Ботиров Элёр Араббоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси Ноcтуини тунламлари (Инсеcта: Ноcтуидае) фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/В871.
Илмий раҳбар: Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирзакарим Мирзаҳалилович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси Ноcтуини тунламлари фаунасининг замонавий тур таркиби ва тарқалиш ареалларини аниқлаш, морфологик ва молекуляр-таксономик ва экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийси Ноcтуини трибасининг тур таркиби 2 та кенжа триба, 8 та авлод 29 турдан иборат эканлиги аниқланган;
Ноcтуини трибасининг 5 та авлодга мансуб 14 та тури, жумладан, 12 тур   Ўзбекистон энтомофаунаси учун, 2  тур тадқиқот ҳудуди учун илк бор аниқланган, улар орасида илк маротаба Аcтебиа, Черсотис, Эугнорисма каби авлодлар Ўзбекистон энтомофаунасида учраши асосланган; 
илк бор аниқланган турларнинг ташқи морфологик белгилари, қанот томирланиши, шунингдек эркак ва урғочи индивидлар гениталия тузилишининг турга хос жиҳатлари очиб берилган;
Фарғона водийсида идентификацияси баҳсли бўлган Агротис ипсилон ҳамда Дичагйрис пертурбанснинг тур мақоми молекуляр генетик таҳлиллар асосида  аниқланган; 
Ноcтуини тунламларининг ҳаёт циклига кўра 3 та, имаголик босқичидаги фаоллик даврларига кўра 4 та, қишлаш хусусиятларига кўра 3 та, озуқага ихтисослашувининг кенглик даражасига кўра 2 та, ўсимликларнинг ҳаётий шакллари билан алоқасига кўра 5 та, озуқа ўсимликлари органларига трофик ихтисослашувига кўра 5 та экологик гуруҳлари асослаб берилган;
Ноcтуини тунламларининг озуқа спектрида табиий ҳамда маданий ўсимликларнинг улуши таҳлил этилиб, 16 та (55%) тур табиий ҳамда маданий ўсимликлар билан, 12 та (41 %) тур фақат табиий ўсимликлар,  1 та (4%) тур эса фақат маданий ўсимликлар билан трофик алоқада эканлиги аниқланган;
Ноcтуини тунламларининг хилма-хиллик индекси (µ) чўл (7,9±0,40) – адир (8,5±0,57) – тоғ олди (16,8±0,78) экотоплари кетма-кетлигида ортиб бориши, аксинча, нисбатан баланд тоғ экотопларига томон бир оз пасайиши (14,6±0,76), доминантлик индекслари (C) эса чўл ва адир экотопларида тоғ олди ва тоғ экотопларига нисбатан юқори эканлиги статистик асосланган;
Ноcтуини турларининг доминантлик меъзони (шкаласи) асосида супердоминант (>10%), доминант (5-10%), субдоминант (2-5%) ҳамда кам сонли (<2%) турлар гуруҳлари ажратилиб, уларнинг  экотопик ҳудудлар бўйича ўзига хослиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси Ноcтуини тунламлари фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсининг табиий ҳамда антропоген экотизимларидан йиғилган  Ноcтуини трибасига мансуб 62 нусха намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 21-августдаги 4/1255-2031-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар ҳашаротлар коллекцияси фондини бойитган ва турлар хилма-хиллигини аниқлаш ҳамда электрон маълумотлар базасини яратиш имконини берган;
Дичагйрис пертурбанс ҳамда Агротис ипсилон турининг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2025-йил 24-июндаги маълумотномаси). Натижада, ПВ822239 ва ПВ822240 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда ушбу турнинг филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish