Ибрагимов Отабек Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро стандартлар асосида божхона назоратини соддалаштиришни ҳуқуқий таъминлаш”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Yu671.
Илмий раҳбар: Эргашев Восиджон Ёқубович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Рузметов Хайрулла Ибадуллаевич; юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Артиков Дилмурод Рахматиллаевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби. 
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартлар асосида божхона назоратини соддалаштиришнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
божхона назорати самарадорлигини ошириш мақсадида Божхона кодексига  божхона аудити институтини жорий этишнинг зарурлиги иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатдан асослаб берилган;
божхона назоратини соддалаштиришда расмийлаштирувдан кейинги назорат механизмини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш зарурати илмий асослантирилган;
божхона расмийлаштируви жараёнида товарларнинг инвойс ва шартнома нархини қабул қилишнинг ҳуқуқий асосини қонун билан мустаҳкамлаш лозимлиги асослантирилган;
божхона назоратини соддалаштиришнинг халқаро стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш орқали Ваколатли иқтисодий операторлар мақомини ҳуқуқий таъминлаш лозимлиги асослаб берилган;
халқаро стандартлар асосида товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини белгилаш жараёнини соддалаштириш мақсадида божхона қонунчилигига дастлабки қарор бериш амалиётини жорий этиш лозимлиги асослантирилган.  

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган: 
Божхона кодексининг 201-моддасига “Товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли” мазмунида ўзгартириш киритиш юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 1-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-748-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 23-майдаги 21/05-25-0032-сон маълумотномаси). Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Ўзбекистонда божхона назоратини соддалаштириш билан бирга “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида”ги Конвенсия (Киото, 1973) ҳамда Жаҳон савдо ташкилотининг “Савдо тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги Битими” талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилишга хизмат қилган;
божхона расмийлаштируви жараёнида товарларнинг инвойс ва шартнома нархини қабул қилишнинг ҳуқуқий асосини қонун билан мустаҳкамлашга оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-913-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 21/05-24-0049-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши божхона расмийлаштируви жараёнида шартнома ва инвойс нархини қабул қилишнинг амалдаги 69,3 фоиз кўрсаткичи Жаҳон савдо ташкилотига аъзо мамлакатлардаги каби 80 фоиздан ортишига олиб келиб, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларнинг божхона тўғрисидаги қонунчилиги ГАТТ (1994)нинг ВИИ моддаси қоидаларини тўлиқ имплементация қилинишига хизмат қилган;
божхона назоратини соддалаштиришнинг халқаро стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш орқали Ваколатли иқтисодий операторлар мақомини ҳуқуқий таъминлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 1-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-748-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 21/05-24-0049-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши божхона назоратининг соддалаштирилган тартибини қўллаш назарда тутилган Ваколатли иқтисодий операторлик институтини ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси яратилишига хизмат қилган;
товарларни импорт қилишда лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш (рақамлаштириш)нинг ҳуқуқий асосларини таъминлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 4-сентябрдаги “Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд валюта маблағларини декларациялаш ҳамда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 443-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 29-декабрдаги 12-15-136-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган божхона назоратини соддалаштиришни ҳуқуқий таъминлашга оид таклиф ва тавсиялари қабул қилинган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish