Эшжанов Каримбай Жумабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оролбўйи экотизимидаги майда сут эмизувчилар жамоаларининг экологик таҳлили (Судоче-Акпетки муҳофаза этиладиган табиий ҳудуди мисолида)», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/В757.
Илмий раҳбар: Отенова Фарида Толегеновна, биология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Аимбетов Нагмет Каллиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи экотизимларидаги майда сут эмизувчилар жамоаларининг экологик баҳолашдан (Судоче-Акпетки муҳофаза этиладиган табиий ҳудуди мисолида) иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Судоче-Акпетки давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудида майда сут эмизувчиларнинг сон динамикасини баҳолаш ёрдамида ҳудуднинг экологик шароитларидаги ўзгаришлар баҳоланган;
Қўриқланадиган табиий ҳудудлар тизимидаги тарқалган кемирувчилар турларининг сони ва популяция тузилиши динамикасини шакллантиришда биринши марта яшаш жойларидаги экологик омилларнинг таъсири аниқланган;
Судоче-Акпетки давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудида псаммофил кемирувчи турлари 65 фоизни, убиквист турлар 25 фоизни, мезофил турлар 10 фоизни ташкил этиши исботланган;
Қўриқланадиган табиий ҳудуддаги майда сут эмизувчиларнинг доминант ва фон турлари популяцияларида сон ва структура динамикасини баҳолаш жараёнида  псаммофил Рҳомбомйс опимус ва мезофил Ондатра зибетҳиcус турларидаги монодоминантликнинг юқори даражаси аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. "Судоче-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудидаги майда сут эмизувчилар жамоаларинининг экологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
"Судоче-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудида майда сут эмизувчиларнинг турлар хилма-хиллиги ва уларнинг тарқалишини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоǵистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2024 йил 29 октябрдаги 02-01/18-2-3554-сон маълумотномаси). Натижада, антропоген омиллар таъсирида майда сут эмизувчиларнинг биохилма-хиллигини мониторинг қилиш ва сон динамикасини прогнозлаш имконини берган; 
"Судоче-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудида яшовчи майда сут эмизувчилар популяциялари сони динамикаси ва структурасига антропоген омиллар таъсирини экологик баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган чора тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2024 йил 14 октябрдаги 2-825-сон маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи минтақасида чўл экотизимлари барқарорлигини таъминлаш ва экотуризмни ривожлантириш мақсадида биологик мониторинг ва биохилма-хилликни сақлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish