникмаларининг амалиётдаги мутаносиблиги тизимли баҳолашдоир таклифларидан 2022 – 2024 йилларга мўлжалланган С-УЗ800-20-ГР-0038 рақамли “ACCESS MICROSCHOLARSHIP PROGRAM” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний Номидаги Урганч давлат университетининг 2024 йил 2 октябрдаги 06-175/5 маълумотномаси )  Натижада тарих йўналишида инглиз тилида талабаларнинг касбий коммуникатив компетенциясини ривожлантиришнинг амалдаги механизмлари такомиллаштирилган;
инглиз тили ўқитишда талабаларнинг касбий коммуникатив компетенциясини ривожлантиришда мутахассислик фанларининг адаптивлиги, функционал аспектларини асослашга қаратилган методик шарт – шароитлари ва дидактик манбаларини интенсивлигини таъминлашга доир таклифларида 2022 – 2024 йилларга мўлжалланган С-УЗ800-20-ГР-0038 рақамли “ACCESS MICROSCHOLARSHIP PROGRAM” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний Номидаги Урганч давлат университетининг 2024 йил 2 октябрдаги 06-175/5 сонли маълумотномаси ) Натижада инглиз тили ўқитишда талабаларнинг касбий коммуникатив компетенциясини SMART технологияси асосида ривожлантиришга эришилган. 
SMART технологияси асосида ўқитишда касбий терминлар қўлланилган матинлар, интерактив топшириқлар, машқлар, рецептив нутқни ифода этувчи вазиятларни ўқиш ва ёзма мулоқот жараёнида ички интеграциясини ҳисобга олган ҳолда талабаларда касбга оид терминларни ўрганишда ўқиш ва ёзма нутқ кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари фанга оид терминларни визуаллаштиришга оид таклифларидан “Таълим ва тараққиёт” телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканалининг 26 августдаги 04-36-886 сонли маълумотномаси) Натижада инглиз тили дарсларида касбий коммуникатив компетенция ривожлантиришга эришилган;
инглиз тили машғулотларида касбий компетенцияни ривожлантиришга йўналтирилган, бир вақтнинг ўзида ўқиш, тинглаб тушуниш, тил ўрганишда рецептив нутқ кўникмаларини ривожлантиришга имкон берувчи ҳамда индивидуал ҳусусиятлари, мутаҳассислик фанларининг интеграцион мазмуни ўртасидаги репродуктив алоқадорлигига кўра мотив ва қизиқишларини диагностик қилишга йўналтирилган амалий таклиф ва тавсияларидан “Ўзбекистон Ёшлари”, “Болалар ва биз” телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканалининг 26 августдаги 04-36-886 сонли маълумотномаси)  Натижада ўқув қўлланма инглиз тили ўқитувчи ва талабалари учун фойдаланишга тавсия этилди ва ўқув жараёнига татбиқ қилинди.

        Илмий кенгаш раиси:                М.Р.Кадирова
    Илмий котиб:                              М.Й.Мамажанов
        Илмий раҳбар:                    И.Х.Иминохунова
        Талабгор:                              Д.З.Жабборова

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish