Умарходжаева Мамура Каримбаевнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон қўғирчоқ санъатининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари (ХХ асрнинг 30 йиллари - ХХИ аср бошлари), 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/San181.
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович, тарих фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01. 
Расмий оппонентлар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шахло Курбанбуриевна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 30-йиллари – ХХИ аср бошлари Ўзбекистонда қўғирчоқ санъатининг ривожланиш босқичлари, қўғирчоқ санъатида образ яратиш анъаналари ва замонавий тасвирий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўғирчоқ санъатининг қадимги Бақтрия, Сўғд ва Хоразм ҳудудларида тумор (тотем) кўринишида намоён бўлгани, ВИ асрга келиб ижтимоий сиёсий ўзгаришлар натижасида сопол ва мато қўғирчоқлар бирламчи вазифасини йўқотиб халқ санъати унсури вазифасини ифодалагани, ВИИ-ХИХ асрларда анъанавий қўғирчоқ томошалари учун актёр қўғирчоқларнинг марионетка, қўлқопли турлари актуаллашгани, ХХ асрнинг иккинчи ярмида қўғирчоқлар миллий ўзига хослик феномени сифатида оммавийлашгани далилланган;
Ўзбекистонда қўғирчоқ санъатида ягона нусхада ишланган муаллифлик қўғирчоқлари жанри  жиҳатдан: реалистик, фантастик; технологиясига кўра: терракота, ёғоч, мато, папе-маше, пластик, қоғозли; вазифасидан келиб чиқиб: коллекция ва интерер учун мўлжалланганлиги аниқланган;
ХИХ аср охирларидан Франция ва Германияда қўғирчоқлар турли овозларни чиқарадиган, гапирадиган ёки йиғлайдиган механизмлар билан яратилиб, оммавий равишда фақат 1950-йиллардан кейин кенг тарқала бошлаганлиги, 1959-йилда АҚШдаги Маттел компанияси томонидан сув ва овқатланадиган “Чаттй Cатҳй” қўғирчоғини пайдо бўлиши қўғирчоқ яратиш соҳасидаги бурилиш нуқтаси бўлганлиги, 1990-йиллардан батарейка, сенсор ва микрочиплар ёрдамида “Бабй Борн”, “Бабй Аннабелл”, “ФурРеал Фриендс”, “Мй Фриенд Cайла” янги авлод қўғирчоқлар пайдо бўлганлиги асосланган;
Ўзбекистонда замонавий муаллифлик қўғирчоқ санъати кўргазмаларининг янги феномен сифатида 2008-йилда Ўзбекистон тарихи давлат музейи қошидаги “Мўжизалар оламида” болалар музейида Мансур Курязовнинг саҳна қўғирчоқлари ижодий намуналари асосида шаклланганлиги, 2015-йилда эса Андижон вилояти санъат ва маданият давлат тарихи музейида Манзура Юсупова ижоди асосидаги маҳаллий миллий қўғирчоқлар ўзбек аёллари тимсолида вақтинчалик кўргазмалари негизида ривожланганлиги, 2020-йилга келиб Бухородаги Нодирдевонбеги мадрасасидаги Искандар Хакимов устахонасида хорижий сайёҳларга маҳорат дарслари асосида қўғирчоқсозлик санъати тарғиб этила бошланганлиги, 2023-йилга келиб эса бу жараёнлар халқаро даражада Хамар галереясида “Куколний дом” (қўғирчоқлар уйи) кўргазмаси даражасига  етганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда қўғирчоқ санъатининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қўғирчоқ санъатининг қадимги Бақтрия, Сўғд ва Хоразм ҳудудларида тумор (тотем) кўринишида намоён бўлгани, ВИ асрга келиб эса ижтимоий сиёсий ўзгаришлар натижасида сопол ва мато қўғирчоқлар бирламчи вазифасини йўқотиб халқ санъати унсури вазифасини ифодалагани, ВИИ-ХИХ асрларда анъанавий қўғирчоқ томошалари учун актёр қўғирчоқларнинг марионетка, қўлқопли турлари актуаллашгани, ХХ асрнинг иккинчи ярмида қўғирчоқлар миллий ўзига ҳослик феномени сифатида оммавийлашиб боргани Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг адабий-бадиий бўлимида  ташкил этилган қўғирчоқларнинг тарихий тавсифи ва бадиий талқинини бойитишда ва айрим қўғирчоқларнинг тарихи, хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 12-ноябридаги 03-11-17-3765-cон маълумотномаси). Натижалар, қўғирчоқ санъатининг маданиятнинг узвий қисми сифатида қадимги анъаналарни замонавий бадиий-эстетик талқинлар орқали қайта тиклаш, ўзига хос услубда талқин этиш ва миллий қадриятларни тарғиб қилиш имконини яратган;   
Ўзбекистонда қўғирчоқ санъатида ягона нусхада ишланган муаллифлик қўғирчоқлари жанри  жиҳатдан: реалистик, фантастик; технологиясига кўра: терракота, ёғоч, мато, папе-маше, пластик, қоғозли; вазифасидан келиб чиқиб: коллекция ва интерер учун мўлжалланганлиги аниқланишига оид илмий муомалага киритилган янгиликлар Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда ва суратга олишда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2023-йил 6-декабрдаги 06-28-1987-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув қўғирчоқ санъатини ўрганишдаги назарий ёндашувлар, қўғирчоқ санъати жанри, дизайни ва технологияси жараёнларига оид қизиқарли маълумотлар билан бойитилган;
ХИХ аср охирларидан Франция ва Германияда қўғирчоқлар турли овозларни чиқарадиган, гапирадиган ёки йиғлайдиган механизмлар билан яратилиб, оммавий равишда фақат 1950-йиллардан кейин кенг тарқала бошлаганлиги, 1959-йилда АҚШдаги Маттел компанияси томонидан сув ва овқатланадиган “Чаттй Cатҳй” қўғирчоғини пайдо бўлиши қўғирчоқ яратиш соҳадаги бурилиш нуқтаси бўлганлиги, 1990-йиллардан батарейка, сенсор ва микрочиплар ёрдамида “Бабй Борн”, “Бабй Аннабелл”, “ФурРеал Фриендс”, “Мй Фриенд Cайла” янги авлод қўғирчоқлар пайдо бўлганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг адабий-бадиий бўлимида ташкил этилган қўғирчоқларнинг бадиий мазмунини бойитишда ва айрим қўғирчоқ намуналарининг келиб чиқиши, ўзига хос хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 12-ноябридаги 03-11-17-3765-cон маълумотномаси). Натижалар Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг адабий-бадиий бўлимидаги қўғирчоқлар тарихий контекстини бойитиш, бадиий талқинларини кенгайтириш ва айрим намуналарининг яратилиш даври ҳамда эстетик хусусиятларини аниқлаш имконини яратган;
Ўзбекистонда замонавий муаллифлик қўғирчоқ санъати кўргазмаларининг янги феномен сифатида 2008-йилда Ўзбекистон тарихи давлат музейи қошидаги “Мўжизалар оламида” болалар музейида Мансур Курязовнинг саҳна қўғирчоқлари ижодий намуналари асосида шаклланганлиги, 2015-йилда эса Андижон вилояти санъат ва маданият давлат тарихи музейида Манзура Юсупова ижоди асосидаги маҳаллий миллий қўғирчоқлар ўзбек аёллари тимсолида вақтинчалик кўргазмалари негизида ривожланганлиги, 2020-йилга келиб Бухородаги Нодирдевонбеги мадрасасидаги Искандар Хакимов устахонасида хорижий сайёҳларга маҳорат дарслари асосида қўғирчоқсозлик санъати тарғиб этила бошланганлиги, 2023-йилга келиб эса бу жараёнлар халқаро даражада Хамар галереясида “Куколний дом” (қўғирчоқлар уйи) кўргазмаси даражасига етганлигига оид натижалардан Ўзбекистон телерадио-компанияси қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатувини ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2023-йил 6-декабрдаги 06-28-1987-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатув ссенарийсининг қўғирчоқ санъати кўргазмалари, музейларда ташкил этилган вақтинчалик кўргазмаларнинг  ривожланиш босқичларига оид маълумотлар базасининг кенгайтирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish