Хасанова Озодахон Қурвонали қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак немис тили ўқитувчиларида хатоларни бартараф этишда метакогнитив компетентликни ривожлантириш технологияси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия методикаси ва назарияси (немис тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.DSc/Ped7168.
Илмий маслаҳатчи: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Саримсоков Хуршид Абдималикович фанлари доктори, доцент; Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Журабекова Хабиба Мадаминовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак немис тили ўқитувчиларида хатоларни бартараф этишда метакогнитив компетентликни ривожлантиришга доир илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан ва уларни Хорижий тил ва адабиёти (немис тили), Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши таълим жараёнига татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
метакогнитив компетентликни ривожлантиришда хатоларни аниқлаш, таҳлил қилиш, тузатиш ва олдини олиш айни хатони такрорламаслик, жавоб бериш жараёнида метакогнитив мониторингини амалга ошириш, қоидани ёдда салқашда хотира техникалари, акроним, акростик, калит сўзлардан фойдаланиш, хатоларни кодлаш, ранглар ёрдамида белгилаб кетиш босқичларини тил ўрганиш жараёнига изчил, онглилик тамойилларини ўқув модулига мослаштириш ҳамда методик, технологик аспектларини таснифлаш ва мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
немис тили таълим йўналишлари талабаларида хатоларни самарали бартараф этишда метакогнитив компетентликни ривожлантириш тузилмаси лингвистик, экстралингвистик, ижтимоий-коммуникатив, эмоционал-коммуникатив ва рефлектив компонентларнинг ўзаро таъсирига асосланиши, ушбу компонентларнинг доимий барқарорлиги ҳамда қайта алоқанинг динамик хусусиятлари асосида аниқланган;
ижобий, самимий фидбек беришга ўргатиш ҳамда ўзбек тили соҳибларининг немис тилини ўрганишда хатога йўл қўйишига сабаб бўлувчи омилларини аниқлашга йўналтирилган ПЕП (Praxiserkundungsprojekt – амалий тадқиқот лойиҳаси) форматидаги топшириқлари конструктив-дискурсив аспектда ривожлантиришга қаратилган дидактик воситалар эмоционал-когнитив фаоллаштириш технологияси асосида такомиллаштирилган;
немис тилида хатоларни бартараф этиш кўникмаларини ривожлантиришда сўзларнинг визуал тасвирларини таниб олиш, визуал ва нутқ-мотор анализаторларининг ишлаши асосида ёзма нутқнинг товуш таркибини таҳлил қилиш, анализатор тизимларининг ички интеграциясини фаоллаштириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий-конструктив усул самарадорлиги замонавий билиш назарияси метакогнитив стратегиялар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар асосида хатоларни аниқлаш ва мониторинг қилишга хизмат қилувчи онлине феедбаcк тизимлари, Schubert online Aufgaben, DW-Deusch lernen, Goethe-Institut Online-Übungen каби селф-ассессмент платформалари, аудио матнни мақсадли тинглаш ва онлине диагностик жадвалларини тўлдиришга ўргатиш орқали талабаларнинг метакогнитив компетентлигини ривожланиш динамикаси назарий ва амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларига инглиз тили ўқитиш жараёнида медиатехнологиялардан фойдаланиш бўйича илмий натижалар:
метакогнитив компетентликни ривожлантиришда хатоларни аниқлаш, таҳлил қилиш, тузатиш ва олдини олиш айни хатони такрорламаслик, жавоб бериш жараёнида метакогнитив мониторингини амалга ошириш, қоидани ёдда салқашда хотира техникалари, акроним, акростик, калит сўзлардан фойдаланиш, хатоларни кодлаш, ранглар ёрдамида белгилаб кетиш босқичларини тил ўрганиш жараёнига изчил, онглилик тамойилларини ўқув модулига мослаштириш ҳамда методик, технологик аспектларини таснифлаш ва мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилганлигига доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этиш илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 4-октябрдаги 04/5594-сон маълумотномаси). Натижада лингвистик таҳрир ва таржимашуносликда оғзаки ва ёзма хатоларни тўғрилашнинг аҳамияти назарий асосланган, ёзма матнларда йўл қўйиладиган хатоларни таҳрирлашда хатоларни кодлаш техникасидан фойдаланилган ва таржима матнларда йўл қўйиладиган грамматик, лексик, прагматик, семантик хатолар таҳрирдан ўтказилган;
немис тили таълим йўналишлари талабаларида хатоларни самарали бартараф этишда метакогнитив компетентликни ривожлантириш тузилмаси лингвистик, экстралингвистик, ижтимоий-коммуникатив, эмоционал-коммуникатив ва рефлектив компонентларнинг ўзаро таъсирига асосланиши, ушбу компонентларнинг доимий барқарорлиги ҳамда қайта алоқанинг динамик хусусиятлари асосида аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан 2024-2025-йилларда Италиянинг Пиза университети ва НамДЧТИ ўртасида бажарилган “Эрасмус+Программе Интер-институтионал агреемент КЕЙ АCТИОН 171 Леарнинг мобилитй фор ҳигҳер эдуcатион студенц анд стафф” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 19-сентябрдаги 2211-04-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ўз хатоларини таҳлил қилиш ва ўрганиш жараёнига рефлектив ёндашиш имкониятига эга бўлишди. Натижада талабаларининг хатоларни бартараф этишдаги метакогнитив компетентликларини ривожлантиришга эришилган;
немис тилида хатоларни бартараф этиш кўникмаларини ривожлантиришда сўзларнинг визуал тасвирларини таниб олиш, визуал ва нутқ-мотор анализаторларининг ишлаши асосида ёзма нутқнинг товуш таркибини таҳлил қилиш, анализатор тизимларининг ички интеграциясини фаоллаштириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий-конструктив усул самарадорлиги замонавий билиш назарияси метакогнитив стратегиялар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан 2024-2025-йилларда Италиянинг Пиза университети ва НамДЧТИ ўртасида бажарилган “Erasmus+Programme Inter-institutional agreement KEY ACTION 171 Learning mobility for higher education studens and staff” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 19-сентябрдаги 2211-04-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ўз хатоларини таҳлил қилиш ва ўрганиш жараёнига рефлектив ёндашиш имкониятига эга бўлишди;
ижобий, самимий фидбек беришга ўргатиш ҳамда ўзбек тили соҳибларининг немис тилини ўрганишда хатога йўл қўйишига сабаб бўлувчи омилларини аниқлашга йўналтирилган ПЕП (Прахисеркундунгспрожект – амалий тадқиқот лойиҳаси) форматидаги топшириқлари конструктив-дискурсив аспектда ривожлантиришга қаратилган дидактик воситалар эмоционал-когнитив фаоллаштириш технологияси асосида такомиллаштирилганлигига оид хулоса ва тавсияларидан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-2025-йилларда “Миллий таълим”, “Долзарб мавзу” кўрсатувларида кенг фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 29-сентябрдаги 01-12/204-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоешиттириш материаллари мазмунан янгича қарашлар билан бойитилган. Натижада, хатоларни бартараф этишда метакогнитив компетентликни ривожлантиришга доир ўқув материаллари билан немис тилини ўқитиш жараёни самарадорлиги ошириши эришилган, бўлажак немис тили ўқитувчиларининг хатолар билан самарали ишлаш кўникмалари такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар асосида хатоларни аниқлаш ва мониторинг қилишга хизмат қилувчи онлине феедбаcк тизимлари, Schubert online Aufgaben, DW-Deusch lernen, Goethe-Institut Online-Übungen каби селф-ассессмент платформалари, аудио матнни мақсадли тинглаш ва онлине диагностик жадвалларини тўлдиришга ўргатиш орқали талабаларнинг метакогнитив компетентлигини ривожланиш динамикаси назарий ва амалий жиҳатдан асосланганлигига оид хулосалардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-2025-йилларда “Кун мавзуси”, “Фарғона24” кўрсатувларида кенг фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 29-сентябрдаги 01-12/204-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоешиттириш материаллари мазмунан янгича қарашлар билан бойитилган.